Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

(IAS) 32 "Молиявий инструментлар: тақдим этиш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 18-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

18-ИЛОВА



БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IAS) 32 "МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР:

ТАҚДИМ ЭТИШ"



Мақсад


1. [Чиқариб ташланган]


2. Мазкур стандартнинг мақсади молиявий инструментларни мажбуриятлар ёки хусусий капитал сифатида тақдим этиш, шунингдек молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни ўзаро ҳисобга олиш бўйича тамойилларни белгилашдан иборат. Мазкур стандарт молиявий инструментларни эмитент нуқтаи назаридан молиявий активлар, молиявий мажбуриятлар ва улушли инструментлар сифатида таснифлашда; тегишли фоизлар, дивидендлар, фойда ва зарарларни таснифлашда; шунингдек молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни ўзаро ҳисобга олиш зарур бўлган ҳолатларга нисбатан қўлланилади.


3. Мазкур стандартдаги тамойиллар 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"даги молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни тан олиш ва баҳолаш тамойилларини, шунингдек 7-сон МҲХС "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш"даги улар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш тамойилларини тўлдиради. Маълумотларни ёритиб бериш.



Қўллаш доираси


4. Мазкур стандарт барча ташкилотлар томонидан барча турдаги молиявий инструментларга нисбатан қўлланилиши лозим, қуйидагилардан бундан мустасно:

(a) 10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот", 27-сон БҲХС "Алоҳида молиявий ҳисобот" ёки 28-сон БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар"га мувофиқ ҳисобга олинадиган шўъба ташкилотлар, таъсир остидаги ташкилотлардаги ёки қўшма корхоналардаги улушлар. Лекин, айрим ҳолатларда 10-сон МҲХС, 27-сон БҲХС ёки 28-сон БҲХС ташкилотлардан 9-сон МҲХСдан фойдаланган ҳолда шўъба, таъсир остидаги ташкилотлардаги ёки қўшма корхоналардаги улушларни ҳисобга олишни талаб этади ёки рухсат беради; бундай ҳолларда ташкилотлар мазкур стандартнинг талабларини қўллашлари лозим. Ташкилотлар мазкур стандартни шўъба, таъсир остидаги ташкилотлардаги ёки қўшма корхоналардаги улушлар билан боғлиқ бўлган барча деривативларга нисбатан ҳам қўллашлари лозим.

(б) ходимлар даромадлари дастури асосида юзага келадиган иш берувчиларнинг 19-сон БҲХС "Ходимларнинг даромадлари" талаблари қўлланадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.

(в) [чиқариб ташланган]

(г) 4-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"да таърифланган суғурта шартномалари. Лекин, агар 9-сон МҲХС ташкилотлардан суғурта шартномаларига бириктирилган деривативларни алоҳида ҳисобга олишни талаб этса, уларга нисбатан мазкур стандарт алоҳида қўлланади. Бундан ташқари, агар эмитент молиявий кафолат шартномаларини тан олиш ва баҳолашда 9-сон МҲХСни қўлласа, у бундай турдаги шартномаларга нисбатан мазкур стандартни қўллаши лозим, лекин, агар эмитент шундай шартномаларни тан олиши ва баҳолашда 4-сон МҲХСни қўллаши лозимлиги тўғрисида 4-сон МҲХСнинг 4(г)-бандига мувофиқ қарор қабул қилса, у 4-сон МҲХСни қўллаши лозим.

(д) 4-сон МҲХСни қўллаш доирасидаги молиявий инструментлар, чунки улар ихтиёрий иштирок этиш шартини ўз ичига олади. Ушбу инструментларнинг эмитенти молиявий мажбуриятлар ҳамда улушли инструментлар ўртасидаги фарқланишни аниқлашда мазкур стандартнинг 15 - 32 ва ҚК25 - ҚК35 бандлари шартини қўллашдан озод этилади. Лекин, ушбу инструментлар мазкур стандартнинг бошқа барча талаблари предмети ҳисобланади. Бундан ташқари, мазкур стандарт ушбу инструментларга бириктирилган деривативларга нисбатан қўлланади (9-сон МҲХСга қаранг).

(е) 2-сон МҲХС "Акцияга асосланган тўлов" қўлланадиган акцияга асосланган тўлов операциялари асосидаги молиявий инструментлар, шартномалар ва мажбуриятлар, қуйидагилар бундан мустасно:

(i) мазкур стандарт қўлланадиган ва мазкур стандартнинг 8 - 10 бандларини қўллаш доирасидаги шартномалар;

(ii) ходимларнинг акция опцион дастурлари, ходимларнинг акция сотиб олиш дастурлари ва бошқа барча акцияга асосланган тўлов келишувларига боғлиқ бўлган сотиб олинган, сотилган, чиқарилган ёки бекор қилинган, сотиб олинган ўз акцияларига нисбатан қўлланиши лозим бўлган мазкур стандартнинг 33 ва 34-бандлари.


5-7. [Чиқариб ташланган]


8. Мазкур стандарт нетто асосда пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент ёхуд молиявий инструментларни айирбошлаш йўли билан тартибга солиниши мумкин бўлган номолиявий объектни харид қилиш ёки сотиш шартномаларига, агар ушбу шартномалар молиявий инструментлар ҳисобланса, қўлланиши лозим, бундан ташкилотнинг кутилаётган хариди, сотуви ёки фойдаланиш эхтиёжларига мувофиқ ҳар қандай номолиявий объектни олиш ёки етказиб бериш мақсадида тузилган ва сақланаётган шартномалар бундан  мустасно. Лекин, ташкилот мазкур стандартни 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"нинг 2.5-бандига мувофиқ фойда ёки зарарлар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши балгиланган шартномаларга нисбатан қўллаши лозим.


9. Номолиявий объектни сотиб олиш ёки сотиш бўйича шартномаларни нетто асосдаги пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструментлар билан сўндириш ёхуд молиявий инструментларни айирбошлаш орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) шартнома шартлари бирор томонга нетто асосдаги пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструментлар билан сўндириш ёхуд молиявий инструментларни айирбошлаш орқали уни ҳисоб-китоб қилишга рухсат берганда;

(б) нетто асосдаги пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструментда сўндириш имконияти ёки молиявий инструментларни айирбошлаш орқали ҳисоб-китоб қилиш имконияти шартнома шартларида аниқ белгиланмаган, лекин ташкилот шунга ўхшаш шартномаларни нетто асосдаги пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент билан сўндириш ёки молиявий инструментларни айирбошлаш орқали (бунда, контрагент билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш шартномаларини тузиш орқали ёки шартнома бажарилишидан ёки муддати тугашидан олдин шартномани сотиш орқали) ҳисоб-китоб қилиш тажрибасига эга бўлганда;

(в) ташкилот шунга ўхшаш шартномалар учун, таянч активнинг етказиб берилишини қабул қилиш ва етказиб берилгандан сўнг қисқа муддат ичида нархдаги ёки дилер маржасидаги қисқа муддатли тебранишлардан фойда олиш мақсадида уни сотиш тажрибасига эга бўлганда; ва

(г) шартнома предмети бўлган номолиявий объектни пул маблағларига эркин конвертациялаш имкони бўлганда.

(б) кичик бандига ёки (в) кичик бандига мувофиқ келадиган шартнома ташкилотнинг кутилаётган хариди, сотуви ёки фойдаланишга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ номолиявий объектни қабул қилиш ёки етказиб бериш мақсадида тузилмайди ва шу сабабдан, у мазкур стандартнинг қўллаш доирасида бўлади. 8-банд қўлланадиган бошқа шартномалар, ташкилотнинг кутилаётган хариди, сотуви ёки фойдаланишга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ номолиявий объектни қабул қилиш ёки етказиб бериш мақсадида тузилганлигини ва ушлаб турилганини ва ўз навбатида, улар мазкур стандартнинг қўллаш доирасида эканини аниқлаш учун уларни таҳлил қилиш талаб этилади.


10. 9(а) ёки (г) кичик бандларга мувофиқ нетто асосдаги пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструментлар билан сўндирилиши ёки молиявий инструментларни айирбошлаш орқали ҳисоб-китобни қилиниши мумкин бўлган номолиявий объектни харид қилиш ёки сотиш учун чиқарилган опцион мазкур стандартнинг қўллаш доирасида бўлади. Бундай шартнома ташкилотнинг кутилаётган хариди, сотуви ёки фойдаланиш талабларига мувофиқ номолиявий объектни қабул қилиш ёки етказиб бериш мақсадида тузилиши мумкин эмас.



Таърифлар (ҚК3 - ҚК23 бандларига ҳам қаранг)


11. Мазкур стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:

Молиявий инструмент - бир ташкилотда молиявий актив ва бошқа ташкилотда молиявий мажбурият ёки улушли инструмент юзага келишига олиб келадиган шартнома.

Молиявий актив - қуйидагиларни ўзида акс эттирувчи актив:

(a) пул маблағлари;

(б) бошқа ташкилотнинг улушли инструменти;

(в) қуйидагиларни назарда тутадиган шартномавий ҳуқуқ:

(i) бошқа ташкилотдан пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни олиш ҳуқуқи; ёки

(ii) ташкилот учун потенциал манфаатли шартларда бошқа ташкилот билан молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни айирбошлаш ҳуқуқи; ёки

(г) ташкилотнинг ўз улушли инструментлари билан ҳисоб-китоб қилинадиган ёки қилиниши мумкин бўлган ва қуйидагилардан иборат шартнома:

(i) бунда ташкилот ўз улушли инструментларининг ўзгарувчан миқдорини қабул қилиш мажбуриятини юклайдиган ёки юклатиши мумкин бўлган нодериватив; ёки

(ii) пул маблағларининг қатъий белгиланган суммасини ёки бошқа молиявий активни ташкилотнинг ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорига айирбошлашдан кўра ҳисоб-китоблар бошқача йўл билан амалга ошириладиган ёки амалга оширилиши мумкин бўлган дериватив. Ушбу мақсад учун ташкилотнинг улушли инструментлари ўз ичига 16А ва 16Б-бандлариги мувофиқ улушли инструмент сифатида таснифланган қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий инструментларни; фақат тугатиш жараёни ҳамда 16В ва 16Г бандларига мувофиқ улушли инструментлар сифатида таснифланган пайтда ташкилотга бошқа томонга ўзининг соф активларининг мутаносиб улушини етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган инструментларни;ёки келгусида ташкилотнинг ўз улушли инструментларини қабул қилиш ёки етказиб бериш шартномасини ўзида акс эттирадиган инструментларни олмайди.

Молиявий мажбурият - қуйидагиларни ўзида акс эттирувчи мажбурият:

(a) қуйидагилар назарда тутилган шартномавий жавобгарликлар:

(i) бошқа ташкилотга пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни етказиб бериш; ёки

(ii) ташкилот учун потенциал фойдали бўлмаган шартларда бошқа ташкилот билан молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни айирбошлаш; ёки

(б) ташкилотнинг ўз улушли инструментлари билан ҳисоб-китоб қилинадиган ёки қилиниши мумкин бўлган ва қуйидагилардан иборат бўлган шартнома:

(i) ташкилотга ўз улушли инструментларининг ўзгарувчан миқдорини бериш мажбуриятини юклайдиган ёки юклатиши мумкин бўлган нодериватив; ёки

(ii) пул маблағларининг қатъий белгиланган суммаси ёки бошқа молиявий активни ташкилотнинг улушли инструментининг қатъий белгиланган миқдорига айирбошлашдан кўра бошқача ҳисоб-китоблар йўли билан амалга ошириладиган ёки амалга оширилиши мумкин бўлган дериватив. Ушбу мақсад учун шундай ҳисоблаш ташкилотнинг ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорини, агар ташкилот ушбу ҳуқуқ, опцион ёки варрантларни мутаносиб равишда бир тоифадаги ўзининг хусусий нодериватив улушли инструментларининг барча жорий эгаларига тақдим этса, қатъий белгиланган ҳар қандай валюта пул бирлигига харид қилиш бўйича ҳуқуқлар, опционлар ёки варрантлар улушли инструментлар сифатида қаралиши лозим. Бундан ташқари, ушбу мақсад учун ташкилотнинг улушли инструментлари ўз ичига 16А ва 16Б бандларига мувофиқ улушли инструмент сифатида таснифланган қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий инструментларни ; фақат тугатиш жараёни ҳамда 16В ва 16Г бандларига мувофиқ улушли инструментлар сифатида таснифланган пайтда ташкилотга бошқа томонга ўзининг соф активларининг мутаносиб улушини етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган инструментларни; ёки келгусида ташкилотнинг ўз улушли инструментларини қабул қилиш ёки етказиб бериш шартномасини ўзида акс эттирадиган инструментларни олмайди.

Истисно тариқасида, молиявий мажбурият таърифини қаноатлантирадиган инструмент, агар у 16А ва 16Б-бандларда ёки 16В ва 16Г-бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга бўлса ва ушбу бандлардаги шартларни қаноатлантирса, улушли инструмент сифатида таснифланади.

Улушли инструмент - бу ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан сўнг унинг активидаги қолдиқ улуш бўйича ҳуқуқни тасдиқловчи ҳар қандай шартнома.

Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нархдир. (13-сон МҲХС "Ҳаққоний қийматни баҳолаш"га қаранг.)

Қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструмент - молиявий инструментни эгасига уни эмитентга пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив ҳисобига қайта сотиш ҳуқуқини берадиган, ёки юзага келишига ишонч бўлмаган келгуси ҳодиса содир бўлганда ёки инструмент эгаси вафот этганда ёхуд нафақага чиқиши билан эмитентга автоматик тарзда қайта сотиладиган молиявий инструмент.


12. 9-сон МҲХСнинг А иловасида ёки 39-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш"нинг 9-бандида келтирилган қуйидаги атамалардан мазкур стандартда 39-сон БҲХС ва 9-сон МҲХСда келтирилган маъноларда фойдаланилади:

- молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қиймати

- тан олишни бекор қилиш

- дериватив

- эффектив фоиз ставкаси усули

- молиявий кафолат шартномаси

- фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда ҳисобга олинадиган молиявий мажбурият

- қатъий шартномавий мажбурият

- прогноз қилинган операция

- хеж самарадорлиги

- хежланган модда

- хежлаш инструменти

- савдо учун мўлжалланган

- одатий сотиб олиш ёки сотиш

- операция бўйича сарфлар.


13. Мазкур стандартда "шартнома" ва "шартномавий" тушунчалари икки ёки ундан ортиқ томонлар ўртасидаги битимни англатадиган, одатда қонун билан ҳимояланадиган келишув бўлганлиги сабабли, унинг томонлари учун амалий жиҳатдан рад этиб бўлмайдиган аниқ иқтисодий оқибатларни келтириб чиқарадиган келишувни назарда тутилади. Шартномалар, шу жумладан молиявий инструментлар турли хил шаклга эга бўлиши мумкин ва ёзма шаклда бўлиши талаб этилмайди.


14. Мазкур стандартдаги "ташкилот" тушунчаси жисмоний шахслар, ширкатлар, юридик шахслар, трастлар ва давлат органларини ўз ичига олади.



Мажбуриятлар ва хусусий капитал

(ҚК13 - ҚК14И ва ҚК25 - ҚК29A бандларга ҳам қаранг)


15. Молиявий инструмент эмитенти дастлабки тан олиш пайтида ушбу инструмент ёки унинг компонентларини шартномавий муносабатларнинг моҳиятига ҳамда молиявий мажбурият, молиявий актив ва улушли инструмент таърифларига мувофиқ молиявий мажбурият, молиявий актив ёки улушли инструмент сифатида таснифланиши лозим.


16. Эмитент молиявий инструментни молиявий мажбуриятдан кўра улушли инструмент эканлигини аниқлаш учун 11-банддаги таърифни қўллаганда, инструмент, фақат ва фақат, қуйидаги (а) ва (б) кичик бандлардаги икки шарт қаноатлантирилганда улушли инструмент сифатида таснифланади.

(a) Ушбу инструмент шартномада назарда тутилган қуйидаги шартномавий жавобгарликларни ўз ичига олмайди:

(i) бошқа ташкилотга пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказиш; ёки

(ii) эмитент учун потенциал фойдали бўлмаган шартларда бошқа ташкилот билан молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни айирбошлаш.

