Полезное для бухгалтера в декабре:
2022 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси
Декабрь ойида бизда 8 та назорат санаси бор. Бизнинг режамиз ва «Норма» экспертларининг ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларининг тавсияларида берилган йўриқномалар сизга кўмакчи бўлишига ишонамиз.
Режага қуйидагилар киритилган:
5 декабрь:
- 2022 йил ноябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
9 декабрь:
- 2022 йил декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай тўланади .
- 2022 йил декабрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
10 декабрь:
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил декабрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2022 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
– Кимлар томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўланади;
– Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қандай ҳисобланади.
- 2022 йил ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .
- 2022 йил ноябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;
14 декабрь:
– ЖШДС бўйича ҳисобот қандай тақдим этилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.
15 декабрь:
- 2022 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни ;
– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;
– Устав фондига киритилган мол-мулкка солиқ солинадими;
– Ижтимоий солиқ қайтарилиши қандай ҳисобга олинади ва ҳисоботда қандай акс эттирилади;
– ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана қандай аниқланади;
– ЖШДС солинадиган объект ва унинг солиқ базаси қандай аниқланади.
- 2022 йил декабрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.
Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
- 2022 йил ноябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
– Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда жами даромад қандай ҳисобга олинади.
20 декабрь:
– Товарлар ва хизматлар реализация қилинган у ёки бу ҳолатларда ҚҚС қандай ҳисобланади;
– 2022 йил декабрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;
– 2022 йилнинг IV чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;
– Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари қандай тўланади.
- 2022 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
- 2022 йил ноябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *;
– Қандай ҳолатларда чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС тўланади;
– Чет эллик шахслардан товарлар ва хизматлар олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС қандай ҳисобланади.
- 2022 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
– Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади.
- 2022 йил ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
– Кимлар ва қандай тартибда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.
* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .
23 декабрь:
2022 йил декабрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *.
– Фойда солиғи бўйича ҳисобот қандай топширилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.
* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .
25 декабрь:
- 2022 йил ноябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Татьяна ЛИМАРЕВА,
«Норма» компанияси эксперти