Ер участкасини хусусийлаштириш харажатлари қандай эътироф этилади

preview

“Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Биз корхонада доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқида бўлган ер участкасини хусусийлаштиришни расмийлаштиряпмиз. Давлат хизматлари марказида бизга суммани тўлаш учун ҳисоб беришди, бироқ ЭҲФ тақдим этишмади.

1. Агар Давлат хизматлари маркази ЭҲФ тақдим этмаса, бухгалтерия ҳисобида ушбу суммани қандай ҳисобга олиш керак?

2. Ушбу харажат фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадими?”

Саволга “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

1. Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар .

“Yerхususiylashtirish” ААТ аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади. Ариза келишилган тақдирда, Ягона биллинг тизими “Yerхususiylashtirish” ААТ маълумотлари асосида хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади .

Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, гап ернинг сотиб олиш қиймати ҳақида бормоқда ва сизга ушбу суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари керак.

Хусусийлаштирилганидан сўнг  ер участкаси асосий воситалар таркибида корхонанинг мулкига айланади. АВни сотиб олиш қиймати ва уни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар АВнинг бошланғич қийматига киритилади . Сиз сотиб олиш қийматига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширасиз:

  • Дт 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»
  • Кт 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар».

Шунингдек, корхона АВнинг бошланғич қийматига киритиладиган бошқа харажатларни амалга ошириши мумкин.

 

2. Ернинг сотиб олиш қиймати корхонанинг харажатларига олиб борилмайди. Корхона пул тўлайди ва асосий воситани олади. Ушбу харажатлар ернинг бошланғич қийматига киритилади.

Ер бухгалтерия ҳисобида ҳамда солиқ солиш мақсадларида амортизация қилинмайди  .

 

 

 

 

Тушум Тушум Тушум /ul/publish/doc/text200260_er_uchastkasini_hususiylashtirish_harajatlari_qanday_etirof_etiladi