(б) Агар ушбу инструмент бўйича ҳисоб-китоблар эмитентнинг ўз улушли инструментлари бўйича амалга оширилса ёки амалга оширилиши мумкин бўлса, у ҳолда бундай инструмент:

(i) эмитент учун ўз улушли инструментларининг ўзгарувчан миқдорини етказиб беришни қамраб олмайдиган шартномавий жавобгарлик бўйича нодериватив ҳисобланганда; ёки

(ii) эмитент томонидан ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорига қатъий белгиланган пул маблағлари суммасини ёки бошқа молиявий активни айирбошлаш орқали ҳисоб-китоб қилинадиган дериватив бўлганда. Ушбу мақсад учун шундай ҳисоблаш ташкилотнинг ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорини, агар ташкилот ушбу ҳуқуқ, опцион ёки варрантларни мутаносиб равишда бир тоифадаги ўзининг хусусий нодериватив улушли инструментларининг барча жорий эгаларига тақдим этса, қатъий белгиланган ҳар қандай валюта пул бирлигига харид қилиш бўйича ҳуқуқлар, опционлар ёки варрантлар улушли инструментлар сифатида қаралиши лозим. Шу билан бирга, ушбу мақсадлар учун, эмитентнинг улушли инструментлари 16А ва 16Б-бандларда ёки 16В ва 16Г-бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга ҳамда ушбу бандлардаги шартларни қаноатлантирадиган инструментларни, ёки эмитентнинг ўз улушли инструментларини келгусида олиш ёки етказиб бериш бўйича шартномаларни ўзида акс эттирадиган инструментларни қамраб олмайди.

Эмитентнинг ўз улушли инструментларини келгусида қабул қилишга ёки етказиб беришга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган, лекин юқоридаги (а) ва (б) кичик бандлардаги шартларни қаноатлантирмайдиган шартномавий жавобгарлик, шу жумладан дериватив молиявий инструментдан келиб чиқадиган шартномавий жавобгарлик улушли инструмент ҳисобланмайди. Истисно тариқасида, молиявий мажбурият таърифини қаноатлантирадиган инструмент, агар у 16А ва 16Б-бандларда ёки 16В ва 16Г-бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга бўлса ва ушбу бандлардаги шартларни қаноатлантирса, улушли инструмент сифатида таснифланади.



Қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструментлар


16A. Қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий инструмент ушбу ҳуқуқни эгаси томонидан амалга оширилиши жараёнида эмитентнинг шартномада назарда тутилган, пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив ҳисобига ушбу инструментни харид қилиш ёки сўндириш мажбуриятни ўз ичига олади. Молиявий мажбурият таърифига истисно тариқасида, бундай мажбуриятни ўз ичига оладиган инструмент, агар у қуйидаги барча хусусиятларга эга бўлса, улушли инструмент сифатида таснифланади:

(a) У ўзининг эгасига ташкилотни тугатиш пайтида ташкилот соф активларининг мутаносиб улушини олиш ҳуқуқини беради. Ташкилотнинг соф активлари бу унинг активларига тегишли бошқа барча талаблар чегириб ташлагандан сўнг қоладиган активлардир. Мутаносиб улуш қуйидагича аниқланади:

(i) тугатиш жараёнида ташкилотнинг соф активларини тенг миқдордаги улушларга тақсимлаш орқали; ва

(ii) ушбу олинган миқдорни тегишли молиявий инструмент эгаси эгалигидаги улушлар миқдорига кўпайтирган ҳолда.

(б) Ушбу инструмент бошқа барча инструментлар синфига нисбатан субординацияда бўлган инструментлар синфига тегишли. Бундай синф таркибига тегишли бўлиши ушбу инструмент учун қуйидагиларни назарда тутади:

(i) тугатиш жараёнида ташкилотнинг активларига нисбатан бошқа талаблардан ҳеч қандай устунликка эга бўлмаслиги; ва

(ii) инструмент, бошқа барча инструментлар синфига нисбатан субординацияда бўлган инструментлар синфи таркибида бўлишидан олдин, бошқа инструментга конвертация қилишни талаб этмайдиган бўлиши керак.

(в) Бошқа барча инструментлар синфига нисбатан субординацияда бўлган инструментлар синфига тегишли барча молиявий инструментлар бир хил хусусиятларга эга бўладиган. Масалан, уларнинг барчаси қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган бўлиши шарт ва қайта харид қилиш ёки сўндириш нархини ҳисоблаш бўйича фойдаланиладиган формула ёки бошқа усуллар ушбу синфдаги барча инструментлар учун бир хил бўлади.

(г) Эмитент томонидан инструментни пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив ҳисобига қайта харид қилиш ёки сўндириш бўйича шартномавий жавобгарликдан ташқари, мазкур инструмент бошқа ташкилот олдида пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказиш ёхуд ташкилот эмитент учун потенциал фойдали бўлмаган шартларда бошқа ташкилот билан молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни айирбошлаш бўйича бошқа хеч қандай шартномавий мажбуриятни назарда тутмайди, шунингдек, мазкур инструмент (б)-кичик бандда келтирилган молиявий мажбурият таърифи каби ташкилотнинг ўз улушли инструментлари билан ҳисоб-китоб қилинадиган ёки қилиниши мумкин бўлган шартнома ҳисобланмайди.

(д) Инструментнинг амал қилиш муддати давомида унга тегишли бўлган жами кутилаётган пул оқимлари суммаси асосан инструментнинг амал қилиш муддати давомидаги (бунда инструментнинг хар қандай таъсирини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкилотнинг фойда ёки зарардан, тан олинган соф активларнинг ўзгаришидан ёки тан олинган ва олинмаган соф активлар ҳаққоний қийматининг ўзгаришидан келиб чиқиб аниқланади.


16Б. Инструментнинг юқорида келтирилган барча хусусиятларига эгалигига қўшимча равишда улушли инструмент сифатида таснифланиши учун эмитент қуйидагиларга эга бошқа молиявий инструмент ёки шартномага эга бўлмаслиги шарт:

(a) асосан ташкилотнинг фойда ёки зарардан, тан олинган соф активларнинг ўзгаришидан ёки тан олинган ва олинмаган соф активлар ҳаққоний қийматининг ўзгаришидан келиб чиқиб аниқланадиган пул оқимлари суммасини (бунда инструмент ёки шартноманинг таъсирини ҳисобга олмаган ҳолда) назарда тутади ва

(б) қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструмент эгалари учун даромаднинг қолдиғини етарли даражада чегаралайдиган ёки қатъий белгилашга олиб келадиган.

Мазкур шартни қўллаш мақсадларида, ташкилот 16А-бандда ёритиб берилган, интсрументнинг эгаси ҳисобланмаган ва ташкилот - эмитент томони тузилиши мумкин бўлган эквивалент шартнома шартларига ўхшаш шартларни назарда тутадиган, инструмент эгаси билан тузилган номолиявий шартномаларни ҳисобга олмаслиги лозим. Агар ташкилот мазкур шарт бажарилишини аниқлай олмаса, у қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструментни улушли инструмент сифатида таснифламаслиги лозим.



Фақат тугатиш жараёнида ташкилотга унинг

соф активлари мутаносиб улушини бошқа томонга

ўтказиш мажбуриятини юклайдиган инструментлар

ёки инструментнинг компонентлари


16В. Баъзи молиявий инструментлар ташкилот-эмитентнинг ўз соф активларининг мутаносиб улушини бошқа томонга фақат тугатиш жараёнида ўтказиш бўйича шартнома билан кўзда тутилган жавобгарлигини ўз ичига олади. Ушбу жавобгарлик тугатиш жараёнининг амалга оширилиши аниқ бўлганда ва бу ташкилот назоратидан ташқарида бўлган пайтда (масалан, ташкилотнинг фаолият юритиш даврининг чекланганлиги) ёхҳуд тугатиш жараёнининг содир бўлиши аниқ бўлмаганда, аммо у ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи инструмент эгасига тегишли бўлган пайтда юзага келади. Молиявий мажбурият таърифига истисно тариқасида, бундай мажбуриятни ўз ичига оладиган инструмент, агар у қуйидаги барча хусусиятларга эга бўлса, улушли инструмент сифатида таснифланади:

(a) У ўзининг эгасига ташкилотни тугатиш пайтида ташкилот соф активларининг мутаносиб улушини олиш ҳуқуқини беради. Ташкилотнинг соф активлари бу унинг активларига тегишли бошқа барча талаблар чегириб ташлагандан сўнг қоладиган активлардир. Мутаносиб улуш қуйидагича аниқланади:

(i) тугатиш жараёнидаги ташкилотнинг соф активларини тенг миқдордаги улушларга тақсимлаган ҳолда; ва

(ii) ушбу олинган миқдорни тегишли молиявий инструмент эгаси эгалигидаги улушлар миқдорига кўпайтирган ҳолда.

(б) Ушбу инструмент бошқа барча инструментлар синфига нисбатан субординацияда бўлган инструментлар синфига тегишли. Бундай синф таркибига тегишли бўлиши ушбу инструмент учун қуйидагиларни назарда тутади:

(i) тугатиш жараёнида ташкилотнинг активларига нисбатан бошқа талаблардан ҳеч қандай устунликка эга бўлмаслиги; ва

(ii) инструмент, бошқа барча инструментлар синфига нисбатан субординацияда бўлган инструментлар синфи таркибида бўлишидан олдин, бошқа инструментга конвертация қилишни талаб этмайдиган бўлиши керак.

(в) Бошқа барча инструментлар синфларига нисбатан субординацияда бўлган инструментлар синфидаги барча молиявий инструментлар, тугатиш жараёнида ташкилот-эмитент ўзининг соф активларининг мутаносиб улушини ўтказиш бўйича бир хил шартномавий жавобгарликка эга бўлишлари шарт.


16Г. Инструментнинг юқорида келтирилган барча хусусиятларига эгалигига қўшимча равишда улушли инструмент сифатида таснифланиши учун эмитент қуйидагиларга эга бошқа молиявий инструмент ёки шартномага эга бўлмаслиги шарт:

(a) асосан ташкилотнинг фойда ёки зарардан, тан олинган соф активларнинг ўзгаришидан ёки тан олинган ва олинмаган соф активлар ҳаққоний қийматининг ўзгаришидан келиб чиқиб аниқланадиган пул оқимлари суммасини (бунда инструмент ёки шартноманинг таъсирини ҳисобга олмаган ҳолда) назарда тутади ва

(б) инструмент эгалари учун даромаднинг қолдиғини етарли даражада чегаралайдиган ёки қатъий белгилашга олиб келади.

Мазкур шартни қўллаш мақсадларида, ташкилот 16В-бандда тавсифланган, инструментнинг эгаси ҳисобланмаган ва ташкилот - эмитент томонидан тузилиши мумкин бўлган эквивалент шартномада келтирилган шартларга ўхшаш шартларни назарда тутадиган, инструмент эгаси билан тузилган номолиявий шартномаларни ҳисобга олмаслиги лозим. Агар ташкилот мазкур шарт бажарилишини аниқлай олмаса, у инструментни улушли инструмент сифатида таснифламаслиги лозим.



Қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструментларни

ва фақат тугатиш жараёнида ташкилотга унинг соф активларининг

мутаносиб улушини бошқа томонга ўтказиш мажбуриятини

юклайдиган инструментларни қайта таснифлаш


16Д. Ташкилот молиявий инструментни 16А ва 16Б-бандлар ёки 16В ва 16Г-бандларига мувофиқ, ушбу бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга бўлган ва барча шартларни қаноатлантирган санадан бошлаб улушли инструмент сифатида таснифлаши лозим. Ташкилот молиявий инструментни ушбу бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга бўлишни ва барча шартларни қаноатлантиришни тўхтатган санадан бошлаб қайта таснифлаши лозим. Масалан, агар ташкилот, қайта сотиб олиш ҳуқуқини назарда тутмайдиган, ўзи чиқарган барча инструментларини қайта сотиб олса ва натижада муомалада қолган қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструментлар 16А ва 16Б бандларда назарда тутилган барча характерларга эга бўлса ҳамда барча шартларни қаноатлантирса, у ҳолда ташкилот қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструментни, ташкилотнинг қайтариб сотиш ҳуқуқини назарда тутмайдиган инструментни қайтариб сотиш санасига улушли инструмент синфига қайта таснифлаши лозим.


16Е. Ташкилот инструментни қайта таснифлаши учун 16Д бандга мувофиқ қуйидагиларни ҳисобга олиши лозим:

(a) Ташкилот улушли инструментни 16А ва 16Б ёки 16В ва 16Г бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга бўлишни ва ушбу бандларда келтирилган шартларни қаноатлантиришни тўхтаган санадан бошлаб уни улушли инструментдан молиявий мажбурият сифатида қайта таснифлаши лозим. Молиявий мажбурият инструментнинг қайта таснифланган санадаги ҳаққоний қийматида баҳоланиши лозим. Ташкилот улушли инструментнинг баланс қиймати билан молиявий мажбуриятнинг қайта таснифланган санадаги ҳаққоний қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқни хусусий капиталда тан олиши лозим.

(б) Молиявий мажбурият 16А ва 16Б ёки 16В ва 16Г бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга бўладиган ва шартларни қаноатлантирадиган санадан бошлаб, ташкилот ушбу молиявий мажбуриятни хусусий капитал синфига қайта таснифлаши лозим. Улушли инструмент қайта таснифланадиган санадаги молиявий мажбуриятнинг баланс қийматида баҳоланиши лозим.



Пул маблағларини ёки бошқа молиявий активни

ўтказиш бўйича шартномавий жавобгарликнинг

мавжуд эмаслиги (16(а)-банд)


17. 16А ва 16Б бандларда ёки 16В ва 16Г бандларда тавсифланган ҳолатлардан ташқари, молиявий мажбуриятнинг унинг улушли инструментдан фарқланишининг муҳим аломати бўлиб молиявий инструмент бўйича бир томоннинг (эмитентнинг) бошқа томонга (эгасига) пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив ўтказиши ёхуд эмитент учун потенциал фойдали бўлмаган шартларда молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни эгаси билан айирбошлаш бўйича шартномавий жавобгарликнинг мавжудлиги ҳисобланади. Улушли инструмент эгаси дивиденддан ёки хусусий капитални бошқача тартибда тақсимланишидан мутаносиб равишда улушини олиш ҳуқуқига эга бўлишига қарамасдан, эмитент шундай тақсимотни амалга ошириш бўйича шартномавий жавобгарликка эга эмас, шунинг учун, ундан пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказиш талаб қилинмайди.


18. Молиявий инструментнинг ташкилот молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида таснифланишини унинг юридик мақоми эмас, балки моҳияти белгилайди. Одатда моҳият юридик мақомга мувофиқ келади, лекин ҳар доим ҳам эмас. Баъзи молиявий инструментлар хусусий капитал сифатида юридик мақомга эга бўлади, лекин улар ўзларининг моҳиятига кўра мажбурият ҳисобланади, шунингдек, бошқалари эса ҳам улушли инструментлар ҳам молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ хусусиятларни ўзида қамраб олиши мумкин. Масалан:

(a) қатъий белгиланган ёки келгусидаги аниқ ёки аниқланадиган санада белгиланадиган суммада эмитент томонидан мажбурий қайта харид қилишни назарда тутадиган, ёки унинг эгасига эмитентдан белгиланган санада ёки ушбу сана ўтгандан кейин қатъий белгиланган ёки аниқланадиган нархда инструментни қайта харид қилиш ҳуқуқини талаб этадиган имтиёзли акция молиявий мажбурият ҳисобланади.

(б) эгаси учун молиявий инструментни эмитентга пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив эвазига қайтариш ҳуқуқини берадиган молиявий инструмент (қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструмент) молиявий мажбуриятдир, 16А ва 16Б бандларга ёки 16В ва 16Г бандларга мувофиқ улушли инструментлар сифатида таснифланган инструментлар бундан мустасно. Пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив суммаси индекс ёки кўтарилиши ёки пасайиши мумкин бўлган бошқа ўзгарувчи миқдор асосида аниқланганда ҳам, бундай молиявий инструмент молиявий мажбурият ҳисобланади. Эгасида инструментни пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив эвазига қайтариш ҳуқуқи мавжудлиги қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган бу инструмент молиявий мажбурият таърифини қаноатлантиради, 16А ва 16Б бандларга ёки 16В ва 16Г бандларга мувофиқ улушли инструмент сифатида таснифланган инструментлар бундан мустасно. Масалан, очиқ турдаги ўзаро фондлар, улушли траст фондлар, ширкатлар ва баъзи кооператив ташкилотлар ўзларининг улуш эгаларига ёки аъзоларига исталган вақтда эмитентдаги улушда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этишлари мумкин, бунинг натижасида улуш эгалари ёки аъзоларнинг улушлари молиявий мажбуриятлар сифатида таснифланади, 16А ва 16Б бандларга ёки 16В ва 16Г бандларга мувофиқ улушли инструмент сифатида таснифланган инструментлар бундан мустасно. Лекин, инструментнинг молиявий мажбурият сифатида таснифланиши киритилган хусусий капитал (масалан, баъзи ўзаро ва улушли траст фондлар, 7-намунавий мисолга қаранг) синфининг ёки аъзоларга тегишли улушнинг умумий миқдори ўзига хусусий капитал таърифини қаноатлантирадиган захиралар ҳамда ушбу таърифни қаноатлантирмайдиган қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструментлар (8-намунавий мисолга қаранг) каби шундай моддаларни қамраб оладиган қўшимча маълумотларнинг ёритиб берилганлигининг мавжуд эмаслигини кўрсатиб берадиган ташкилотнинг молиявий ҳисоботида "улуш эгаларига тегишли соф активлар қиймати" ва "улуш эгаларига тегишли соф активлар қийматининг ўзгариши" каби номлардан фойдаланишни таъқиқламайди.


