Маркировкаланган товар учун ЭҲФ расмийлаштириш муаммога айланмаслиги учун ишни қандай ташкил этиш керак

preview

“Улгуржи савдо билан шуғулланамиз. Ассортиментда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар мавжуд. ЭҲФ расмийлаштириш муддатларини бузмаслик учун товарни жўнатгунга қадар, яъни машиналарни омбордан жўнатгунга қадар ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришга тўғри келмоқда. Ўз навбатида бу бир қатор бошқа мураккабликларни туғдирмоқда. Маркировкаланган маҳсулотларни юклашда уларни экспедитор муайян буюртмачи учун кодларни чалкаштириб юбормайдиган тарзда автомобилга жойлаштириш лозим. Ҳатто бу ҳолатда ҳам чалкаштиришган ва аниқланганидан сўнг савдо шохобчасига қайтарилган ҳоллар бўлган. Товар қисман рад этилган ҳолатда расмийлаштирилган ЭҲФга тузатиш киритиш лозим. Умуман экспетидорлар иш самарадорлиги ва мижозларга хизмат кўрсатиш тезкорлигини пасайтирадиган талай вазиятлар юзага келади.

Иш самарадорлиги пасаймаслиги ва қўшимча мураккабликлар юзага келмаслиги учун маркировкаланган товар учун ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштиришни қандай ташкил этиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Green White Solutions” МЧЖ рақамли маркировкалаш интегратори мутахассиси Ильмир МИНГАРИПОВ гапириб берди:

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Маркировкаланган товар учун етказиб берувчи жўнатилган санада ЭҲФ расмийлаштириши керак , харидор эса етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 1 иш куни мобайнида уни тасдиқлаши ёки рад этиши керак .

Амалиётда шундай бўладики, ҳатто ушбу муддатлар рақамли маркировкалаш кодлари билан муомалада хатоларни истисно қилишга кўмаклашмайди. Ҳисобварақ-фактураларни, одатда, бухгалтер ёки масъул ходим расмийлаштиради, товарни йўлда кузатиб борувчи эса жўнатади. Шу боис мурожаатда сўз юритилган хатолар эҳтимоли юқори.

Фақат ҳисобварақ-фактура товарни жўнатиш пайтида, яъни товарни сотувчидан харидорга топшириш пайтида расмийлаштириладиган битта вариант рисоладагидек бўлади.

Бугунги кунда буни амалга ошириш мумкин, тўғри, ташкилотингиз ишини қайта тузишга тўғри келади. Бунинг учун:

  1. Ҳисобварақ-фактураларнинг бухгалтер ва бошқа офис ходимлари томонидан расмийлаштирилиши амалиётидан воз кечинг ва экспедитор, ҳайдовчи ёки товарни жўнатиш пайтида ҳозир бўладиган ҳар қандай ходимга ушбу ваколатларни беринг.
  2. Товарни жўнатиш пайтида ҳозир бўладиган ходимни ҳисобварақ-фактурани жўнатиш пайтида расмийлаштириш имконини берадиган махсус мобиль илова ўрнатилган смартфон ёки гаджет билан таъминланг (бозорда бир нечта шундай иловалар тақдим этилган).
  3. Ходимни ушбу мобиль иловадан фойдаланиш ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга ўргатинг.
  4. Ҳисобварақ-фактурани товарни жўнатиш пайтида ҳозир бўлган ходимингиз расмийлаштирадиган қоидани жорий этинг. Бунда маркировкалаш коди харидорга топшириладиган муайян қадоқдан ўқилади.

Юк йўлда бошқа транспортга жойланса, ЭТТЮ қандай расмийлаштирилиши ҳақида “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассиси жавобини ҳам ўқинг.

Эътибор беринг, бундай мобиль иловалар ҳисобварақ-фактурани жўнатиш жойида шакллантириш имконини беради. Бунда маркировкалаш кодлари автоматик равишда ЭҲФга қўшилади. Тизимнинг ўзи эса Asl Belgisi тизими билан интеграция қилинган.

Агар сиз маркировкаланган товар учун ЭҲФни товарни жўнатиш пайтида мобиль илова орқали расмийлаштирсангиз:

  • рақамли маркировкалаш кодлари билан ишлашда хатоларнинг кичик эҳтимоли ҳам истисно қилинади;
  • олдиндан омборда муайян буюртмачи учун буюртмани тайёрлаш керак бўлмайди. Ходим харидорга топшириладиган муайян қадоқдан ўқиган ҳолда рақамли маркировкалаш кодларини ҳисобварақ-фактурага киритиши мумкин;
  • товарни қабул қилиш ёки топширишда кодларни текширишга вақт сарфлаш керак бўлмайди.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text199927_markirovkalangan_tovar_uchun_ehf_rasmiylashtirish_muammoga_aylanmasligi_uchun_ishni_qanday_tashkil_etish_kerak