Полезное для бухгалтера в декабре:
Норезидент компаниянинг даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқи қандай тасдиқланади
«Халқаро шартномалар нормаларини қўллаш орқали норезидентнинг даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқини тасдиқлаш зарур.
Норезидентнинг бундай ҳуқуқини қандай тасдиқлаш мумкин? Ҳақиқий резидентлик сертификатидан ташқари қандай ҳужжатлар тақдим қилиниши керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Норезидентга даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқ дивидендлар, фоизлар ва роялти тарзида даромадлар тўланган тақдирдагина тасдиқланади .
Чет эл компаниясининг даромадга бўлган ҳуқуқини ва солиқ солишдан озод қилишнинг қонунийлигини ёки икки ёқлама солиққа тортмаслик шартномаси бўйича солиқ ставкасининг пасайишини ушбу чет эл юридик шахсдан ишонч хати билан асослаш мумкин.
Юридик шахс томонидан тўланадиган даромадлардан мустақил равишда фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб бундай даромадларни тасарруф этишга ваколатли бўлган ўзга шахс ушбу даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс деб топилади .
Даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахсни аниқлашда норезидент томонидан бажариладиган вазифалар, шунингдек улар қабул қиладиган таваккалчиликлар инобатга олинади .
Чет эл ташкилоти қуйидаги вазиятларда даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга деб эътироф этилади :
- Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган даромадга нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳақиқий эгасининг даромади бўйича имтиёзга даъво қилса;
- даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс, бундай даромаднинг бевосита фойда олувчиси бўлганда;
- бу даромадлардан мустақил равишда фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб бундай даромадларни тасарруф этишга ваколатли бўлган ўзга шахс.
Чет эл ташкилоти қуйидаги ҳолатларда даромадга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга шахс сифатида қаралмайди:
- ушбу даромадларни тасарруф этиш билан боғлиқ чекланган ваколатларга эга бўлса;
- бошқа шахс манфаатлари учун фақат воситачилик функцияларини бажарса;
- хатарларни бўйнига олмаса.
Шунинг учун сизнинг хорижий контрагентингиз хатда иложи борича кўпроқ маълумотларни ошкор қилиши тавсия этилади, жумладан:
– норезидентнинг даромадларни тасарруф этиш ҳуқуқи ва улар қандай тасдиқланиши (имкон қадар шартномалар, ҳужжатлар, дивидентлар, фоизлар ёки роялти олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ва б.);
– ташкилот сайтига ҳавола ёки ходимлар, офис, асосий воситалар, жиҳозлар тўғрисидаги маълумотлар (штат жадвали, мулкдорнинг кафолат хати);
– яшаш мамлакатидаги солиқ режими;
– бизнес тузилиши.
Бундай маълумот шартномага илова шаклида расмийлаштирилиши мумкин.
Албатта солиқ органлари учун фақат норезидентнинг ишонч хатининг ўзи камлик қилади. Шунинг учун икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги келишувларда назарда тутилган ҳуқуқлардан бемалол фойдаланиш учун контрагентингиз ҳақида батафсил маълумотга эга ҳужжатлар мавжудлигига эътибор беринг. Яъни: таъсис ҳужжатларининг тасдиқланган нусхаси, шунингдек чет эл ташкилоти фаолияти билан боғлиқ ва унинг мустақиллигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар (устав ҳужжатлари).
Бундан ташқари солиқ агенти қўшимча равишда ресселер ёки дистрибьютер функцияларини бажарувчи шахс, яъни воситачи орқали ҳақиқий олувчи бўлган ҳар бир шахс бўйича даромад суммасини акс эттирувчи шартнома (контракт) ва (ёки) улар асосида даромад тўланадиган бошқа ҳужжатларни талаб қилиши керак. Бундай ҳужжатларда қуйидагилар бўлиши керак:
– жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар улар шахсини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган бўлса) ёки юридик шахснинг номи;
– резидентлик мамлакатида солиқ рўйхатидан ўтказилган рақамини ёки шунга монанд ҳужжат рақамини (мавжуд бўлган тақдирда);
– резидентлик мамлакатида давлат рўйхатидан ўтказилган рақамини (ёки шунга монанд ҳужжат рақамини) .
Қуйидаги тавсиялар сиз учун фойдали бўлиши мумкин:
- Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида даромад солиғини қандай тўлаш керак;
- Норезидент – жисмоний шахсларга икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар қоидаларини қандай қўллаш керак.
Шунингдек, қуйидаги мақолани ҳам эътиборсиз қолдирманг: