Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
2025 йил март ойи учун бош бухгалтер режаси

Март ойида бизни учта байрам, Меҳнат инспекцияси томонидан камерал назорат 04.10.2024 й. ПҚ-347-сон 12-б. «б» к. б., Солиқ қўмитасининг янги серверларига катта «маълумотлар миграцияси», солиқлар, автокамерал ва бошқа кичик бухгалтерия қувончлари кутмоқда.
Ўз вақтида солиқларни тўлаш ва барча йўналишлар бўйича ҳисобот беришда buxgalter.uz томонидан тайёрланган Бош бухгалтер режаси ва унга фойдали маслаҳатлар ёрдам беради:
Назорат саналарини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Март ойидаги ишланмайдиган кунлар ва кўчиришлар ҳақида эслатиб ўтамиз:
- 10 март, душанба – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун ишланмайдиган кун, чунки 8 Март дам олиш кунига тўғри келади МК 208-м. 2-қ.;
- 21 март, жума – Наврўз, ҳамма учун ишланмайдиган байрам куни;
- 31 март, душанба, – «Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг дастлабки санаси, ҳамма учун ишланмайдиган байрам куни.
- 7 март, жума ва 20 март, пайшанба, – байрам арафасидаги «қисқартирилган» кунлар.
1 март – (1 март шанба бўлгани учун 3 мартга кўчирилади**):
- 2024 йил учун БҲМС бўйича йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни Буйруққа 1-илова 7-б., 04.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3567-сон;
- 2024 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни СК 339-м. 5-қ. 2-б. СК 340-м. СК 480-м.;
- 2024 йил учун мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни СК 417-м. 2-қ. СК 417-м. 8-қ.;
- 2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Ўзбекистондаги юридик шахслар (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) томонидан ҳисобот тақдим этиш ва (деҳқон хўжаликларидан ташқари) солиқни тўлашнинг сўнгги куни СК 447-м. 3-қ. СК 448-м. 5-қ..
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисоботни жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай тақдим этадилар СК 447-м. 3-қ..
Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритувчи норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисоботни солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай тақдим этадилар СК 447-м. 3-қ..
Деҳқон хўжаликлари солиқни солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай тўлайдилар СК 448-м. 8-қ..
- 2024 йил учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича махсус рента солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни СК 454-7-м..
5 март:
- банклар томонидан 2025 йил февраль ойида норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни СК 355-м. 2-қ. 1-б..
7 март:
- 2025 йил февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲ бадалларини тўлашнинг сўнгги куни СК 390-м. 2-қ. Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон.
Натура шаклида даромадлар тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲ бадаллари даромад тўланган ойдан кейин 5 кун* ичида тўланади.
9 март – (9 март якшанба бўлгани учун 10 мартга кўчирилади**):
- умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари томонидан 2025 йил март ойи учун алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни СК 460-м. 6-қ..
10 март:
- 2025 йил февраль ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни СК 292-м. СК 293-м.;
- Марказий депозитарий томонидан 2025 йил февраль ойида ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни СК 133-м. 12-қ.;
- айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил март учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни СК 417-м. 6-қ..
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
- 2025 йил март ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан тўлашнинг сўнгги куни СК 432-м. 1-қ..
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.
- 16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-онадан бирига қўшимча дам олиш куни учун юридик шахс харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2025 йил февраль ойи учун ариза тақдим этишнинг сўнгги куни 14.12.2023 й. 661-ВМҚ-661-сон қарорга 1-илова 45−46-б..
16 ёшгача бўлган ногирон болани табиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ойда бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди МК 399-м.;
- микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари иштирокидаги ҳамда чет эл капитали иштирокидаги корхоналардан ташқари, улар учун ҳисобот тақдим этиш муддати - 1 апрелдан кечиктирмасдан) томонидан 2024 йил учун 1-КВ (йиллик) статистик ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни.
Тавсия қиламиз
13 март:
- айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил апрель ойидан бошлаб қатъий суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этишнинг сўнгги куни СК 470-1-м. 1-қ..
Тавсия қиламиз
Эътибор беринг
2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади 24.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон 3-м. 34-б. 24.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон 6-м..
