Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ҳисобварақда пул етишмаганда қайси солиқларни биринчи навбатда тўлаш керак? Иш ҳақи бўйича солиқлар билан айланмадан олинадиган солиқ ўртасида танлаш керак бўлса, солиқлар бўйича устуворлик борми?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ҳисобварақда барча солиқларни тўлаш учун маблағ етишмаганда бухгалтер нима қилиши керак
Ҳар бир солиқнинг ўз тўлаш муддатлари ва ҳисоботни тақдим этиш муддатлари бор. Солиқ тўловчилар уларга риоя қилиши шарт.
Эслатиб ўтамиз:
- ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар жисмоний шахсларга даромад тўлашда бир вақтда, лекин келгуси ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тўланади
; - ижтимоий солиқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тўланади
; - айланмадан олинадиган солиқ – келгуси ойнинг 15-санасидан кечиктирмай, қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчиларидан ташқари
.
Амалиётда кўпчилик компаниялар ўтган ой учун иш ҳақини келгуси ойнинг бошида, одатда 1-10 санада ўтказади. Агар ишчиларга иш ҳақи тўлаш пайтида ҳисобварақда ҳам солиқлар, ҳам иш ҳақи тўлаш учун етарли маблағ бўлмаса:
1) банкка ЖШДС ва ШЖБПҲнинг тўлиқ суммаси бўйича тўлов топшириқномаларини, иш ҳақи учун чек ва ишчиларнинг банк карталарига иш ҳақини ўтказиш учун тўлов топшириқномасини тақдим этинг;
2) банк:
– ҳисобварағдаги маблағлар қолдиғидан келиб чиқиб солиқларни мутаносиб равишда тўлайди ва иш ҳақини тўлайди;
– тўланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилган ҳолда ҳисоб ҳужжатларини 2-сон картотекага киритади
.
Айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ ва бошқа солиқларни тўлаш муддатидан кечиктирмай худди шундай ҳаракат қилинг: банкка солиқлар тўлаш бўйича тўлов топшириқномаларини тақдим этинг.
Эътибор беринг
Ҳисобварақда маблағ етишмаса ҳам, ҳамиша солиқнинг тўлиқ суммаси бўйича тўлов топшириқномасини беринг. Бу компания раҳбарини жаримадан сақлайди.
Ўзбекистонда иш ҳақи бўйича солиқларнинг бошқалардан устуворлиги борми
Компания ҳисобварағи 2-сон картотекада бўлганда, солиқлар бўйича тўловлар биринчи навбатда – бошқа биринчи навбат тўловлари билан бир қаторда амалга оширилади. Ўзбекистон қонунчилигида солиқлар турлари ўртасида устуворлик йўқ. Шунинг учун бухгалтер қайси солиқ «муҳимроқ» эканлигини ҳал қилиши шарт эмас.
Агар ҳисобварақдаги маблағ етишмаса, банк биринчи навбат тўловларини мутаносиб равишда тақсимлайди. Шундай қилиб, давлат ҳар бир мажбурият бўйича қисм олади.
Тавсиямизда:
- бухгалтернинг ҳаракат алгоритми – айни пайтда солиқ тўлаш имкони бўлмаса, жарима олмаслик учун қадамма-қадам нима қилиш керак;
- 2-сон картотека мавжуд бўлганда тўловларни ҳисобдан чиқариш кетма-кетлиги – қайси тўлов биринчи бўлиб ўтади, қайсиси «осилиб қолиши»ни тушуниш учун;
- солиқларни мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш – сизнинг компаниянгизга осонгина қўллаш мумкин бўлган мисолда;
- кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун ечимлар – солиқ қарздорлигида бўлса ҳам компания ишини давом эттириши учун пулга қэша бўлиш мумкин.
Buxgalter.uz тавсия этади
- Иш ҳақи қандай депонентланади;
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича даромадни қандай тўлаш керак;
- Чет эллик ходимга иш ҳақини қандай тўлаш керак;
- Жисмоний шахслар-норезидентларга икки томонлама солиқ солишнинголдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар қоидаларини қандай қўллаш керак;
- Хизматларп чет эллик якка тартибдаги тадбиркор томонидан кўрсатилганда кимга ва қандай солиқлар тўланади.
![]()