2024 йил апрель ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Апрель ойида корхоналар бухгалтерлари I чоракка якун ясаш, даромадлар ва харажатларни ҳисоблаш, ярим йилликни режалаштириш, режали солиқ ҳисоботи ва албатта, улар бўйича солиқлар ва бўнак тўловларини тўлаш каби ишларни амалга оширишлари керак. Буларнинг барчасини ёдда тутишда сизга Бош бухгалтер режаси ёрдам беради. 

 

Бизнинг материаллардан бохабар бўлиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2024 йил апрель ойидаги ишланмайдиган байрам кунлари ва иш кунлари кўчирилиши ҳақида эслатиб ўтамиз

5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун:

  • 10 апрель, чоршанба, – ишланмайдиган байрам куни;
  • 11 апрель, пайшанба, – қўшимча дам олиш куни;
  • 12 апрель, жума, – 13 апрелдан кўчирилганлиги сабабли ишланмайдиган дам олиш куни. Шу боисдан 13 апрель, шанба, – иш куни.

6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун:

  • 10 апрель, чоршанба, – ишланмайдиган байрам куни;
  • 11 апрель, пайшанба, – қўшимча дам олиш куни;
  • 12 апрель, жума, – қўшимча дам олиш куни.

9 апрель, сешанба, – барча учун «қисқартирилган» байрамолди куни.

2024 йилда иш кунлари кўчирилиши ҳақида батафсил қуйидаги материалда ўқиб чиқиш мумкин:

 

5 апрель:

  • 2024 йил март ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
  • 2024 йил март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни . Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади*.

 

 

9 апрель:

  • 2024 йил апрель ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

10 апрель

(10, 11 ва 12 апрель ишланмайдиган дам олиш кунлари бўлганлиги сабабли 13 апрелга кўчирилади**):

  • 2024 йил март ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни  .

 

 

  • 2024 йил март ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил апрель ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

 

 

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2024 йил апрель ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

 Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

 

 

  • юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномаларини тақдим этишнинг сўнгги куни   .

 

14 апрель:

(14 апрель якшанба кунига тўғри  келганлиги сабабли 15 апрелга кўчирилади**): 

  • 2024 йил март ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .

 


15 апрель:

• 2024 йилнинг II чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган фойдадан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни ;

 

 

  • 2024 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни. 

ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади   ;

 

  • 2024 йил апрель ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;

 

Мавзуга доир материаллар:

 

  • 2024 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно)  .

 

 

 

16 апрель:

  • 2024 йил май ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни* .

 

Солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли .

Қуйидаги материални тавсия қиламиз:

 

20 апрель:

(20 апрель шанба кунига тўғри  келганлиги сабабли 22 апрелга кўчирилади**)

  • 2024 йил март ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

 

 

  • 2024 йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни  .

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври (2024 йил учун – йилда бир марта) якунларига кўра тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда солиқ тўловчида ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди .

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар .

 

 

  • 2024 йил апрель ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;

 

 

  • 2024 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

 

 

2024 йил март ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни :

  • чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ;
  • давлат мулкига оид операциялар бўйича .

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .

 

 

  • 2024 йилнинг I чораги учун хизматларни жисмоний шахсларга электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни  .

Чет эл юридик шахслари томонидан электрон хизматлар юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда фаолиятни ДМ орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган бўлса, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган солиқ агентлари ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар

 

 

  • 2024 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади  ;

 

 

  • 2024 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

 

2024 йилнинг I чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (солиқ базаси – рента даромади мавжуд бўлган тақдирда) . Рента зарари мавжуд бўлганда ҳисобот йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади.

 

 

23 апрель: 

  • 2024 йил апрель ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни  .

Ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди .

 

 

25 апрель:

  • 2024 йил март ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

 


Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .

** Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади  .

 

 

 

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /uz/publish/doc/text189297_2024_yil_aprel_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi