Полезное для бухгалтера в декабре:
РФ резидентлиги сертификатининг қоғоздаги нусхаси қандай текширилади
“Ўзбекистоннинг солиқ органи РФда электрон шаклда https://service.nalog.ru/nrez/check.html сайти орқали КНД 1120008-сон шакл бўйича олинган РФнинг солиқ резидентлиги мақомини тасдиқловчи ҳужжатни қабул қиладими? Ушбу сертификат учун қандай атрибутлар мажбурий саналади?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Ҳа, қабул қилади, башарти РФнинг резиденти бўлган Россия компанияси ёки жисмоний шахси резидентлик сертификатининг қоғоз ёки электрон шаклидаги нусхасини қуйидаги кўринишда тақдим этса:
Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун ҳужжатда кўрсатилган ҳавола бўйича кириш лозим: https://service.nalog.ru/nrez/check.html. Сиз учун ойна очилади:
Ҳужжатда кўрсатилган текшириш кодини киритинг ва “Сертификатни олиш” тугмасига босинг – PDF форматида ушбу ҳужжатнинг электрон нусхаси очилади.
Чет давлатнинг ваколатли органи интернет-ресурсида жойлаштирилган солиқ резидентлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатнинг қоғоздаги нусхаси тегишли текширувдан сўнг Ўзбекистоннинг солиқ органлари томонидан қабул қилинади .
- Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш;
- Жисмоний шахслар – норезидентларга икки томонлама солиққа солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар қоидаларини қандай қўллаш керак;
- Норезидентларга кўрсатиладиган воситачилик хизматларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва уларга солиқ солиш.