Янги йил банкетига КПК орқали ҳақ тўланса, ҳисоботда қандай акс эттирилади

preview

Янги йилни ресторанда жамоа билан нишонлашга корпоратив карта орқали тўловни амалга ошириш мумкинми? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Компания томонидан янги йил корпоративи учун тўловнинг амалга оширилиши ходимлар учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланадими?

Барчасини қандай қилиб тўғри – хатоларсиз ва кўнгилсиз оқибатларсиз амалга ошириш ҳақида “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди:

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Корхоналар ўз фаолиятлари билан боғлиқ харажатларга корпоратив банк карталари орқали тўловни амалга оширишлари мумкин. Қатъий айтганда, корпоратив ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эмас. Лекин уни ўзига хос “тимбилдинг” – меҳнат жамоасини жипслаштириш, ўтган йил учун ходимларнинг ютуқларини қайд этиш, иш ҳақини ошириш ва мукофотлар ҳақида эълон қилиш, совғалар топшириш усули деб ҳисоблаш мумкин. Ва бу муайян даражада корхонанинг самарали фаолиятига кўмаклашади. Шу боис, бундай харажатларга тўловни амалга ошириш учун корпоратив картадан фойдаланиш қонунийдир.

Корпоратив байрамни ташкил этиш харажатларини бошқа операцион харажатларга олиб боринг  .

Корхонанинг ходими – ҳисобдор моддий жавобгар шахс – корпоратив картадан фойдаланган ҳолда амалга оширилган харажатлар бўйича улар содир этилгандан кейин 10 кундан кечиктирмай ҳисобот беради. У ҳисоботни бухгалтерияга топширади. Масъул шахс ҳисоботга харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилади :

  • онлайн-НКТ, терминаллар, чеклари;
  • банкет учун маҳсулотларга харид далолатномаси;
  • банкетни ўтказишга доир шартномалар, ЭҲФ (банкет бўйича кўрсатилган хизматлар тўғрисида далолатнома) ва ҳоказо.

Корпоратив карта орқали тўланган Янги йил корпоративи учун харажатлар бўйича ҳисобот намунасини бепул юклаб олинг.

 

 

Корпоратив карта орқали корпоратив учун амалга оширилган харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Ҳисобрақамдан корпоратив картага маблағлар ўтказилди

5530

5110

Онлайн-НКТ чекига асосан ресторанда (кафеда) банкет учун корпоратив карта орқали олдиндан тўлов акс эттирилди

4290

5530

Далолатнома ва онлайн-НКТ чекларига асосан банкет учун маҳсулотларни харид қилиш акс эттирилди

1090

Ҳисобдор ходимнинг ҳисоботига асосан:

– байрамни ўтказиш учун ресторан (кафе)нинг хизматлари харажатларга ҳисобдан чиқарилди

9430

4290

– байрам учун харид қилинган маҳсулотлар ва ичимликлар харажатларга ҳисобдан чиқарилди

1090

 

Янги йил корпоративининг солиқ оқибатлари

Корхонанинг Янги йил корпоративини ташкил этиш ва нишонлаш харажатлари муайян шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди ва тегишинча, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди. Бу СКнинг 369-моддаси 2-қисми 5-бандининг маъносидан келиб чиқади.

Бунда Янги йил корпоративи учун харажатлар фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киради  ва ҚҚС билан бирга фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади, сабаби ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин эмас .

 

Солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади

Фойда солиғи бўйича ҳисоботда бундай харажатни қуйидаги тарзда акс эттиринг:

  • Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илова 0126-сатрининг 3 ва 4-устунларида;
  • Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1-илова 0325-сатрининг 3 ва 4-устунларида.

Иккала иловадаги сатрлар бундай номланади: “Солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш тадбирларга) доир харажатлари, тадбирларни ўтказишга доир мажбуриятлар қонунчилик билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган ҳолларда”.

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда сиз томондан тасдиқланган етказиб берувчининг ЭҲФдаги кўрсаткичларни (етказиб бериш қиймати ҚҚСсиз ва ҚҚС суммаси):

  • Харидлар реестрининг 8 ва 9-устунларида улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайдиган товарлар сифатида акс эттиринг (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова 1-варақ).

 

 

 



Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб /ul/publish/doc/text186858_uzbekistonda_yangi_yil_banketi_uchun_tulovni_korporativ_karta_orqali_amalga_oshirish_korporativ_uchun_harajatlarni_buhgalteriya_hisobi_va_hisobotda_aks_ettirish1