Давлат активларини бошқариш агентлиги билан тузилган ижара шартномаси E-ijara да расмийлаштирилиши керакми

preview

Ижарачи – ҚҚС тўловчи уч томонлама шартнома тузди, унда ижарага берувчи  - Давлат активларини бошқариш агентлиги, балансида сақловчи – давлат корхонаси ҳисобланади. Шартномани ijara.soliq.uzда расмийлаштириш керакми? Вазиятга ДСҚ ойдинлик киритди:

 

– 2021 йил октябрда ДСҚ ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ўзаро электрон ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Шартнома доирасида ташкилотлар ўртасида электрон ахборот алмашинуви  жорий этилди. Бунда Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз зиммасига давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида ахборотни мустақил равишда тақдим этиш мажбуриятини олди.

2022 йил 1 январдан  ижарачи  бундай вазиятда E-ijara тизимида ҳеч нарса қилиши шарт эмас,  давлат мулки ижараси (сотилиши) тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда акс этади.

ДСҚ маълумотларига кўра  ijara.soliq.uz ахборот базасига Давлат активларини бошқариш агентлиги  томонидан тақдим этилган давлат мулкини ижарага бериш бўйича  тузилган барча шартномалар тўғрисидаги маълумотлар киритилган.

 

 

E-ijara E-ijara E-ijara /ru/publish/doc/text176718_davlat_aktivlarini_boshqarish_agentligi_bilan_tuzilgan_ijara_shartnomasi_e-ijara_da_rasmiylashtirilishi_kerakmi