14 март:
- 2025 йил февраль ойи учун ШЖБПҲ бадаллари бўйича реестрларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низомнинг 6-б. 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низомнинг 9-б..
Тавсия қиламиз
15 март – (15 март шанба бўлгани учун 17 мартга кўчирилади**):
- 2025 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги.
ЖШДС солиқ тўловчига даромад тўланаётган пайтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади СК 389-м. 1-қ. 2-б. СК 390-м..
Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади СК 407-м. 4–5-қ.;
- 2025 йил март ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.
Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайдилар СК 392-м. 1–2-қ.;
Тавсия қиламиз
- 2025 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) СК 470-м. 3-қ. 1-б. СК 470-м. 4-қ..
Қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган. Бунда улар солиқни календарь ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ҳар ойда тенг улушларда тўлайдилар СК 470-1-м. 10-қ.;
Эътибор беринг
2026 йил 1 январдан қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади 24.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон 3-м. 34-б. 24.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон 6-м..
- айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил февраль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни 23.11.2019 й. ВМҚ-943-сон қарорга 1-илова 38-1-б. СК 470-м. 3-қ..
ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил февраль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 20 март 23.11.2019 й. ВМҚ-943-сон қарорга 1-илова 38-1-б. СК 273-м. 1-қ..
20 март:
- агар назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда улуши СК 208-моддасига мувофиқ назорат қилувчи шахсда ҳисобга олиниши керак бўлса, 2024 йил учун назорат қилинадиган чет эл компаниялари (НЧК) тўғрисида хабарнома тақдим этишнинг сўнгги куни СК 209-м. 3-қ.;
- 2025 йил февраль ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни СК 273-м. 1–4-қ.;
ҚҚС тўловчилар ва тўловчи бўлишни режалаштираётганлар учун фойдали маълумотлар:
- 2025 йил февраль ойи учун солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни СК 273-м. 1–2-қ.:
1) хорижий шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича СК 255-м.;
2) давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно СК 256-м..
ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар СК 273-м. 4-қ.;
Эътибор беринг
2025 йилдан солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилиш операциялари бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан бу операциялар бўйича имтиёз берилган СК 243-м. 1-қ. 26-1-б. СК 256-м. 6-қ..
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни СК 448-м. 3-қ.:
1) солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан – 2025 йил март учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
2) солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – 2025 йил I чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;
- айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил I чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни СК 432-м. 1-қ..
Айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида солиқ тўлайдилар;
Тавсия қиламиз
- айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил I чораги учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни СК 417-м. 6-қ..
Айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайдилар.
- 2025 йил февраль ойи учун норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича солиқ агентлари томонидан ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни.
Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади СК 355-м. 1–2-қ.;
- солиқ агентлари томонидан 2025 йил февраль ойи учун дивиденд ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно) СК 345-м. 5-қ. СК 470-1-м. 8-қ..
Солиқ дивиденд ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади СК 345-м. 6-қ.;
Эътибор беринг
2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади 24.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон 3-м. 34-б. 24.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон 6-м..
- юридик шахслар томонидан 2025 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни СК 454-м. 3-4-қ..
- ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил февраль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни 23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б. СК 273-м. 1-қ..
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил февраль ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 март (17 мартга кўчирилади) 23.11.2019 й. ВМҚ-943 сон қарорга 1-илова 38-1-б. СК 470-м. 3-қ..
23 март – (23 март якшанба бўлгани учун 24 мартга кўчирилади**):
- 2024 йил тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил март учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни СК 340-м. 2-қ. СК 340-м. 7-8-қ..
Ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.
Жорий чоракда жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилганлар, бундай ошиш юз берган тўлиқ чорак ўтганидан сўнг ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар СК 340-м. 7-8-қ..
25 март
- 2025 йил февраль ойи учун ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплаш маблағларини тўлашнинг сўнгги куни 14.12.2023 й. ВМҚ-661 сон қарорга 1-илова 32-б..
*Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларида белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмаган кун иш куни ҳисобланади СК 5-м. 7-қ..
**Агар муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келса, муддат тугайдиган кун дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни ҳисобланади СК 5-м. 8-қ. СК 86-м. 6-қ..