2022 ва 2023 йиллар учун фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қандай қўллаш мумкин

preview

“Норезидент бўлган чет эл компанияси (Сербия Республикаси) 2022 йил 5 июлда ЎзР ҳудудида қурилишга доир пудрат шартномаси асосида доимий муассаса очди. ДМ – фойда солиғи ва соф фойдадан солиқ тўловчиси ­­­­­ҳисобланади. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш ва СКнинг 337-моддаси 11-қисмига асосан пасайтирилган (7,5%) солиқ ставкасини қўллашни истаймиз.

Биз 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш (имтиёздан фойдаланиш) ҳуқуқига эгамизми? Агар 2022 йил 1 сентябрдан кейин ошиш 10 млрд сўмдан ортиқ, бироқ 100 млрд сўмдан кам бўлса, ҳисоботни қандай қайта топшириш мумкин, сабаби ҳисобот топширилган ва имтиёз қўлланилмаган? 2023 йилда фойда солиғи бўйича пасайтирилган ставкани (7,5%) қандай ва қачон қўллаш керак?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: 

 

Солиқ маслаҳатчиларининг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса, фойда солиғи ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли .

Яъни бундай солиқ тўловчилар СКнинг 3-моддаси нормаларини ҳисобга олган ва юқорида кўрсатилган мезонларга риоя қилган ҳолда бутун 2022 йил учун 7,5% пасайтирилган ставкани қўллашлари мумкин .

Эслатиб ўтамиз

Пасайтирилган ставка қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларга;
  • акциз солиғи тўловчиларга.

Пасайтирилган ставка:

  • солиқ тўловчи тугатилган;
  • пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш мақсадида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадларни икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўртасида тақсимлаш (бўлиш) далиллари аниқланган тақдирда қўлланилмайди.

 

Мазкур преференцияни – фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини (7,5%) қўллаш учун  – солиқ ҳисоботини (2022 йил учун қайта ҳисоб-китобларни) топширишдан олдин солиқ тўловчи my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаат” интерактив хизмати орқали Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаат бериши ва солиқ органларининг маъқуллашини олиши керак.

Бунда солиқ тўловчида мураккабликлар юзага келиши мумкин, биз бу ҳақда илгари қуйидаги материалда ёзганмиз:

Солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида мурожаатни my3.soliq.uz орқали қандай юборишни сиз қуйидаги материалдан билиб оласиз:

 

Яна бир ўзига хос жиҳат мавжуд. Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи кўрсаткичлари камайиш томонга тузатилса, ҳисоботни қайта топширишда сиз нима учун солиқ солиш базасининг камайиши содир бўлганлигини тушунтириб бериш сўралган хабар оласиз (камерал назорат).

Солиқ органи солиқ тўловчи томонидан белгиланган шакл бўйича тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас албатта .

Агар солиқ тўловчи солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати (5 йил) мобайнида хатоларни мустақил равишда аниқлаган бўлса, у:

  • агар хато солиқнинг камайишига олиб келган бўлса, аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиши шарт ;
  • агар солиқ хато тарзда ошириб кўрсатилган бўлса, аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этишга ҳақли .

Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботида солиқ суммаси камайиш томонга ўзгарса, у тақдим этилган кундан эътиборан:

  • солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварақасида (ШҲ) оғиш миқдорида солиқ суммасининг камайиши акс эттирилади;
  • ҳосил бўлган ортиқча тўланган солиқ суммаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ёки қайтарилиши лозим.

Шу тариқа, сизнинг 2022 йил учун фойда солиғи бўйича қайта ҳисоб-китобларингизни сиздан қабул қилишлари учун тезлашинг ва солиқ инспекциясига солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Мурожаатни юбориш” интерактив хизмати ёрдамида тушунтиришлар билан хат жўнатинг. Хатда қайта ҳисоб-китобнинг ҳақиқий сабабини кўрсатинг. Масалан:

қайта ҳисоб-китоб фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қўллаш ҳуқуқини амалга ошириш натижасида тақдим этилмоқда – 15% (2022 йилда фойда солиғи ставкаси) ўрнига 7,5%.

ДСИнинг камерал бўлими сизнинг аниқлаштирилган ҳисоботингизни кўриб чиқади. Қайта ҳисоб-китоб “қабул қилинди” мақомини олгандан кейин ШҲда сизнинг кўрсаткичларингиз автоматик тарзда ўзгартирилади.

2023 йилда (2023 йил учун) пасайтирилган ставкани қўллаш учун фойда солиғи бўйича қайта ҳисоб-китоблар билан боғлиқ худди шу тартиб-таомилни 2023 йилнинг I ва II чораклари учун такрорлашга тўғри келади.

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text192231_2022_va_2023_yillar_uchun_foyda_soligining_pasaytirilgan_stavkasini_qanday_qullash_mumkin