19. Агар ташкилотда шартнома бўйича жавобгарликни тартибга солиш мақсадида пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказиб беришдан қочиш бўйича шартсиз ҳуқуқ мавжуд бўлмаса, у ҳолда бундай жавобгарлик молиявий мажбурият таърифини қаноатлантиради, бундан 16А ва 16Б бандлар ёки 16В ва 16Г бандларига мувофиқ улушли инструмент сифатида таснифланган инструментлар мустасно. Масалан:

(a) ташкилотнинг шартномада келтирилган жавобгарлигини амалга ошириш бўйича имкониятини чегаралайдиган омиллар, жумладан чет эл валютасидан фойдаланиш имкониятининг мавжуд эмаслиги ёки тўловни амалга ошириш учун тартибга солувчи органдан рухсат олишнинг зарурлиги, ташкилотнинг шартномавий жавобгарлигидан озод этмайди ҳамда инструмент эгасини ушбу инструмент бўйича шартномавий ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

(б) контрагентнинг инструментни қайтариб сотиш ҳуқуқидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслигидан қатъий назар шартномада белгиланган жавобгарлик молиявий мажбурият ҳисобланади, чунки ташкилотда пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказишдан қочиш бўйича шартсиз ҳуқуқ мавжуд эмас.


20. Пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказиш бўйича шартномавий жавобгарлик аниқ назарда тутилмаган молиявий инструмент ўзининг муддат ва шартлари орқали жавобгарликни билвосита белгилаши мумкин. Масалан:

(a) молиявий инструмент фақат ва фақат ташкилот инструмент бўйича тўловларни амалга ошира олмаса ёки уни қайтариб сотиб ололмаган ҳолатларда юзага келадиган, тартибга солиш зарур бўлган номолиявий жавобгарликни ўзида акс эттириши мумкин. Агар ташкилот фақат келтирилган номолиявий жавобгарликни амалга ошириш орқали пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказишдан бўйин товлаши мумкин бўлса, бундай молиявий инструмент молиявий мажбурият ҳисобланади.

(б) молиявий инструмент, агар унинг шартларида ташкилот томонидан ҳисоб-китобда қуйидагилардан бирининг етказиб берилишини таъминласа, молиявий мажбурият ҳисобланади:

(i) пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив; ёки

(ii) пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив қийматидан аҳамиятли даражада ошган ўз акциялари.

Ташкилотда пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказиш бўйича аниқ шартномавий жавобгарлик мавжуд бўлмасада, акция билан ҳисоб - китоб қилишни назарда тутадиган муқобил қиймат худди ташкилот пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қилингандек бўлади. Ҳар қандай ҳолатда инструмент эгасига моҳиятан камида пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қилинадиган муқобил қиймат суммасини олиш кафолатланган (21-бандга қаранг).



Ташкилотнинг ўз улушли инструментлари билан

ҳисоб-китобларни амалга ошириши (16(б)-банд)


21. Шартнома фақатгина ташкилотнинг ўз улушли инструментларини қабул қилиш ёки ўтказиб бериш жараёнига таъсир кўрсатганлиги сабабли улушли инструмент бўлиб ҳисобланмайди. Шартномада ташкилотнинг ўз акцияларини қабул қилиш ёки етказиш ёки ушбу шартномада назарда тутилган ҳуқуқ ва жавобгарликнинг миқдорига тенг бўлган, қабул қилиниши ёки етказиб берилиши лозим бўлган ташкилот ўз улушли инструментларининг ҳаққоний қийматига тенг, бошқа улушли инструментлар сони бўйича ҳуқуқ ва жавобгарликлари назарда тутилиши мумкин. Бундай шартномавий ҳуқуқ ёки жавобгарликнинг миқдори қатъий белгиланган ёки қисман ёки тўлиқ ўзгарадиган бўлиши мумкин, бунда бу ўзгариш ташкилот ўз улушли инструментларининг бозор нархларидан (масалан, фоиз ставкаси, биржадаги товарлар ёки молиявий инструментлар котировкаси) фарқланадиган ўзгариш ҳисобига боғлиқ бўлади. Иккита мисол: (а) умумий қиймати 100 п.б* қийматига тенг миқдорда ташкилотнинг ўз улушли инструментларини етказиб бериш бўйича шартнома; ва (б) умумий қиймати 100 унция олтин қийматига тенг миқдорда ташкилотнинг ўз улушли инструментларини етказиб бериш бўйича шартнома. Гарчи ташкилот ўзининг улушли инструментларини етказиб бериш орқали шартномани тартибга солишга мажбур ёки мумкинлигига қарамасдан бундай шартномалар молиявий мажбурият ҳисобланади. У улушли инструмент ҳисобланмайди, чунки ташкилот шартномани бажаришда ўз улушли инструментларининг ўзгарувчан миқдоридан шартномани ҳисоб-китоб қилиш воситалари сифатида фойдаланади. Шунга кўра, бундай шартномалар ташкилотнинг барча мажбуриятлари чиқариб ташлангандан сўнг унинг активлардаги улуш қолдиғига эгалик ҳуқуқини тасдиқламайди.


22. 22А-бандда келтирилган ҳолатлардан ташқари, ташкилот томонидан ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорини қатъий белгиланган пул маблағлари ёки бошқа молиявий активга айирбошлаш ҳисобига етказиб бериш (ёки қабул қилиш) бўйича ҳисоб-китоб амалга ошириладиган шартнома улушли инструмент ҳисобланади. Контрагентга ташкилотнинг қатъий белгиланган миқдордаги акциясини қатъий белгиланган нархда ҳарид қилиш ёки асосий суммаси қатъий белгиланган облигацияга айирбошлаш ҳуқуқини берадиган чиқарилган акция опциони улушли инструмент ҳисобланади. Бозор ҳолатидаги фоиз ставкасининг ўзгариши натижасида шартнома ҳаққоний қийматининг ўзгариши тўланиши ёки олиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив миқдорига, ёки шартнома бўйича ҳисоб - китобларни амалга оширишда олиниши ёки етказиб берилиши лозим бўлган улушли инструментлар миқдорига таъсир қилмайди, шунингдек ушбу шартномани улушли инструмент сифатида таснифлашга тўсқинлик қилмайди. Ҳар қандай олинган тўлов (масалан, чиқарилган опцион ёки ташкилотнинг ўз акцияларига варрант учун олинган мукофот) бевосита хусусий капиталга қўшилади. Ҳар қандай тўланган сумма (масалан, сотиб олинган опцион учун тўланган мукофот) бевосита хусусий капиталдан чегирилади. Улушли инструмент ҳаққоний қийматининг ўзгариши молиявий ҳисоботда тан олинмайди.


22A. Агар шартнома бўйича ҳисоб - китобларни амалга оширганда ташкилот томонидан қабул қилинадиган ёки етказиб бериладиган ташкилотнинг ўз улушли инструментлари 16А ва 16Б бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга ҳамда ушбу бандларда келтирилган шартларни қаноатлантирадиган, қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий инструментлар ҳисобланса ёки 16В ва 16Г бандларда келтирилган барча хусусиятларга эга ҳамда ушбу бандларда келтирилган шартларни қаноатлантирадиган, фақат тугатиш жараёнида ташкилотга ўз активларининг мутаносиб улушини бошқа томонга бериш жавобгарлигини юклайдиган инструментлар ҳисобланса, у ҳолда бундай шартнома молиявий актив ёки молиявий мажбурият ҳисобланади. Буларга қатъий белгиланган пул маблағлари ёки молиявий актив суммасига айирбошлаш орқали қатъий белгиланган шундай инструментларни қабул қилиш ёки етказиб бериш ҳисоб-китоблари амалга ошириладиган шартномалар киради.


23. 16А ва 16Б бандлар ёки 16В ва 16Г бандларда келтирилган ҳолатлардан ташқари, ташкилотга ўзнинг улушли инструментларини пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив ҳисобига ҳарид қилиш жавобгарлигини назарда тутадиган шартнома жорий қийматининг (масалан, қайта сотиб олинадиган форвард нархининг, опционни бажариш нархининг ёки бошқа қоплаш суммасининг дисконтланган қиймати) ҳаққоний қиймати миқдоридаги молиявий мажбуриятнинг юзага келишига олиб келади. Бундай ҳолат шартноманинг ўзи улушли инструмент бўлганда ҳам тўғри ҳисобланади. Форвард шартномага асосан пул маблағлари ҳисобига ташкилотнинг ўз улушли инструментларини ҳарид қилиш бўйича жавобгарлигини мисоллардан бири сифатида келтириш мумкин. Тегишли молиявий мажбурият дастлаб сўндириш суммасининг дисконтланган қийматида тан олинади ва хусусий капитал таркибидан қайта таснифланади. Натижада, ушбу молиявий мажбурият 9-сон МҲХСга мувофиқ баҳоланади. Агар келтирилган шартноманинг амал қилиш муддати сўнги мажбуриятни бажармасдан тугаса, у ҳолда молиявий мажбуриятнинг баланс қиймати хусусий капитал таркибига қайта таснифланади. Ташкилотнинг ўз улушли инструментларини харид қилиш бўйича шартномада назарда тутилган жавобгарлик, гарчи ушбу жавобгарлик контрагентнинг ташкилот томонидан инструментни қайта харид қилиш бўйича ҳуқуқидан фойдаланишга боғлиқ бўлсада (масалан, контрагентга қатъий белгиланган нархда ташкилотга ўзининг улушли инструментини сотиш ҳуқуқини берадиган чиқарилган пут опцион), сўндириш суммасининг дисконтланган қийматига тенг миқдордаги молиявий мажбуриятнинг юзага келишига олиб келади.


24. Ташкилот томонидан пул маблағлари ёки бошқа молиявий активнинг ўзгарувчан қиймати эвазига ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорини етказиб бериш ёки қабул қилиш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тузилган шартнома молиявий актив ёки молиявий мажбурият бўлиб ҳисобланади. Бундай шартномага мисол тариқасида, шарти бўйича ташкилот ўзининг 100 та улушли инструментларини 100 унция олтин қийматига тенг қийматдаги пул маблағлари эвазига етказиб бериш шартномасини келтириш мумкин.



Шартли сўндириш шартлари


25. Молиявий инструмент шартларига қўра фонд бозори индексларидаги, истеъмол нархи индексидаги, фоиз ставкасидаги ёки солиқ қонунчилиги талабларидаги ёки эмитентнинг келгуси тушумларидаги, соф фойдасидаги ёки қарз мажбуриятининг хусусий капиталга нисбатидаги ўзгаришлар каби эмитентнинг ҳам инструмент эгасининг ҳам, назоратида бўлмаган содир бўлишига ишонч мавжуд бўлмаган (ёхуд, у ёки бу ноаниқ ҳолатлар натижасига боғлиқ бўлган), келгусидаги ҳодисаларнинг содир бўлиш ёки содир бўлмаслик ҳолатларида ташкилот инструментни молиявий мажбурият сифатида таснифлашга жавоб берадиган пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказишга ёхуд бошқача усулда ҳисоб-китоб қилишга жавобгар бўлиши мумкин. Бундай инструментнинг эмитенти пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни етказиб беришни (ёки инструментни молиявий мажбурият сифатида таснифланишига олиб келадиган бошқа йўл билан тартибга солинишидан ) рад этиш бўйича шартсиз ҳуқуққа эга бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, ушбу инструмент қуйидаги ҳолатлардан бошқа ҳолларда молиявий мажбурият бўлиб ҳисобланади:

(a) пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив билан (ёки молиявий мажбурият сифатида таснифланишига олиб келадиган бошқа йўл билан) ҳисоблашишни талаб қилиши шартли сўндириш шартининг бир қисми бўлиши реал ҳисобланмайди;

(б) фақат эмитентнинг тугатиш жараёнида эмитент ҳисоб-китобларни пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив (ёки инструментни молиявий мажбурият сифатида таснифланишига олиб келадиган бошқа йўл билан тартибга солинишидан) эвазига амалга оширишга жавобгар бўлиши; ёки

(в) ушбу инструмент 16А ва 16Б банларда келтирилган барча хусусиятларга эга ва ушбу бандларда келтирилган шартларни қаноатлантиради.



Сўндириш усуллари


26. Агар дериватив молиявий инструмент томонларнинг бирига у (масалан, эмитент ёки инструмент эгаси ҳисоб-китобларни нетто асосдаги пул маблағлари кўринишида ёки акцияларни пул маблағларига айирбошлаш орқали амалга оширишни танлаши мумкин) бўйича ҳисоб-китобларни қандай тарзда амалга оширишни танлаш ҳуқуқини берса, у ҳолда у молиявий актив ёки молиявий мажбурият ҳисобланади, бундан барча ҳисоб-китоб усуллари молиявий инструментни улушли инструмент сифатида таснифлайдиган ҳолатлар мустасно.


27. Сўндириш усулини назарда тутадиган молиявий мажбурият ҳисобланган молиявий инструментга мисол сифатида эмитентнинг танловига кўра, ҳисоб-китоблар нетто асосдаги пул маблағлари кўринишида ёки акцияларни пул маблағларига айирбошлаш орқали амалга оширишилиши мумкин бўлган акция опциони бўлиши мумкин. Шу каби, ташкилотнинг ўз улушли интсрументларига айирбошлаш орқали номолиявий объектни харид қилиш ёки сотиш билан боғлиқ баъзи шартномалар мазкур стандартнинг қўллаш доирасига киради, чунки улар бўйича ҳисоб-китоблар ёки номолиявий активни етказиб бериш ёки нетто асосдаги пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструментни ўтказиш орқали амалга оширилади (8 - 10 бандларга қаранг). Бундай шартномалар молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлардир ва улушли инструмент ҳисобланмайди.



Таркибли молиявий инструментлар

(ҚК30 - ҚК35 бандларга ва 9 - 12 намунавий

мисолларга ҳам қаранг)


28. Нодериватив молиявий инструментнинг эмитенти ушбу инструментнинг шартлари ҳам мажбурият ҳам улушли компонентларига эга эканлигини аниқлаш мақсадида таҳлил қилиниши лозим. Бундай компонентлар 15-бандга мувофиқ молиявий мажбурият, молиявий актив ёки улушли инструмент сифатида алоҳида таснифланиши лозим.


29. Ташкилот, (а) ташкилотнинг молиявий мажбуриятини яратадиган ва (б) инструмент эгасига уни ташкилотнинг улушли инструментига конвертациялаш мумкинлиги бўйича қарор қабул қилиш имконини берадиган молиявий инструментнинг шундай компонентларини алоҳида тан олади. Масалан, эгаси томонидан ташкилотнинг белгиланган миқдордаги оддий акциясига конвертация қилиниши мумкин бўлган облигация ёки шунга ўхшаш инструмент ўзида таркибли молиявий инструментни акс эттиради. Ташкилот нуқтаи назаридан бундай инструмент иккита компонентдан ташкил топади: молиявий мажбуриятлар (пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни ўтказиш бўйича шартномалар) ва улушли инструмент (эгасига уни белгиланган давр мобайнида ташкилотнинг қатъий белгиланган миқдордаги оддий акцияларига конвертация қилиш ҳуқуқини берадиган колл опциони). Бундай инструментнинг чиқарилиши ҳудди муддатидан аввал сўндирилиши мумкин бўлган қарз инструменти ва оддий акцияни харид қилишга варрантни бир вақтда чиқарилиши каби ёки оддий акцияни харид қилишга варрант ажратилган ҳолдаги қарз инструментининг чиқарилиши каби иқтисодий самара беради. Шунга кўра, барча ҳолларда ташкилот ўзининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида қарз ва улушли компонентларини алоҳида тақдим этади.


30. Конвертация қилинадиган инструментнинг қарз ва улушли компонентларининг таснифланиши, гарчи конвертация қилиш ҳуқуқининг реализацияси баъзи бир инструмент эгалари учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган ҳолатларда ҳам ушбу ҳуқуқнинг реализация эҳтимолидаги ўзгариш сабабли қайта кўриб чиқилмайди. Инструмент эгалари ҳар доим хам кутилаётган ҳолат бўйича ҳаракат қилишмайди, чунки, масалан бундай конвертация қилишнинг солиқ оқибатлари турли инструмент эгалари учун турлича бўлиши мумкин. Бундан ташқари, конвертация қилиш эҳтимоли вақти -вақти билан ўзгариб туради. Ташкилотнинг келгуси тўловларни амалга ошириш бўйича шартномавий жавобгарлиги инструментнинг конвертацияси, унинг сўндириш муддатининг келишигача ёки бошқа операциялар амалга оширилмагунча тугатилмайди.


31. 9-сон МҲХС молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг баҳоланиши билан боғлиқ масалаларни тартибга солади. Улушли инструментлар ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан сўнг унинг активидаги улуши қолдиққа эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи инструментлар ҳисобланади. Шунинг учун, таркибли молиявий инструментнинг дастлабки баланс қиймати унинг улуш ва мажбурият компонентларига тақсимланган пайтда улушли компонентга тегишли сумма бутун инструмент суммасининг ҳаққоний қийматидан алоҳида мажбурият компоненти учун ҳисобланган тегишли сумма чегириб ташлангандан кейин аниқланади. Улушли компонентдан (улушли инструментга конвертация қилиш опциони сингари) фарқланадиган, таркибли молиявий инструментга бириктирилган дериватив элементларнинг (колл опциони сингари) қиймати мажбурият компоненти таркибига киритилади. Дастлабки тан олишдаги мажбурият ва хусусий капитал компонентларга тегишли баланс қийматларининг йиғиндиси инструмент бутун бир инструмент бўлгандаги ҳаққоний қийматига доимо тенг бўлади. Инструментнинг келтирилган компонентлари алоҳида дастлабки тан олинганда ҳеч қандай фойда ёки зарар юзага келмайди.


32. 31-бандда ифодаланган ёндашув доирасида оддий акцияларга конвертацияланадиган облигация эмитенти аввал мажбурият компонентининг худди шунга ўхшаш, тегишли улушли компонентга эга бўлмаган мажбуриятнинг (барча улушли бўлмаган дериватив хусусиятларни қўшган ҳолда) ҳаққоний қийматини баҳолаш орқали баланс қийматини аниқлайди. Инструментни оддий акцияга конвертация опциони тақдим этилган улушли инструментнинг баланс қиймати яхлит таркибли молиявий инструментнинг ҳаққоний қийматидан келтирилган молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини чегирган ҳолда аниқланади.



Сотиб олинган ўз акциялари

(ҚК36-бандга ҳам қаранг)


33. Агар ташкилот ўз улушли инструментларини қайта сотиб олса, ушбу инструментлар ("сотиб олинган ўз акциялари") хусусий капиталдан чегирилиши лозим. Ташкилотнинг ўз улушли инструментларини харид қилиш, сотиш, чиқариш ёки бекор қилишда фойда ёки зарар таркибида ҳеч қандай фойда ёки зарар тан олинмаслиги лозим. Бундай сотиб олинган ўз акциялари ташкилот ёки консолидациялашган гуруҳнинг бошқа аъзолари томонидан сотиб олиниши ва эгалик қилиниши мумкин. Тўланган ёки олинган товон бевосита хусусий капитал таркибида тан олиниши лозим.


33А. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган]


34. Сотиб олинган ўз акциялари миқдори 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни изоҳларда ёритиб берилади. Агар ташкилот ўз улушли инструментларини ўзаро тақдим этиш"га мувофиқ алоҳида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки боғлиқ томонлардан сотиб олса, у ҳолда ташкилот 24-сон БҲХС "Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш"га мувофиқ маълумотлар ёритиб берилишини таъминлайди.



Фоизлар, дивидендлар, фойда ва зарарлар

(ҚК37-бандга ҳам қаранг)


35. Молиявий инструмент ёки молиявий мажбурият бўлган компонентга тегишли бўлган фоизлар, дивидендлар, фойда ва зарарлар фойда ёки зарар таркибида даромад ёки харажат сифатида тан олиниши лозим. Улушли инструмент эгаларига тақсимланадиган суммалар ташкилот томонидан бевосита хусусий капиталда тан олиниши лозим. Хусусий капитал билан боғлиқ операция бўйича сарфлар хусусий капиталдан чегириш сифатида ҳисобга олиниши лозим.


35A. Улушли инструмент эгаларига тақсимланадиган суммалар ва хусусий капитал билан боғлиқ операция бўйича сарфларга тегишли фойда солиғи 12-сон БҲХС "Фойда солиқлари"га мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.


36. Молиявий инструментни молиявий мажбурият ёки улушли инструмент сифатида таснифланиши ушбу инструментга тегишли бўлган фоизлар, дивидендлар, фойда ва зарарларни даромад ёки харажат сифатида фойда ёки зарар таркибида тан олинишини белгилайди. Шундай экан, тўлиқ мажбурият сифатида таснифланган акциялар бўйича дивиденд тўловлари худди облигация бўйича фоиз тўловлари каби харажат сифатида тан олинади. Шу каби, молиявий мажбуриятни қоплаш ёки қайта молиялаштириш билан боғлиқ фойда ва зарарлар фойда ва зарарлар таркибида тан олинади, аксинча, улушли инструментларни сўндирилиши ёки қайта молиялаштирилиши хусусий капиталнинг ўзгариши сифатида тан олинади. Улушли инструмент ҳаққоний қийматининг ўзгариши молиявий ҳисоботда тан олинмайди.


37. Ташкилот одатда, ўз улушли инструментларини чиқаришда ёки харид қилишда турли хил сарфларни амалга оширади. Бундай сарфларга рўйхатга олиш ва бошқа мажбурий йиғимлар, ҳуқуқ, бухгалтерия ва бошқа профессионал маслаҳатчиларга тўловлар, чоп этиш ва бошқа йиғимлар бўйича сарфлар кириши мумкин. Хусусий капитал билан боғлиқ операция бўйича сарфлар, агар операция юз бермаганда рад этилиши мумкин бўлган бевосита хусусий капитал билан боғлиқ операцияларга тегишли бўлган қўшимча сарфлар ҳисобланганда, хусусий капитални камайиши тарзида ҳисобга олинади. Амалга оширилмай қолган хусусий капитал билан боғлиқ операциялар натижасида юзага келадиган сарфлар харажат сифатида тан олинади.


38. Таркибли молиявий инструментни чиқариш билан боғлиқ операция бўйича сарфлар инструментнинг қарз ва улушли компонентларига у бўйича пул маблағлари тушишининг мутаносиб тақсимланишига мос равишда тақсимланади. Бирдан ортиқ операциялар учун сарфлар (масалан, бир вақтнинг ўзида бошқа чиқарилган акцияларни фонд биржаси листингига қўйиш процедуралари билан бир вақтда амалга ошириладиган маълум миқдордаги акцияларни чиқариш билан боғлиқ сарфлар) шунга ўхшаш операцияларда узлуксиз қўлланадиган изчил усулдан фойдаланган ҳолда ушбу операциялар ўртасида тақсимланади.


39. Маълум бир давр мобайнида хусусий капиталдан чегириш сифатида ҳисобга олинадиган хусусий капитал билан боғлиқ операция бўйича сарфлар суммаси 1-сон БҲХСга мувофиқ алоҳида ёритиб берилади.


40. Харажатлар сифатида таснифланган дивидендлар фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот(лар)да фоиз харажатлари бошқа мажбуриятлар билан бирга ёки алоҳида моддада акс эттирилиши мумкин. Мазкур стандарт талабларига қўшимча равишда, фоизлар ва дивидендлар тўғрисидаги маълумотни ёритиб беришда 1-сон БҲХС ва 7-сон МҲХСларнинг талаблари ҳам қўлланади. Баъзи ҳолатларда, солиқ мақсадлари учун чегириб ташланадиган жиҳатлар учун фоизлар ва дивидендлар ўртасидаги фарқ мавжудлиги сабабли, уларни фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот(лар)да алоҳида ёритиб бериш тавсия этилади. Солиқ оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш 12-сон БҲХСга мувофиқ амалга оширилади.


41. Молиявий мажбуриятнинг баланс қийматидаги ўзгаришлар билан боғлиқ фойда ва зарарлар, улар пул маблағлари ёки бошқа молиявий активга айирбошлаш ҳисобига ташкилотнинг қолдиқ улушга эгалик қилиш ҳуқуқини ўзида акс эттирадиган инструментга боғлиқ бўлганда, фойда ёки зарар таркибида даромад ёки харажат сифатида тан олинади (18(б) бандга қаранг). 1-сон БҲХСга мувофиқ, ташкилот бундай инструментни қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган фойда ёки зарарларни умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда, агар ташкилот фаолияти натижаларини тақдим этишда ўринли бўлса, алоҳида тақдим этади.



Молиявий актив ва молиявий

мажбуриятни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш

(ҚК38A - ҚК38Е ва ҚК39-бандларга ҳам қаранг)


42. Молиявий актив ва молиявий мажбурият, фақат ва фақат ташкилот қуйидаги шартларни бажарганда, ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши ва молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда соф суммада акс эттирилиши лозим:

(a) тан олинган суммаларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун қонунан ҳимояланган ҳуқуққа жорий даврда эга бўлганда; ва

(б) соф асосда ҳисоб-китобни амалга оширишни ёки бир вақтнинг ўзида активни сотиш ва мажбуриятни ҳисоб-китоб қилишни мўлжаллаган бўлса.

Тан олишнинг тугатилиши мезонини қаноатлантирмайдиган молиявий активнинг ўтказилишини ҳисобга олишда ташкилот ўтказилган актив ва унга боғланган мажбуриятни ўзаро ҳисоб-китоб қилмаслиги лозим (9-сон МҲХСнинг 3.2.22-бандига қаранг).


43. Мазкур стандарт молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни соф асосда акс эттиришни талаб этади, натижада бундай ўзаро ҳисоб-китоб икки ёки ундан ортиқ молиявий инструментлар сўндирилишидан юзага келадиган ташкилотнинг келгусидаги пул оқимларини акс эттиради. Ташкилотда ягона соф суммани олиш ёки тўлаш ҳуқуқи бўлганда ва шундай қилишни режалаштирганда, у аслида фақат ягона молиявий актив ёки ягона молиявий мажбуриятга эга бўлади. Бошқа ҳолатларда, молиявий актив ва молиявий мажбурият ташкилотнинг ресурслари ёки жавобгарликлари хусусиятига мувофиқ бир-биридан алоҳида тарзда тақдим этилади. Ташкилот, 7-сон МҲХСнинг 13А-банди қўллаш доирасида бўлган тан олинган молиявий инструментларга нисбатан 7-сон МҲХСнинг 13Б - 13Д бандлари талаби доирасида, маълумотларни ёритиб бериши лозим.


44. Тан олинган молиявий актив билан тан олинган молиявий мажбуриятни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва тегишли соф суммани тақдим этиш молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни тан олишни бекор қилиш ҳолатларидан фарқ қилади. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш фойда ёки зарарни тан олишга олиб келмайди, молиявий инструментни тан олинишининг бекор қилиниши молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан нафақат олдин тан олинган моддани чиқариб ташланишига, балки фойда ёки зарарни тан олинишига ҳам олиб келиши мумкин.


45. Ҳисобга олиш ҳуқуқи бу тўлиқ кредиторга тўланиши лозим бўлган сумма ёки унинг бир қисмини ушбу кредитордан олинадиган сумма билан ҳисобга олиш орқали сўндириш ёки бошқача тартибда ҳисоблашиш бўйича дебиторнинг шартномавий ёки бошқа асослар кўра юридиқ ҳуқуқи ҳисобланади. Камдан - кам ҳолатларда, агар ҳар учта томон ўртасида тузилган битимда дебиторнинг ҳисобга олиш ҳуқуқи аниқ белгилаб берилган бўлса, дебитор кредиторга тегишли суммадан кўра, учинчи томонга тегишли суммадан фойдаланиш бўйича юридик ҳуқуққа эга бўлиши мумкин. Чунки, ҳисобга олиш ҳуқуқи бу юридик ҳуқуқ ва ушбу ҳуқуқ амалга оширадиган шартлар юрисдикцияларга кўра фарқланиши мумкин, шунинг учун томонлар ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган қонунчиликни эътиборга олиш зарур.


46. Молиявий актив билан молиявий мажбуриятни ҳисобга олишнинг қонуний ҳимояланган ҳуқуқининг мавжудлиги молиявий актив ва молиявий мажбурият билан боғлиқ ҳуқуқ ва жавобгарликка таъсир кўрсатади ҳамда ташкилотнинг кредит ва ликвидлилик риски бўйича ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин, шундай ҳуқуқнинг мавжудлиги ўз-ўзидан ҳисобга олиш учун етарли асос ҳисобланмайди. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш ёки бир вақтнинг ўзида ҳисоб-китобларни амалга ошириш истагининг мавжуд бўлмаса вақт бўйича келгусидаги пул оқимларининг ҳажми ва тақсимоти ўзгаришсиз қолади. Ташкилот ўзининг ҳуқуқидан фойдаланиш ёки бир вақтнинг ўзида ҳисоб -китобларни амалга ошириш истагига эга бўлганда, актив ва мажбуриятларни соф асосда тақдим этиш, вақт бўйича келгусидаги пул оқимларининг ҳажми ва тақсимотини, шунингдек, ушбу оқимлар дуч келадиган рискларни янада ўринли акс эттиради. Тегишли юридик ҳуқуқнинг мавжуд эмаслиги шароитида бир ёки иккала томоннинг соф асосда ҳисоб-китобларни амалга ошириш истагининг мавжудлиги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун етарли асос ҳисобланмайди, чунки алоҳида молиявий актив ва молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ҳамда жавобгарликлар ўзгаришсиз қолади.


47. Маълум активлар ва мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилишга нисбатан ташкилотнинг режаси унинг одатдаги фаолиятини юритиш амалиётига, молиявий бозорлар талабларига ҳамда соф асосда ёки бир вақтнинг ўзида ҳисоб-китоб қилиш имкониятини чегаралайдиган бошқа ҳолатларга таъсир кўрсатиши мумкин. Ташкилот ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга бўлсада, лекин соф асосда ҳисоб-китобни амалга оширишдан ҳам, бир вақтнинг ўзида активни реализация қилиш бўйича жавобгарликни амалга ошириш режасидан ҳам фойдаланмаса, у ҳолда ташкилотнинг ушбу ҳуқуқ билан кредит рискига таъсири 7-сон МҲХСнинг 36-бандига мувофиқ ёритиб берилади.


48. Иккита молиявий инструмент бўйича ҳисоб-китобларнинг бир вақтни ўзида амалга оширилиши мумкин, масалан, молиявий бозорда ташкил этилган клиринг марказининг фаолият кўрсатиши орқали ёки бевосита операция иштирокчилари ўртасида айирбошлаш орқали содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда, пул оқимлари ҳақиқатда ягона соф сумма эквивалентига тенг бўлади ҳамда бунда кредит ёки ликвидлилик риски мавжуд бўлмайди. Бошқа ҳолатларда, активнинг тўлиқ қиймати учун кредит рискига ёки мажбуриятнинг тўлиқ қиймати учун ликвидлилик рискига дучор бўлганда, ташкилот иккита молиявий инструментни алоҳида суммаларни олиш ва тўлаш орқали ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Бундай рисклар таъсири, гарчи қисқа муддат бўлишига қарамасдан, аҳамиятли бўлиши мумкин. Шунга кўра, активларнинг реализация қилиниши ва молиявий мажбуриятларнинг сўндирилиши, ушбу операциялар бир вақтнинг ўзида содир бўлганда бир вақтда амалга оширилган ҳисобланади.


49. 42-бандда келтирилган шартлар қуйидаги ҳолларда умуман олганда қаноатлантирилмайди ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш одатда қуйидаги ҳолларда ўринсиз бўлади:

(a) бир неча турли молиявий инструментлардан ягона молиявий инструмент хусусиятларини хосил қилиш учун фойдаланилганда ("синтетик инструмент");

(б) бир хил асосий рискка (масалан, форвард шартномалари ёки бошқа дериватив инструментлар портфелига тегишли активлар ва мажбуриятлар) дучор бўладиган молиявий инструментдан келиб чиқадиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар, лекин улар бўйича контрагентлар турлича бўлганда;

(в) молиявий ёки бошқа активлар орқага қайтиш ҳуқуқисиз молиявий мажбуриятларга таъминот сифатида гаровга қўйилганда;

(г) жавобгарликни бажариш мақсадида дебитор томонидан молиявий активлар ишончли бошқаришга топширилган, лекин шу билан бирга ушбу активлар ушбу жавобгарликни бажариш учун қабул қилинмаганда (масалан, сўндириш фондини ташкил этиш бўйича келишув); ёки

(д) зарарни юзага келтирадиган ҳодисалар натижасида юзага келган жавобгарликлар суғурта шартномаси асосида қилинган даъво кучи орқали учинчи томондан қопланиши кутилганда.


50. Бир қанча молиявий инструментларни битта контрагент билан амалга оширадиган ташкилот ушбу контрагент билан "Ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишув"ни тузиши мумкин. Бундай келишув, ҳар қандай ушбу шартномаларнинг бирида дефолт ҳолати юзага келганда ёки уларни тўхтатилганида, келишувда қамраб олинган барча молиявий инструментларнинг ягона соф ҳисоб-китобини таъминлайди. Ушбу келишувлар одатда молиявий институтлар томонидан банкротлик ёки контрагент ўзининг жавобгарликларини амалга ошира олмайдиган бошқа ҳолатлардан зарар кўришдан ҳимояланиш учун фойдаланади. Ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишув одатда, юридик кучга эга бўладиган ва фақат дефолтнинг белгиланган ҳолати ёки одатдаги фаолият йўналишида содир бўлиши кутилмаган бошқа ҳолатлар содир бўлгандан сўнг алоҳида молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг сотилишига ёки ҳисоб-китоб қилинишига таъсир кўрсатадиган ҳисобга олиш ҳуқуқини яратади. Ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишувни ҳисоб олиш учун асос ҳисобланмайди, бундан 42-бандда келтирилган иккала мезонга амал қилинган ҳолатлар мустасно. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар ўзаро ҳисоб-китоб тўғрисидаги бош келишувининг предмети бўлган ҳолатларда ҳисобга олинмайди, ушбу келишув билан ташкилотнинг кредит рискига дучор бўлиши 7-сон МҲХСнинг 36-бандига мувофиқ ёритиб берилади.


51-95. [Чиқариб ташланган]



Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари


96. Мазкур стандарт ташкилотлар томонидан 2005 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Ташкилот мазкур стандартни 2005 йилнинг 1 январига қадар бошланадиган йиллик даврлар учун қўлламаслиги лозим, бунда 2004 йил март ойида келтирилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 39-сон БҲХСни (2003 йил декабрда эълон қилинган) қўллаган ҳолатлар мустасно. Агар ташкилот мазкур стандартни 2005 йил 1 январдан олдин бошланадиган давр учун қўлласа, у ушбу маълумотни ёритиб бериши лозим.


96A. 2008 йил февраль ойида эълон қилинган "Қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий инструментлар ва тугатиш натижасида юзага келадиган жавобгарликлар" (32-сон БҲХС ва 1-сон БҲХСга киритилган ўзгартиришлар)га асосан 16А ва 16Б бандлари ёки 16В ва 16Г бандларида назарда тутилган барча хусусиятларни ўзида акс эттирадиган ва шартларини қаноатлантирадиган молиявий инструментларни улушли инструмент сифатида таснифлаш талаби ўрнатилган, шунингдек 11, 16, 17 - 19, 22, 23, 25, ҚК13, ҚК14 ва ҚК27-бандларга ўзгартириш киритилган ҳамда 16А - 16Е, 22А, 96Б, 96В, 97В, ҚК14А - ҚК14И ва ҚК29А бандлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгаришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим ва бир вақтнинг ўзида 1-сон БҲХС, 39-сон БҲХС, 7-сон МҲХС ва 2-сон МҲХСШҚга киритилган тегишли ўзгартиришларни қўллаши лозим.


96Б. "Қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий инструментлар ва тугатиш натижасида юзага келадиган жавобгарликлар" билан чекланган даража қўллаш бўйича истиснолар жорий этилган, ўз навбатида ташкилот ўхшаш ҳолатлар учун ушбу чекловларни кўллай олмайди.


96В. Ушбу истиснога мувофиқ инструментларни таснифланиши 1-сон БҲХС, 2-сон БҲХС, 39-сон БҲХС, 7-сон МҲХС ва 9-сон МҲХСга асосан ҳисоби юритиладиган шундай инструментлар билан чегараланади. Инструмент бошқа ҳужжатларга, масалан 2-сон МҲХСга мувофиқ улушли инструмент сифатида қаралмаслиги лозим.


97. Мазкур стандарт ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.


97A. 1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири) бўйича МҲҲСларда фойдаланилган атамалар ўзгартирилган. Шунингдек, у бўйича 40-бандга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХС (2007 йил таҳриридаги)ни олдинги давр учун қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.


97Б. 3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари" (2008 йилдаги таҳрири) бўйича 4(в) банд чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 июль ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот 3-сон МҲХС (2008 йил таҳрири)ни олдинги давр учун қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим. Лекин, ушбу ўзгариш харид қилиш санаси 3-сон МҲХСни (2008 йилдаги таҳрири) қўллаш санасидан олдинроқ бўлган бизнес бирлашуви натижасида юзага келган шартли товон учун қўлланмайди. Бунинг ўрнига, ташкилот бундай товонларни 3-сон МҲХСнинг (2010 йилда ўзгартирилган) 65A - 65Д бандларига мувофиқ ҳисобга олиши лозим.


97В. 96А бандда акс эттирилган ўзгаришларни қўллашда, ташкилот фақат тугатиш жараёнида ташкилот соф активларининг мутаносиб улушини бошқа томонга етказиб бериш жавобгарлигини ўзида акс эттирувчи таркибли молиявий инструментини алоҳида қарз ва улушли компонентларга ажратиши талаб этилади. Агар мажбурият компоненти ортиқ сўндирилмаган ҳисобланмаса, у ҳолда 32-сон БҲХСда келтирилган ўзгартиршларни ретроспектив тарзда қўлланиши хусусий капиталнинг иккита компонентини ажратиб кўрсатишни талаб қилиши мумкин. Биринчи компонент тақсимланмаган фойда таркибига қўшиладиган ва ўзида мажбурият компоненти бўйича ҳисобланган жамғарилган фоиз суммасини акс эттиради. Бошқа компонент ўзида дастлабки улушли компонентни акс эттиради. Шунинг учун, агар ўзгаришларни қўллаш санасида мажбурият компоненти ортиқ сўндирилмаган бўлмаса, ташкилот учун ушбу икки компонентни ажратиб кўрсатиш зарурати йўқ.


97Г. 2008 йил май ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар" бўйича 4-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 2009 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгаришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим ва 2008 йилнинг май ойида эълон қилинган 7-сон МҲХСнинг 3-банди, 28-сон БҲХСнинг 1-банди ва 31-сон БҲХСнинг 1-бандига киритилган ўзгартиришларни ушбу олдинроқ давр учун қўллаши лозим. Ташкилотга ушбу ўзгартиришни перспектив тарзда қўллашига рухсат берилади.


97Д. 2009 йилнинг октябрь ойида эълон қилинган "Қўшимча акцияларнинг имтиёзли чиқарилишини таснифлаш" бўйича 11 ва 16-бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2010 йил 1 июль ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


97Е. [Чиқариб ташланган]


97Ё. 2010 йилнинг май ойида эълон қилинган "МҲХСларни такомиллаштиришлар" бўйича 97Б бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот уни 2010 йил 1 июл ёки ундан кейинги йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади.


97Ж. [Чиқариб ташланган]


97З. 2011 йил майда эълон қилинган 10-сон МҲХС ва 11-сон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар" бўйича 4(a) ва ҚК29 бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 10-сон МҲХС ва 11-сон МҲХСлар билан биргаликда қўллаши лозим.


97И. 2011 йил май ойида эълон қилинган 13-сон МҲХС бўйича 11 банддаги ҳаққоний қиймат таърифи ва 23 ва ҚК31 бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 13-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


97Й. 2011 йил июн ойида эълон қилинган "Бошқа умумлашган даромад моддаларини тақдим этиш" (1-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 40-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот мазкур ўзгаришни 2011 йил июнь ойида ўзгартирилган 1-сон БҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


97К. 2011 йил август ойида эълон қилинган "Алоҳида молиявий ҳисоботда улушли қатнашиш усули" (32-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича ҚК38 банд чиқариб ташланган ва ҚК38А - ҚК38Е бандлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2014 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 8-сон БҲХС билан биргаликда қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгаришларни олдинроқ қўлласа, у ушбу фактни, шунингдек 2011 йил декабрь ойида эълон қилинган "Маълумотларни ёритиб бериш - Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш" (7-сон МҲХСга ўзгартиришлар) бўйича талаб этиладиган маълумотларни ёритиб бериши лозим.


97Л. 2011 йилнинг декабрь ойида эълон қилинган "Маълумотларни ёритиб бериш - молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш" (7-сон МҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 43-бандга ўзгартириш киритилган, унга кўра ташкилот 7-сон МҲХСнинг 13А-бандини қўллаш доирасида тан олинган молиявий активларга нисбатан 7-сон МҲХСнинг 13Б - 13Д бандлари талаб этадиган маълумотларни ёритиб беради. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2013 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Ташкилот мазкур ўзгариш талаблари билан назарда тутилган маълумотларни ретроспектив тарзда ёритиб бериши лозим.


97М. 2012 йилнинг май ойида эълон қилинган "2009-2011 йиллар даври бўйича йиллик такомиллаштиришлар" бўйича 35, 37 ва 40 бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 35А бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни ретроспектив тарзда 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ 2013 йилнинг 1 январидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


97Н. 2012 йилнинг октябр ойида эълон қилинган "Инвестиция ташкилотлари" (10-сон МҲХС, 12-сон МҲХС ва 27-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 16А бандга ўзгартириш киритилган. Мазкур ўзгартириш ташкилот томонидан 2014 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. "Инвестиция ташкилотлари"ни бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги даврга нисбатан қўлласа, у шу даврга нисбатан "Инвестиция ташкилотилари"га киритилган барча ўзгартиришларни ҳам қўллаши лозим.


97О. [Чиқариб ташланган]


97П. 2014 йил майда эълон қилинган 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум" бўйича ҚК21 бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 15-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


97Р. 2014 йил июль ойида эълон қилинган 9-сон МҲХСнинг 3, 4, 8, 12, 23, 31, 42, 96В, ҚК2 ва ҚК30-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 97Е, 97Ж ва 97О бандлари чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


97С. 2016 йил январ ойида эълон қилинган 16-сон МҲХС "Ижара" бўйича ҚК9 ва ҚК10 бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


97Т. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган]



Бошқа ҳужжатлар ўз кучини йўқотиши


98. Мазкур стандарт 2000 йил таҳриридаги 32-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш ва тақдим этиш"**.


99. Мазкур стандарт қуйидаги шарҳларни ўрнини эгаллайди:

(а) 5-сон ШДҚ "Молиявий инструментлар таснифи -шартли тўловлар бўйича ҳолатлар";

(б) 16-сон ШДҚ "Устав капитали - қайта харид қилинган ўз улушли инструментлари (сотиб олинган ўз акциялари)";

(в) 17-сон ШДҚ "Хусусий капитал - хусусий капитал билан боғлиқ операция бўйича сарфлар".


100. Мазкур стандарт ШДҚ-Г34 "Молиявий инструментлар - эгаси талаби билан сўндириладиган инструментлар ёки ҳуқуқлар" дастлабки лойиҳасининг амал қилишини бекор қилади.






ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА

32-сон БҲХС "Молиявий инструментлар:

тақдим этиш"


Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир.



ҚК1. Мазкур қўллаш бўйича кўрсатма стандартнинг маълум бир жиҳатларининг қўлланишини тушунтиради.


ҚК2. Мазкур стандарт молиявий инструментларнинг тан олиниши ёки баҳоланишини кўриб чиқмайди. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг тан олиниши ва баҳоланиши бўйича талаблар 9-сон МҲХСда белгиланган.



Таърифлар (11 - 14 бандлар)


Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар


ҚК3. Валюта (пул маблағлари) молиявий актив ҳисобланади, чунки у ўзида айирбошлаш воситасини акс эттиради ва шу сабабдан молиявий ҳисоботда барча операциялар баҳоланиши ва тан олиниши учун асос ҳисобланади. Банк ёки шунга ўхшаш молиявий институтдаги пул маблағлари депозити молиявий актив ҳисобланади, чунки у ушбу молиявий институтдан омонатчининг шартномада назарда тутилган пул маблағлари олиши ёки кредитор фойдасига молиявий мажбурият бўйича пул маблағлари қолдиғига чек ёзиб бериши ёки шунга ўхшаш инструментдан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида акс эттиради.


ҚК4. Келгусида пул маблағлари олиш бўйича шартномавий ҳуқуқни акс эттирадиган молиявий активлар ва мос равишда келгусида пул маблағларини ўтказиб бериш бўйича шартномавий мажбуриятни акс эттирадиган молиявий мажбуриятлар бўйича кенг тарқалган мисолларга қуйидагилар киради:

(a) савдо бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари;

(б) олиниши ёки тўланиши лозим бўлган векселлар;

(в) олиниши ёки тўланиши лозим бўлган қарзлар; ва

(г) олиниши ёки тўланиши лозим бўлган облигациялар.

Ҳар бир ҳолатда, бир томоннинг пул маблағини олиш бўйича шартномавий ҳуқуқини (ёки тўлаш бўйича жавобгарлигини) талаб қилиши бошқа томоннинг пул маблағларини тўлаш бўйича тегишли шартномавий жавобгарлигини (ёки талаб қилиш бўйича ҳуқуқини) таъминланишига олиб келади.


ҚК5. Молиявий инструментнинг бошқа тури у учун олиниши ёки ўтказилиши кутилаётган иқтисодий наф пул маблағларидан ташқари молиявий актив ҳисобланади. Масалан, давлат облигациялари билан тўланадиган вексел ўз эгасига шартномавий ҳуқуқга кўра, давлат облигацияларини олишни назарда тутса, эмитент учун эса пул маблағларини эмас, давлат облигациларини етказиб бериш бўйича шартномавий жавобгарликни назарда тутади. Облигациялар молиявий активлар ҳисобланади, чунки бундай облигациялар уларни чиқарган давлат органининг пул маблағларини тўлаш жавобгарлигини ўзида акс эттиради. Шу сабабдан, бундай вексел ўз эгаси учун молиявий актив ҳисобланса, эмитент учун молиявий мажбурият ҳисобланади.


ҚК6. "Муддатсиз" қарз инструментлари (масалан, муддатсиз облигациялар, таъминланмаган қарз мажбуриятлари ва капитал векселлар) одатда уларнинг эгаларига шартномавий ҳуқуққа асосан белгиланган саналарда чексиз муддат давомида фоиз тўловларни олиш ёки асосий қарзни қайтариш талаби ҳуқуқисиз ёхуд узоқ келажакда талаб қилиши мумкин бўлган ёки шундай шартларда бунинг натижасида қайтариш жуда кам эҳтимолга эга бўлишини ўзида акс эттиради. Масалан, ташкилот номинал ёки асосий сумма 1000 п.б. га нисбатан қўлланадиган белгиланган 8 фоиз миқдорида чексиз муддат давомида йиллик тўловни амалга оширишни талаб этадиган молиявий инструмент чиқариши мумкин***. Инструмент чиқарилган пайтда бозор фоиз ставкаси 8 фоиз деб фараз қилиб, эмитент дастлабки тан олишда ҳаққоний қиймати (дисконтланган қиймати) 1000 п.б. га тенг бўлган бир қатор келгуси фоиз тўловларини амалга ошириш бўйича шартномавий жавобгарликни қабул қилади. Ўз навбатида ушбу инструмент эгаси ва эмитенти молиявий актив ва молиявий мажбуриятга эга бўлади.


ҚК7. Шартномавий ҳуқуқ ёки шартномавий жавобгарликка асосан молиявий инструментларни олиш, етказиб бериш ёки айирбошлаш ўзи-ўзидан молиявий инструмент ҳисобланади. Шартномавий ҳуқуқ ёки шартномавий жавобгарлик занжири, агар у якуний натижада пул маблағларини олиш ёки тўлаш ёки улушли инструментни харид қилиш ёхуд чиқаришга олиб келса, молиявий инструмент таърифини қаноатлантиради.


ҚК8. Шартномавий ҳуқуқни реализация қилиш ёки шартномавий жавобгарликда назарда тутилган талабларни бажариш имконияти талаби мутлақ ёки келгусида содир бўладиган ҳодисага боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, агар қарз олувчи қарзини қайта олмаса (дефолт), молиявий кафолат кредиторнинг кафолатчидан пул маблағларини олиш бўйича шартномавий ҳуқуқи ва мос равишда кафолатчининг кредиторга тўлаб бериш бўйича шартномавий мажбурияти ҳисобланади. Ушбу шартномавий ҳуқуқ ва жавобгарликлар ўтган даврда амалга оширилган операция ёки ҳодисалар (кафолатнинг берилиши) натижасида юзага келади, гарчи кредитор ўзининг ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти ва кафолатчидан ўзининг жавобгарлигини амалга оширишини талаб қилиши қарз олувчининг келгусида дефолт ҳодисасининг юзага келиши билан боғлиқ. Бундай актив ва мажбуриятлар ҳамиша молиявий ҳисоботда тан олинмасада, шартли ҳуқуқ ва жавобгарликлар молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар таърифини қаноатлантиради. Ушбу шартли ҳуқуқ ва жавобгарликларнинг баъзи бирлари 4-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги суғурта шартномалари бўлиши мумкин.


ҚК9. Ижара шартномаси аввало ижарага берувчининг тўловларни қабул қилиш ва ижарага олувчининг тўловларни амалга ошириш сифатида қаралади, амалий жиҳатдан қараганда бундай тўловлар қарз шартномаси бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича аралаш тўловдан фарқ қилмайди. Ижарага берувчи ўз инвестициясини активни ижара объекти сифати ҳисобга олгандан кўра уни молиявий ижара шартномаси бўйича дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олади. Шунга кўра, ижарага берувчи молиявий ижарани молиявий инструмент сифатида тан олади. 16-сон МҲХСга мувофиқ ижарага берувчи оператив ижара бўйича ижара тўловларини олиш ҳуқуқини тан олмайди. Ижарага берувчи ижара шартномаси асосида келгусида олинадиган ҳар қандай қийматни эмас, балки ижарага берилган активнинг ўзини ҳисобга олишни давом эттиради. Шунга кўра, ижарачи томонидан жорий қарз ва тўланадиган алоҳида тўловлар сифатида тан олишдан ташқари, оператив ижара молиявий инструмент сифатида тан олинмайди.


ҚК10. Моддий активлар (масалан, захиралар, асосий воситалар), ижарага берилган активлар ва номоддий активлар (масалан, патентлар ва савдо белгилари) молиявий актив ҳисобланмайди. Бундай моддий активлар, фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар ва номоддий активлар устидан назорат қилиш пул оқимларини ёки бошқа молиявий активни юзага келтириш имкониятини яратади, аммо у пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни олишнинг жорий пайтдаги ҳуқуқини юзага келтирмайди.


ҚК11. Пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив кўринишида эмас, балки товарлар ёки хизматлар кўринишида олинадиган актив (масалан, олдиндан тўланган харажатлар) билан боғлиқ бўлган келгусидаги иқтисодий наф молиявий актив ҳисобланмайди. Шу каби, кечиктирилган тушум ва кўпгина кафолат жавобгарликлари каби моддалар молиявий мажбурият ҳисобланмайди, чунки улар билан боғлиқ иқтисодий нафнинг чиқиб кетиши ўзида шартномавий жавобгарликка кўра пул мабалағларини тўлаш ёки бошқа активни етказиб беришни эмас, балки товар ва хизматларни етказиб беришни акс эттиради.


ҚК12. Шартномавий бўлмаган мажбурият ёки активлар (масалан, давлат томонидан киритилган норматив талаблар натижасида юзага келадиган фойда солиғи) молиявий мажбуриятлар ёки молиявий активлар ҳисобланмайди. Фойда солиғини ҳисобга олиш 12-сон БҲХС орқали амалга оширилади. Шу каби, конструктив жавобгарлик 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"да таърифланганидек, шартномалар натижасидан келиб чиқмайди ва молиявий мажбуриятлар ҳисобланмайди.



Улушли инструментлар


ҚК13. Улушли инструментларга мисоллар сифатида қайтариб сотиш ҳуқуқини бермайдиган оддий акциялар, баъзи қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструментлар (16А ва 16Б-бандларга қаранг), ташкилотга бошқа томонга ўзининг соф активларининг мутаносиб улушини етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган баъзи инструментлар (16В ва 16Г-бандларга қаранг), имтиёзли акцияларнинг айрим турларини (ҚК25 ва ҚК26-бандларга қаранг), шунингдек ўз эгасига харид қилишга обуна бўлиш ёки қатъий белгиланган пул маблағлари ёхуд бошқа молиявий активлар миқдорига қайтариб харид қилиш ҳуқуқини бермайдиган оддий акцияларнинг қатъий белгиланган миқдорини харид қилиш имкониятини тақдим этадиган варрантлар ёки чиқарилган колл опционларни келтириш мумкин. Ташкилотнинг пул маблағлари ёки бошқа молиявий активнинг қатъий белгиланган миқдорига айирбошлаш орқали ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорини чиқариш ёки харид қилиш жавобгарлиги ташкилотнинг улушли инструменти ҳисобланади (22А-бандда қайд қилинган ҳолатлар бундан мустасно). Лекин, агар бундай шартнома ташкилотнинг пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни тўлаш жавобгарлигини қамраб олса (16А ва 16Б-банд ёки 16В ва 16Г-бандларга мувофиқ улушли инструмент сифатида таснифланган шартномадан ташқари), у шунингдек сўндириш суммасининг дисконтланган қийматига тенг мажбуриятни ҳам юзага келтиради (ҚК27(а)-бандга қаранг). Қайтариб сотиш ҳуқуқини бермайдиган оддий акциялар эмитенти у расмий равишда тақсимлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошираётганда ёки ушбу тақсимлашни амалга ошириш бўйича акциядор олдида юридик жавобгар ҳисобланган пайтда мажбуриятни ўзига олади. Бундай ҳолат дивиденд эълон қилингандан сўнг ёки ташкилот тугатиш жараёнида ва мажбуриятлар бажарилгандан сўнг барча активлар акциядорлар ўртасида тақсимланиши ҳолатида юзага келиши мумкин.


ҚК14. Ташкилот томонидан сотиб олинган ва унга ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорини қатъий белгиланган миқдордаги пул маблағлари ёки бошқа молиявий активга айирбошлаш орқали қайта харид қилиш ҳуқуқини берадиган сотиб олинган колл опциони ёки бошқа шунга ўхшаш шартнома ушбу ташкилотнинг молиявий активи ҳисобланмайди (22А-бандда келтирилган ҳолатлар бундан мустасно). Бунинг ўрнига, бундай шартнома учун тўланган ҳар қандай тўлов хусусий капиталдан чегирилади.



Барча бошқа инструментлар синфларига нисбатан

субординацияда бўлган инструментлар синфи

(16А(б) ва 16В(б)-бандлар)


ҚК14A. 16А ва 16В-бандларнинг хусусиятларидан бири, молиявий инструмент бошқа барча инструментлар синфларига нисбатан субординацияда бўлган инструментлар синфига киради.


ҚК14Б. Инструментнинг субординацияда бўлган инструментлар синфига тегишли эканлигини аниқлашда, ташкилот тугатиш жараёнида инструментга тегишли талабларни баҳолашни ҳудди у ушбу инструментни таснифлаш санасидаги тугатиш жараёнига тегишли бўлгандаги каби амалга оширади. Агар тегишли ҳолатларда ўзгариш бўлса, ташкилот таснифлаш бўйича қайта баҳолаши лозим. Масалан, ташкилот бошқа молиявий инструментни чиқарса ёки сўндирса, бу инструмент бошқа барча инструментлар синфларига нисбатан субординацияда бўлган инструментлар синфига кириш ёки кирмаслигига таъсир кўрсатиши мумкин.


ҚК14В. Ташкилотнинг тугатиш жараёнида имтиёзли ҳуқуқни назарда тутадиган инструмент ушбу ташкилотнинг соф активларининг мутаносиб улушига эгалик ҳуқуқини берадиган инструмент ҳисобланмайди. Масалан, тугатиш жараёнида инструмент имтиёзли ҳуқуқни назарда тутади, агар у тугатиш жараёнида ташкилотнинг соф активларининг мутаносиб улушига қўшимча равишда ўзининг эгасига қатъий белгиланган дивиденд олиш ҳуқуқини тақдим этганда, бундай ҳолат тугатиш жараёнида субординацияда бўлган синфга тегишли бошқа инструментларга ташкилотнинг соф активларининг мутаносиб улушига эгалик ҳуқуқидан ташқари бошқа ҳуқуқ тақдим этилмайди.


ҚК14Г. Агар ташкилот фақат бир синфдаги молиявий инструментларга эга бўлса, у ҳолда ушбу синф худди у бошқа барча синфларга нисбатан субординацияда бўлгандек қаралиши лозим.



Инструментнинг амал қилиш муддати давомида

унга тегишли бўлган жами кутилаётган

пул оқимлари (16А(д)-банд)


ҚК14Д. Инструментнинг амал қилиш муддати давомида ундан жами кутилаётган пул оқимлари миқдори асосан ушбу инструментнинг амал қилиш муддати давомида ташкилотнинг фойда ёки зарар, тан олинган соф активларининг ўзгариши ёки тан олинган ва тан олинмаган соф активларининг ҳаққоний қийматидан келиб чиқиб аниқланиши лозим. Фойда ёки зарар ва тан олинган соф активларнинг ўзгариши тегишли МҲХСларга мувофиқ баҳоланиши лозим.



Ташкилотнинг мулкдори сифатида эмас,

балки инструмент эгаси сифатидаги операциялар

(16А ва 16В-бандлар)


ҚК14Е. Қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий инструмент ёки фақат тугатиш жараёнида ташкилотга унинг соф активлари мутаносиб улушини бошқа томонга етказиб бериш жавобгарлигини юклайдиган инструмент эгаси ташкилотнинг мулкдори бўлмаган каби ҳолатда ташкилот билан битим тузиши мумкин. Масалан, инструмент эгаси бир вақтнинг ўзида ташкилотнинг ходими ҳам бўлиши мумкин. Инструментнинг 16А ёки 16В-бандларига мувофиқ улушли инструмент сифатида таснифланишини баҳолашда ташкилотнинг мулкдори сифатида қатнашадиган инструмент эгасига тегишли бўлган пул маблағлари оқими ва шартномада назарда тутилган инструментнинг шартлари ҳамда кўрсаткичлари кўриб чиқилиши лозим.


AG14Ё. Мисол тариқасида, таркибида масъулияти чекланган ва чекланмаган шериклар мавжуд бўлган масъулияти чекланган ширкатни келтириши мумкин. Айрим масъулияти чекланмаган ширкатлар ўзининг ташкилотига кафолат тақдим этиши ва мазкур кафолатни тақдим этганлиги учун рағбатлантириш олиши мумкин. Бундай ҳолларда, кафолат ва у билан боғлиқ пул оқимлари ташкилотнинг эгаси сифатидаги эмас, балки ташкилотнинг кафолатчиси сифатидаги инструмент эгасига тегишли. Шунинг учун, бундай кафолат ва унга тегишли пул оқимлари умумий ширкатнинг маъсулияти чекланган ширкатга нисбатан субординацияда бўлиб қолишига олиб келган деб ҳисоблашга олиб келмайди ва маъсулияти чекланмаган ширкат билан маъсулияти чекланган ширкат инструментларига нисбатан шартнома шартларининг айнан бир хиллигини баҳолашда ҳисобга олинмайди.


ҚК14Ж. Бошқа мисол сифатида, жорий ва олдинги йиллар мобайнида кўрсатилган хизматлар ёки амалга оширилган фаолият асосида фойда ёки зарарни инструмент эгалари ўртасида тақсимлайдиган фойда ёки зарарни тақсимлаш келишувини келтириш мумкин. Бундай келишувлар инструмент эгалари билан улар ташкилотнинг мулк эгаси сифатида бўлмаган операциялар ҳисобланади ва бундай келишувлар 16А ёки 16В-бандлардаги жиҳатларни баҳолашда эътиборга олинмаслиги лозим. Лекин, синфдаги бошқаларга нисбатан фойда ёки зарарни инструмент эгалари ўртасида улар инструментларининг номинал қиймати бўйича тақсимлайдиган фойда ёки зарарни тақсимлаш келишувлари инструмент эгалари билан улар ташкилотнинг мулк эгаси сифатида бўлган операцияларни акс эттиради ҳамда бундай келишувлар 16А ёки 16В-бандлардаги жиҳатларни баҳолашда эътиборга олиниши лозим.


ҚК14З. Инструмент эгаси (мулкдор сифатида ҳаракат қилганда) ва ташкилот-эмитент ўртасида амалга оширилган пул оқимлари ва шартномада назарда тутилган битим шартлари томонлар ўртасида, яъни инструмент эгаси ҳисобланмаган томон билан ташкилот-эмитент ўртасида айнан эквивалент битим шартларига ўхшаш бўлиши шарт.



Инструмент эгаси учун даромад қолдиғини

аҳамиятли даражада чегаралайдиган ёки миқдорини

белгилайдиган жами пул оқимларини назарда тутадиган

бошқа молиявий инструмент ёки шартноманинг

мавжуд эмаслиги (16Б ва 16Г-бандлар)


ҚК14И. Бошқа ҳолларда 16А ёки 16В-банддаги мезонни қаноатлантирадиган молиявий инструментни улушли инструмент сифатида таснифлашнинг шартларидан бири ташкилот, (а) пул оқимларининг миқдори моҳиятан ташкилотнинг фойда ёки зарар, тан олинган соф активларининг ўзгариши ёки тан олинган ва тан олинмаган соф активларининг ҳаққоний қийматининг ўзгаришидан келиб чиқиб аниқланадиган ва (б) даромад қолдиғини аҳамиятли даражада чегаралайдиган ёки миқдорини белгилайдиган, бошқа молиявий инструмент ёки шартноманинг мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Қуйидаги инструментлар, ташкилотга нисбатан боғлиқ бўлмаган томонлар ўртасида одатий тижорат шартлари асосида улар тузилганда юқори эҳтимоллик билан бошқа ҳолларда 16А ёки 16В-бандда келтирилган мезонларни қаноатлантирадиган инструментни улушли инструмент сифатида таснифланишига тўсқинлик қилмайди:

(a) ташкилотнинг муайян активларига аҳамиятли даражада асосланган жами пул оқимларига эга инструментлар.

(б) жами пул оқимлари тушумнинг фоизига асосланган инструментлар.

(в) алоҳида ходимлар томонидан ташкилотга кўрсатилган хизматлар учун рағбатлантириш мақсадида тузилган шартномалар.

(г) кўрсатилган хизматлар ва таъминланган товарлар учун фойданинг аҳамиятсиз улушининг тўловини талаб этадиган шартномалар.



Дериватив молиявий инструментлар


ҚК15. Молиявий инструментлар асосий инструментларни (масалан, дебиторлик қарзлари, кредиторлик қарзлари ва улушли инструментлар) ва дериватив молиявий инструментларни (масалан, молиявий опционлар, фючерслар ва форвардлар, фоиз ставкаси своплари ва валюта своплари) қамраб олади. Дериватив молиявий инструментлар молиявий инструмент таърифини қаноатлантиради ва ўз навбатида, улар мазкур стандартнинг қўллаш доирасига киради.


ҚК16. Дериватив молиявий инструментлар, инструмент томонлари ўртасида таянч асосий молиявий инструментга тааллуқли бир ёки бир неча молиявий рискларни ўтказиш таъсирига эга ҳуқуқлар ва жавобгарликларни юзага келтиради. Тегишли шартномани тузиш пайтида дериватив молиявий инструментлар томонларнинг бирига бошқа томон билан қулай бўлган шартларда молиявий актив ёки молиявий мажбуриятларни айирбошлаш бўйича шартномавий ҳуқуқни ёки қулай бўлмаган шартларда бошқа томон билан молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар айирбошлаш бўйича шартномавий жавобгарликни тақдим этади. Лекин, улар умуман олганда**** шартнома асосидаги таянч молиявий инструментнинг ўтказилишига олиб келмайди ва бундай ўтказманинг шартнома муддати тугашида амалга оширилиши ҳам талаб этилмайди. Баъзи инструментлар айирбошлашни амалга ошириш бўйича ҳам ҳуқуқ ҳам жавобгарликни қамраб олиши мумкин. Айирбошлаш шартлари дериватив инструментнинг бошланишида аниқланиши сабабли, молия бозорларида нархлар ўзгариши билан ушбу шартлар қулай ёки ноқулай бўлиб қолиши мумкин.


ҚК17. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни (ташкилот ўз улушли инструментларидан ташқари молиявий инструментларни) айирбошлаш бўйича пут ёки колл опциони ўз эгасига шартнома асосида бўлган молиявий инструментнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар билан боғлиқ потенциал келгуси иқтисодий манфаатларга эга бўлиш ҳуқуқини беради. Аксинча, опцион сотувчи таянч молиявий инструментнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар билан боғлиқ потенциал келгуси иқтисодий манфаатлардан воз кечиши ёки иқтисодий манфаатларнинг потенциал зарарларини тан олиш мажбуриятини олади. Опцион эгасининг шартномавий ҳуқуқлари ва сотувчининг шартномавий жавобгарликлари мос равишда молиявий актив ва молиявий мажбурият таърифини қаноатлантиради. Опцион шартномаси асосидаги молиявий инструмент ҳар қандай молиявий актив, масалан, бошқа ташкилотлардаги улушлар ва фоизли инструментлар, бўлиши мумкин. Опцион унинг сотувчисидан молиявий актив ўтказмаси ўрнига қарз инструменти чиқаришни талаб этиши мумкин, аммо агар опцион амалга оширилса, опцион асосидаги инструмент опцион эгаси ихтиёрига ўтиши мумкин. Опцион эгасининг қулай бўлган шартларда молиявий активни айирбошлаш ҳуқуқи ва опцион сотувчисининг қулай бўлмаган шартларда молиявий активни айирбошлаш мажбурияти опцион амалга оширилганда айирбошланадиган таянч молиявий активдан ажралиб туради. Опцион эгаси ҳуқуқининг ва опцион сотувчиси жавобгарлигининг хусусиятига опционнинг амалга оширилиш эҳтимоли таъсир этмайди.


ҚК18. Дериватив молиявий инструментларга яна бир мисол олти ойлик даврда бажариладиган форвард шартномаси ҳисобланиб, бунда бир томон (харидор) номинал қиймати 1,000,000 п.б. бўлган қатъий белгиланган фоизли давлат облигациялари эвазига 1,000,000 п.б. пул маблағлари етказиб беришни ваъда беради ва бошқа томон (сотувчи) 1,000,000 п.б. пул маблағлари эвазига номинал қиймати 1,000,000 п.б. бўлган қатъий белгиланган фоиздаги давлат облигацияларини беради. Олти ой мобайнида, иккала томон молиявий инструментларни айирбошлаш бўйича шартномавий ҳуқуқ ва шартномавий жавобгарликка эга бўлади. Агар давлат облигацияларининг бозор нархи 1,000,000 п.б.дан ошса, шартлар харидорга қулай бўлади ва сотувчига ноқулай бўлади; агар давлат облигацияларининг бозор нархи 1,000,000 п.б.дан пастга тушса, таъсир аксинча бўлади. Харидор колл опциондаги ҳуқуқ каби шартномавий ҳуқуққа (молиявий активга) ва пут опциондаги мажбурият каби шартномавий жавобгарликка (молиявий мажбуриятга) эга бўлади; сотувчи пут опциондаги ҳуқуқ каби шартномавий ҳуқуққа (молиявий активга) ва колл опциондаги мажбурият каби шартномавий жавобгарликка (молиявий мажбуриятга) эга бўлади. Опционлардагидек, ушбу шартномавий ҳуқуқлар ва жавобгарликлар таянч молиявий инструментлардан алоҳида ва фарқли молиявий активларни ва молиявий мажбуриятларни (айирбошланадиган облигациялар ва пул маблағларини) ташкил этади. Форвард шартномасида иккала томон белгиланган санада уни амалга ошириш бўйича мажбуриятга эга бўлса, опцион шартномасида агар опцион эгаси уни амалга оширишни танласа, опцион шартномасининг бажарилиши юз беради.


ҚК19. Дериватив инструментларнинг бошқа кўп турлари ўзларида келгуси айирбошлашни амалга ошириш бўйича ҳуқуқ ва жавобгарликни акс эттириши мумкин, жумладан, фоиз ва валюта своплари, фоизли "кэп", "коллар" ва "флор" шартномалари, қарз мажбуриятлари, вексел чиқариш дастурлари ва аккредитивлар. Фоиз своп шартномаси форвард шартномасининг бир тури сифатида инобатга олиниши мумкин, бунда томонлар бири сузиб юрувчи фоиз ставкаси орқали ҳисобланган, бошқаси эса қатъий белгиланган фоиз ставкаси орқали ҳисобланган пул маблағлари қийматларининг бир қатор келгуси айирбошлашларини амалга оширишга келишадилар. Фъючерс шартномалари эса форвард шартномаларининг бошқа бир тури бўлиб, улар асосан стандартлашганлиги ва савдолари биржада амалга оширилиши билан фарқланади.



Номолиявий объектларни харид қилиш ёки

сотиш шартномалари (8 - 10 бандлар)


ҚК20. Номолиявий объектларни харид қилиш ёки сотиш шартномалари молиявий инструмент таърифини қаноатлантирмайди, чунки бир томоннинг номолиявий объектни ёки хизматни қабул қилиш бўйича шартномавий ҳуқуқи ва бошқа бир томоннинг мос равишдаги жавобгарлиги ҳеч қайси бир томоннинг молиявий активни олиш, етказиб бериш ёки айирбошлаш бўйича жорий пайтдаги ҳуқуқи ёки жавобгарлигини юзага келтирмайди. Масалан, фақат номолиявий объектни қабул қилиш ёки етказиб бериш орқали бажариладиган шартномалар (масалан, кумуш бўйича опцион, фъючерс ёки форвард шартномаси) молиявий инструментлар ҳисобланмайди. Кўпчилик товарлар шартномалари ушбу турга тегишлидир. Баъзилари шакл жиҳатдан стандартлаштирилган бўлади ҳамда тартибли бозорда айрим дериватив молиявий инструментлар савдоси каби савдо қилинади. Масалан, товар фьючерс шартномаси пулда эркин олди-сотди қилиниши мумкин, чунки у биржада савдо учун листинг қилинган ва бир неча бор қўлдан-қўлга ўтиши мумкин. Бироқ, шартномаларни харид қилаётган ва сотаётган томонлар аслида таянч товарни савдо қиладилар. Товар шартномасининг пул маблағларида сотиш ёки сотиб олиш енгил бўлиб, уни пул маблағларида харид қилиш ёки сотиш қобилияти ва товарни қабул қилиш ёки етказиб бериш мажбуриятини пулда ҳисоб-китоб қилишга келишиш имконияти шартноманинг фундаментал жиҳатларини молиявий инструмент вужудга келадиган даражада ўзгартирмайди. Шунга қарамасдан, баъзи нетто ёки молиявий инструментларни айирбошлаш орқали ёки номолиявий объектни пул маблағларига эркин конвертациялаш орқали ҳисоб-китоб қилинадиган номолиявий объектларни харид қилиш ёки сотиш шартномалари молиявий инструментлар каби мазкур стандартнинг қўллаш доирасига киради (8-бандга қаранг).


ҚК21. 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум"да талаб қилинганлардан ташқари, моддий активларни қабул қилиш ёки етказиб беришни қамраб оладиган шартнома, у билан боғлиқ ҳар қандай тўлов моддий активларнинг ўтказиш санасидан кейин кечиктирилмагунча, бир томоннинг молиявий активи ва бошқа томоннинг молиявий мажбурияти кўпайишига олиб келмайди. Бу тижорат кредитида товарларни харид қилиш ёки сотиш билан боғлиқ ҳолатда бўлиши мумкин.


ҚК22. Баъзи шартномалар товарга боғланган бўлади, аммо товарни моддий кўринишда қабул қилиш ёки етказиб бериш орқали ҳисоб-китоб қилишни қамраб олмайди. Улар қатъий белгиланган қийматлар орқали тўловни ҳисоб-китоб қилиш ўрнига, шартномадаги формулага асосан аниқланадиган пул маблағлари тўловлари орқали ҳисоб-китоб қилишни белгилайди. Масалан, облигациянинг номинал қиймати унинг сўндириш санасида мавжуд бўлган қатъий белгиланган миқдордаги нефтнинг бозор нархини қўллаш орқали ҳисобланиши мумкин. Номинал товар нархига тегишли тарзда индексация қилинади, аммо фақат пул маблағларида ҳисоб-китоб қилинади. Бундай шартнома молиявий инструментни ташкил этади.


ҚК23. Молиявий инструментнинг таърифи молиявий актив ёки молиявий мажбуриятга қўшимча тарзда, номолиявий актив ёки номолиявий мажбуриятнинг кўпайишига олиб келадиган шартномани ҳам қамраб олади. Бундай молиявий инструментлар бир томонга молиявий активни номолиявий активга айирбошлаш имконини беради. Масалан, нефтга боғланган облигация ўз эгасига номинал қийматни нефтнинг қатъий белгиланган миқдорига айирбошлаш опциони билан бирга, бир қатор даврий қатъий белгиланган фоиз тўловларини ва сўндириш санасида пулда қатъий белгиланган қийматни олиш ҳуқуқини бериши мумкин. Ушбу опционни амалга оширишнинг афзаллиги вақти-вақти билан облигацияга хос пул маблағларини нефтга айирбошлаш коэффициентига (айирбошлаш нархи) нисбатан нефтнинг ҳаққоний қийматига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Облигация эгасининг опционни амалга ошириш билан боғлиқ мақсади компонент активларининг моҳиятига таъсир кўрсатмайди. Активлар ва мажбуриятларнинг бошқа турлари вужудга келишига қарамасдан, облигация эгасининг молиявий активи ва эмитентнинг молиявий мажбурияти облигацияни молиявий инструмент бўлишини таъминлайди.


ҚК24. [Чиқариб ташланган]



Мажбуриятлар ва хусусий капитал

(15 - 27 бандлар)


Пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни етказиб

бериш бўйича шартномавий жавобгарликнинг

мавжуд эмаслиги (17 - 20 бандлар)


ҚК25. Имтиёзли акциялар турли хил ҳуқуқлар билан чиқарилиши мумкин. Имтиёзли акция молиявий мажбурият ёки улушли инструмент бўлишини аниқлашда, эмитент улушга бириктирилган муайян ҳуқуқларни акция молиявий мажбуриятнинг фундаментал хусусиятини акс эттиришини аниқлаш учун баҳолайди. Масалан, муайян санада ёки эгаси ихтиёрига кўра, қайта сотиб олишни таъминлайдиган имтиёзли акциялар молиявий мажбуриятни қамраб олади, чунки эмитентда улуш эгасига молиявий активларни ўтказиш жавобгарлиги мавжуд. Имтиёзли акцияни қайта сотиб олиш мажбуриятини бажариш бўйича эмитентнинг потенциал лаёқатсизлиги шартномавий тарзда талаб этилганда, маблағ етишмаслиги, қонуний чеклов ёки фойданинг ёки резервларнинг етишмаслиги сабаб бўлишига қарамасдан, жавобгарликни инкор этмайди. Эмитентнинг акцияларни пул маблағларига сўндириш имкони молиявий мажбурият таърифини қаноатлантирмайди, чунки эмитент акциядорлар ихтиёрига молиявий активларни ўтказиш бўйича жорий пайтдаги мажбуриятга эга эмас. Бундай ҳолатда, акцияларни сўндириш тўлалигича эмитент ихтиёрида бўлади. Лекин, мажбурият, эмитент, одатда акцияларни сўндириш режасини акциядорларга расман эълон қилган ҳолда, сўндириш имконидан фойдаланса вужудга келади.


ҚК26. Имтиёзли акциялар қайта сўндирилмайдиган бўлганда, ўринли таснифлаш уларга бириктирилган бошқа ҳуқуқлар орқали аниқланади. Имтиёзли акциялар қайта сўндирилмайдиган бўлганда, ўринли таснифлаш уларга бириктирилган бошқа ҳуқуқлар орқали аниқланади. Имтиёзли акциялар эгаларига тақсимлашлар, улар жамғариладиган ёки жамғарилмайдиган бўлишига қарамасдан, эмитентнинг ихтиёрида бўлганда, акциялар улушли инструментлар ҳисобланади. Имтиёзли акцияни улушли инструмент ёки молиявий мажбурият сифатида таснифлашга, масалан, қуйидагилар таъсир кўрсатмайди:

(a) тақсимлашни амалга ошириш тарихи;

(б) келгусида тақсимлашни амалга оширишни назарда тутиш;

(в) тақсимлаш амалга оширилмаганда оддий акциялар нархига эҳтимолий салбий таъсир (агар дивидендлар имтиёзли акциялар бўйича тўланмаганда, оддий акциялар бўйича дивидендларни тўлашга чекловлар сабабли);

(г) эмитент резервларининг суммаси;

(д) давр учун эмитент томонидан фойда ёки зарар кутилиши; ёки

(е) эмитентнинг давр учун ўз фойда ёки зарари суммасига таъсир кўрсатиш лаёқати ёки лаёқатсизлиги.



Ташкилотнинг ўз улушли инструментлари билан

ҳисоб-китобни амалга ошириш (21 - 24 бандлар)


ҚК27. Қуйидаги мисоллар ташкилотнинг ўз улушли инструментлари бўйича турли хил шартномаларни қандай таснифлашни акс эттиради:

(a) Ташкилот томонидан ҳеч қандай келгусидаги қийматни қоплашсиз ёки ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорини пул маблағлари ёки бошқа молиявий активнинг қатъий белгиланган қийматига айирбошлаш орқали, ўз улушли инструментларининг қатъий белгиланган миқдорини олиш ёки етказиб бериш орқали ҳисоб-китоб қилинадиган шартнома улушли инструмент ҳисобланади (22А-бандда қайд қилингандан ташқари). Шунга кўра, бундай шартнома учун олинган ёки тўланган ҳар қандай қиймат бевосита хусусий капиталга қўшилади ёки ундан чегирилади. Мисол тариқасида, контрагентга ташкилотнинг белгиланган миқдордаги акцияларини белгиланган қийматдаги пул маблағлари эвазига харид қилиш ҳуқуқини берадиган, чиқарилган акция опционини келтириш мумкин. Лекин, агар шартнома белгиланган ёки аниқланадиган санада ёки талаб қилинганда ташкилотдан ўз акцияларини пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив эвазига харид қилишни (сўндиришни) талаб этса, ташкилот сўндириш суммасининг дисконтланган қиймати миқдорида молиявий мажбуриятни ҳам тан олади (16А ва 16Б-бандлар ёки 16В ва 16Г-бандлар келтирилган барча жиҳатларга эга ва ушбу бандлардаги шартларни қаноатлантирадиган инструментлар бундан мустасно). Яна бир мисол тариқасида, ташкилотнинг форвард шартномасига асосан белгиланган миқдордаги ўз акцияларини белгиланган қийматдаги пул маблағлари эвазига қайта харид қилиш мажбуриятини келтириш мумкин.

(б) Ташкилотнинг пул маблағлари эвазига ўз акцияларини харид қилиш мажбурияти, ҳаттоки агар ташкилот қайта харид қилишга мажбур бўлган акциялар миқдори белгиланмаган бўлса ҳам ёки мажбурият контрагентнинг ўз сўндириш ҳуқуқидан фойдаланишига шартли равишда боғлиқ бўлса ҳам, сўндириш суммасининг дисконтланган қийматига тенг молиявий мажбуриятни кўпайишига олиб келади (16А ва 16Б-бандлар ёки 16В ва 16Г-бандларда қайд қилингандан ташқари). Шартли жавобгарликка мисол тариқасида, агар контрагент опционни амалга оширса, ташкилотдан ўз акцияларини пул маблағлари эвазига қайта харид қилишни талаб этадиган чиқарилган опционни келтириш мумкин.

(в) Пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив орқали ҳисоб-китоб қилинадиган шартнома, ҳаттоки агар олинадиган ёки етказиб бериладиган пул маблағлари ёки бошқа молиявий активнинг қиймати ташкилот ўз акциясининг бозор нархидаги ўзгаришларига асосланган бўлса ҳам, молиявий актив ёки молиявий мажбурият ҳисобланади (16А ва 16Б-бандлар ёки 16В ва 16Г-бандларда қайд қилинганлар бундан мустасно). Мисол тариқасида, пул маблағларида нетто ҳисоб-китоб қилинадиган акция опционини келтириш мумкин.

(г) Қиймати қатъий белгиланган суммага ёки таянч ўзгарувчининг (масалан, товар нархи) ўзгаришларига асосланган суммага тенг бўлган ҳолда, ташкилот ўз акцияларининг ўзгарувчан миқдори билан ҳисоб-китоб қилинадиган шартнома молиявий актив ёки молиявий мажбурият ҳисобланади. Мисол тариқасида, олтин харид қилишга чиқарилган, амалга оширилишида ташкилотнинг ўз инструментлари билан нетто ҳисоб-китоб қилинадиган ва бунда ташкилот томонидан ушбу инструментлар опцион шартномаси қийматига тенг миқдорда етказиб бериладиган опционни келтириш мумкин. Бундай шартнома, ҳаттоки агар таянч ўзгарувчи олтин бўлмасдан ташкилотнинг ўз акцияси нархи бўлса ҳам, молиявий актив ёки молиявий мажбурият ҳисобланади. Шунингдек, ташкилот ўз акцияларининг қатъий белгиланган миқдорида ҳисоб-китоб қилинадиган, аммо ушбу акцияларга бириктирилган ҳуқуқлар шундай ўзгарадики, натижада ҳисоб-китоб қиймати қатъий белгиланган қийматга ёки таянч ўзгарувчининг ўзгаришларига асосланган қийматга тенг бўладиган шартнома молиявий актив ёки молиявий мажбурият ҳисобланади.



Шартли сўндириш шартлари (25-банд)


ҚК28. 25-банд, агар пул маблағлари ёки бошқа молиявий актив орқали ҳисоб-китоб қилишни талаб қилиши мумкин бўлган (ёки бошқа усулда инструментни молиявий мажбурият бўлишига олиб келиши мумкин бўлган) шартли ҳисоб-китоб шартининг бир қисми мавҳум бўлса, ҳисоб-китоб қилиш шарти молиявий инструментнинг таснифланишига таъсир этмаслигини талаб қилади. Шундай экан, жуда камдан-кам, юқори даражада ғайриоддий ва содир бўлиш эҳтимоли жудаям паст ҳолат юз берган пайтда пул маблағларида ёки ташкилот ўз акцияларининг ўзгарувчан миқдорида ҳисоб-китоб қилишни талаб этадиган шартнома улушли инструмент ҳисобланади. Шунингдек, ташкилотнинг назоратидан ташқари ҳолатларда ташкилот ўз акцияларининг қатъий белгиланган миқдорида ҳисоб-китоб қилиш шартномавий тарзда тақиқланиши мумкин, лекин ушбу ҳолатларнинг содир бўлиш эҳтимоли ҳақиқатдан йироқ бўлса, улушли инструмент сифатида таснифлаш ўринли бўлади.



Консолидациялашган молиявий ҳисоботда акс эттириш


ҚК29. 1-сон БҲХС ва 10-сон МҲХСга мувофиқ, ташкилот консолидациялашган молиявий ҳисоботда назорат қилинмайдиган улушларни - хусусий капиталдаги ва ўз бўлинмаларининг даромадларидаги бошқа томонларнинг улушларини - акс эттиради. Молиявий инструментни (ёки унинг компонентини) консолидациялашган молиявий ҳисоботда таснифлашда, бутун бир гуруҳни инструмент бўйича пул маблағлари ёки бошқа активни етказиб бериш ёки мажбурият таснифига олиб келадиган тарзда ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятига эга бўлишини аниқлаш учун, ташкилот гуруҳ аъзолари билан инструмент эгалари ўртасида келишилган барча шартларни эътиборга олади. Гуруҳдаги шўъба ташкилот молиявий инструмент чиқарса ва бош ташкилот ёки гуруҳнинг бошқа ташкилоти бевосита инструмент (масалан, кафолат) эгаси билан қўшимча шартларни келишиб олганда, гуруҳ тақсимлаш ёки сўндириш бўйича имкониятига эга бўлмаслиги мумкин. Шўъба ташкилот ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботида ушбу қўшимча шартларни эътиборга олмасдан инструментни тегишли тартибда таснифлаши мумкин бўлса ҳам, консолидациялашган молиявий ҳисоботда бутун бир гуруҳ томонидан тузилган шартномалар ва битимларни акс эттиришни таъминлаш мақсадида гуруҳ аъзолари билан инструмент эгалари ўртасидаги бошқа келишувлар таъсири инобатга олинади. Бундай жавобгарлик ёки ҳисоб-китоб қилиш шарти мавжуд бўлганда, инструмент (ёки унинг жавобгарликка тегишли компоненти) консолидациялашган молиявий ҳисоботда молиявий мажбурият сифатида таснифланади.


ҚК29A. Ташкилотга шартномавий жавобгарлик юклайдиган инструментларнинг баъзи турлари 16А ва 16Б-бандлар ёки 16В ва 16Г-бандларга мувофиқ улушли инструментлар сифатида таснифланади. Ушбу бандларга мувофиқ таснифлаш мазкур стандартга мувофиқ, инструментни таснифлаш тамойилларига истисно ҳисобланади. Ушбу истисно консолидациялашган молиявий ҳисоботда назорат қилинмайдиган улушларни таснифланишига нисбатан қўлланмайди. Шу сабабли, назорат қилинмайдиган улушларни ташкил этган ҳолда, 16А ва 16Б бандлар ёки 16В ва 16Г-бандларга мувофиқ индивидуал ёки алоҳида молиявий ҳисоботда улушли инструментлар сифатида таснифланган инструментлар гуруҳнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида мажбуриятлар сифатида таснифланади.



Таркибли молиявий инструментлар (28 - 32 бандлар)


ҚК30. 28-банд фақат нодериватив мураккаб молиявий инструментлар эмитентлари учун қўлланади. 28-банд таркибли молиявий инструментларга нисбатан инструментга эгалик қилувчилар нуқтаи назаридан қўлланмайди. Инструментга эгалик қилувчилар нуқтаи назаридан таркибли молиявий инструментлар ҳисобланган молиявий активларни баҳолаш ва таснифлаш 9-сон МҲХС билан тартибга солинади.


ҚК31. Таркибли молиявий инструментнинг кенг тарқалган тури конвертация опциони бириктирилган қарз инструменти ҳисобланади, масалан, эмитентнинг оддий акцияларига конвертация қилинадиган ва ўзида бошқа ҳеч қандай бириктирилган дериватив жиҳатларига эга бўлмаган облигация. 28-банд бундай молиявий инструмент эмитентидан молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда мажбурият компонентини ва хусусий капитал компонентини қуйидагича алоҳида тақдим этишни талаб этади:

(a) Эмитентнинг фоиз ва асосий қарзнинг режали тўловларини амалга ошириш мажбурияти инструмент конвертация бўлмагунча амал қиладиган молиявий мажбуриятдир. Дастлабки тан олишда, мажбурият компонентининг ҳаққоний қиймати шартнома бўйича аниқланадиган бир қатор келгуси пул оқимларининг дисконтланган қийматига тенг бўлиб, бунда пул оқимларини дисконтлашда кредит мақомини солиштириш мумкин бўлган ва бир хил шартларда аҳамиятли тарзда бир хил пул оқимларини таъминлайдиган, аммо конвертация опциони жиҳатига эга бўлмаган инструментлар бўйича ўша пайтдаги бозор фоиз ставкаси қўлланади.

(б) Улушли инструмент мажбуриятни эмитентнинг хусусий капиталига конвертациялаш бўйича бириктирилган опциондир. Бу опцион, ҳаттоки у "пулдан ташқарида" бўлса ҳам, дастлабки тан олишда қийматга эга бўлади.


ҚК32. Сўндириш санасида конвертацияланадиган инструмент конвертацияланганда, ташкилот мажбурият компонентини ҳисобдан чиқаради ва уни хусусий капитал сифатида тан олади. Асл хусусий капитал компоненти капитал хусусий сифатида сақланади (у хусусий капитал таркибидаги бир сатр моддасидан бошқасига ўтказилганда ҳам). Сўндириш санасидаги конвертацияда фойда ёки зарар мавжуд бўлмайди.


ҚК33. Ташкилот сўндириш муддатидан олдин конвертацияланадиган инструментни вақтлироқ сўндириш орқали ёки асл конвертация имтиёзлари ўзгармаган ҳолда қайта харид қилиш орқали сўндирса, ташкилот операция санасида тўланган қийматни қоплашни ва қайта харид қилиш ёки сўндиришнинг ҳар қандай операция харажатларини инструментнинг мажбурият ва хусусий капитал компонентларига тақсимлайди. Тўланган қийматни қоплаш ва ҳар қандай операция харажатларини алоҳида компонентларга тақсимлашда фойдаланилган усул 28 - 32-бандларга мувофиқ конвертацияланадиган инструмент чиқарилган пайтда ташкилот томонидан олинган тушумларнинг алоҳида компонентларига нисбатан дастлабки тақсимлашда қўлланган усулга мос бўлиши лозим.


ҚК34. Қийматни қоплашни тақсимлаш амалга оширилгандан сўнг, ҳар қандай юзага келган фойда ёки зарар тегишли компонентга нисбатан қўлланадиган ҳисобга олиш тамойилларига мувофиқ қуйидагича ҳисобга олинади:

(a) мажбурият компонентга тегишли фойда ёки зарарнинг миқдори фойда ёки зарар таркибида тан олинади; ва

(б) хусусий капитал компонентига тегишли қийматни қоплаш миқдори хусусий капиталда тан олинади.


ҚК35. Ташкилот муддатидан олдин конвертацияни амалга оширишни рағбатлантириш учун конвертацияланадиган инструментнинг шартларини, масалан, белгиланган санадан олдин конвертация ҳолатида қулай конвертация коэффициентини таклиф этиш ёки бошқа қўшимча тўлов тўлаш орқали ўзгартириши мумкин. Шартлар ўзгартирилган санада, ўзгартирилган шартлар асосида инструмент конвертациясида инструмент эгаси оладиган қийматни қоплашнинг ҳаққоний қиймати билан дастлабки шартлар асосида инструмент эгаси олиши мумкин бўлган қийматни қоплашнинг ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ фойда ёки зарарда зарар сифатида тан олинади.



Сотиб олинган ўз акциялари (33 ва 34-бандлар)


ҚК36. Ташкилотнинг ўз улушли инструментлари қайси мақсадда қайта сотиб олинганлигидан қатъий назар молиявий актив сифатида тан олинмайди. 33-банд ўз улушли инструментларини қайта сотиб олган ташкилотдан ушбу улушли инструментларни хусусий капиталдан чегиришни талаб этади. Лекин, ташкилот ўз улушли инструментига бошқалар номидан эгалик қилса, масалан, молиявий институт ўз мижози номидан ўз улушли инструментига эгалик қилса, бунда агентлик муносабати бўлади ва натижада ушбу эгаликдаги акциялар ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботига киритилмайди.



Фоиз, дивидендлар, фойда ва зарарлар (35 - 41 бандлар)


ҚК37. Қуйидаги мисол 35-бандни таркибли молиявий инструментлар учун қўлланишини акс эттиради. Фараз қилайлик, нокумулятив имтиёзли акциялар беш йиллик муддатда пул маблағлари эвазига мажбурий сўндирилади, аммо улар бўйича дивидендларнинг сўндириш санасидан олдин тўланиши ташкилот ихтиёрида бўлади. Бундай инструмент мажбурият компоненти сўндириш суммасининг дисконтланган қийматига тенг бўлган таркибли молиявий инструмент ҳисобланади. Бу компонент бўйича дисконт амортизацияси фойда ёки зарарда тан олинади ва фоиз харажати сифатида таснифланади. Тўланган ҳар қандай дивидендлар хусусий капитал компонентига тегишли бўлади ва ўз навбатида, улар фойда ёки зарарнинг тақсимлаш сифатида таснифланади. Бу каби ёндашув сўндириш мажбурий бўлмаган, балки инструмент эгаси ихтиёрида бўлган ёки акция мажбурий тарзда қатъий белгиланган қийматга ёки таянч ўзгарувчининг (масалан, товар) ўзгаришига асосланган қийматга тенг бўлган оддий акцияларнинг ўзгарувчан миқдорига конвертацияланадиган бўлганда ҳам қўлланади. Лекин, тўланмаган ҳар қандай дивидендлар сўндириш қийматига қўшилса, бутун инструмент мажбурият ҳисобланади. Бундай ҳолатда, ҳар қандай дивидендлар фоиз харажати сифатида таснифланади.



Молиявий актив ва молиявий мажбуриятни

ўзаро ҳисоб-китоб қилиш (42 - 50 бандлар)


ҚК38. [Чиқариб ташланган]



Ташкилот тан олинган суммаларни ўзаро

ҳисоб-китоб қилиш учун айни пайтда қонуний

таъминланган ҳуқуққа эга бўлиш мезони (42(а)-банд)


ҚК38A. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи жорий пайтда мавжуд бўлиши мумкин ёки у келгуси ҳодисага шартли боғланган бўлиши мумкин (масалан, ҳуқуқ контрагентларнинг бири қарзни тўлай олмаслиги, тўловга лаёқатсизлиги ёки банкротлиги каби фақат айрим келгуси ҳодиса содир бўлганда кучга киради ёки амалга оширилади). Ҳаттоки агар ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи келгуси ҳодисага шартли боғланган бўлмаса ҳам, у фақат фаолиятнинг одатий йўналишида, ёки контрагентларнинг бири ёки барчасининг қарзни тўлай олмаслик ёки тўловга лаёқатсизлик ёки банкротлик ҳолатида қонуний таъминланган ҳуқуқ бўлиши мумкин.


ҚК38Б. 42(а)-банддаги мезонни қаноатлантириш учун, ташкилот ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун айни пайтда қонуний таъминланган ҳуқуққа эга бўлиши шарт. Бу ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи бўйича қуйидагиларни англатади:

(a) келгуси ҳодисага шартли боғланган бўлмаслиги шарт; ва

(b) қонуний таъминланган ҳуқуқ ташкилотнинг ёки унинг барча контрагентларининг қуйидаги барча ҳолатларида бўлиши шарт:

(i) одатдаги фаолият йўналиши;

(ii) қарзни тўлай олмаслик ҳолати; ва

(iii) тўловга лаёқатсизлик ёки банкротлик ҳолати.


ҚК38В. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқининг хусусияти ва кўлами, жумладан унинг амалга оширилишига боғланган ҳар қандай шартлар ва унинг қарзни тўлай олмаслик ёки тўловга лаёқатсизлик ёки банкротлик ҳолатида амалда қолиши мумкинлиги бир юрисдикциядан бошқасига қараб ўзгариши мумкин. Ўз навбатида, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи автомат тарзда фаолиятнинг одатдаги фаолият йўналишидан ташқарида мавжуд бўлишини фараз қилиб бўлмайди. Масалан, юрисдикциянинг банкротлик ёки тўловга лаёқатсизлик бўйича қонунлари айрим ҳолатларда банкротлик ёки тўловга лаёқатсизлик ҳолатида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқини тақиқлаши ёки чеклаши мумкин.


ҚК38Г. Томонлар ўртасидаги алоқаларга нисбатан қўлланадиган қонунлар (масалан, шартномавий шартлар, шартномани бошқарадиган қонунлар, томонларга нисбатан қўлланадиган қарзни тўлай олмаслик ёки тўловга лаёқатсизлик ёки банкротлик қонунлари) ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи ташкилотнинг ва барча контрагентларнинг одатдаги фаолият йўналишида, қарзни тўлай олмаслик ҳолатида ёки тўловга лаёқатсизлик ёки банкротлик ҳолатида юридик кучга эга бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун кўриб чиқилиши зарур (ҚК38Б(b)-бандда белгиланганидек).



Ташкилот "соф асосда ҳисоб-китобни амалга оширишни

ёки активни сотиш ва бир вақтни ўзида мажбуриятни

ҳисоб-китоб қилишни мўлжаллаган бўлиши"

мезони (42(б)-банд)


ҚК38Д. 42(б)-банддаги мезонни қаноатлантириш учун, ташкилот соф асосда ҳисоб-китобни амалга оширишни ёки активни сотиш ва бир вақтни ўзида мажбуриятни ҳисоб-китоб қилишни мўлжаллаган бўлиши шарт. Ташкилот соф асосда ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин бўлсада, у активни сотиши ва мажбуриятни алоҳида ҳисоб-китоб қилиши мумкин.


ҚК38Е. Агар ташкилот суммаларни ҳисоб-китоб қилиши оқибатида натижа аслида соф ҳисоб-китобга эквивалент бўлса, ташкилот 42(б)-банддаги соф асосда ҳисоб-китоб қилиш мезонини қаноатлантиради. Ушбу ҳолат, фақатгина агар ялпи ҳисоб-китоб механизми аҳамиятсиз кредит ва ликвидлилик рискини йўқотадиган ёки юзага келтирадиган ҳамда ягона ҳисоб-китоб жараёнида ёки даврида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини кўриб чиқадиган жиҳатларга эга бўлгандагина содир бўлади. Масалан, қуйидаги барча хусусиятларга эга ялпи ҳисоб-китоб тизими 42(б)-банддаги соф ҳисоб-китоб мезонини қаноатлантириши мумкин:

(a) ўзаро ҳисоб-китоб қилишга муносиб молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар кўриб чиқиш учун бир вақтда тақдим этилади;

(б) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни кўриб чиқиш учун тақдим этилганда, томонларга ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини бажариш юклатилади;

(в) активлар ва мажбуриятлар кўриб чиқишга тақдим этилганда, улардан юзага келадиган пул оқимларининг ўзгаришига имконият мавжуд эмас (кўриб чиқиш бажарилмагунча - қуйида (г) бандга қаранг);

(г) қимматли қоғозлар билан таъминланган активлар ва мажбуриятлар қимматли қоғозлар ўтказмаси ёки шу каби тизим (масалан, тўловга қарши етказиб бериш) бўйича ҳисоб-китоб қилинади, бунда агар қимматли қоғозлар ўтказмаси бажарилмаса, қимматли қоғозлар гаров бўлган тегишли дебиторлик ва кредиторлик қарзларини кўриб чиқиш ҳам бажарилмайди (ва аксинча);

(д) (г) бандда қайд қилинганидек, ҳар қандай бажарилмайдиган операциялар улар ҳисоб-китоб қилинмагунча кўриб чиқишга қайта тақдим этилади;

(е) ҳисоб-китоблар уларни амалга оширувчи айнан бир ташкилот орқали амалга оширилади (масалан, ҳисоб-китобларни амалга оширадиган банк, марказий банк ёки марказий қимматли қоғозлар депозитарийси); ва

(ё) томонларнинг ҳар бирига ҳисоб-китоб қилиш санасида тўловларни қайта ишлашга имкон бериш учун етарли овердрафт миқдорларини таъминлайдиган ва кунлик кредит воситаси бўйича мажбурият талаб этилганда бажарилиши ҳақиқатда аниқ бўлган, кунлик кредит воситаси жорий этилган.


ҚК39. Мазкур стандарт бошқа инструмент жиҳатларини акс эттириш учун сотиб олинадиган ва эгалик қилинадиган алоҳида молиявий инструментлар гуруҳидаги "синтетик инструментлар" деб аталадиган инструментлар учун қўлланиладиган махсус ёндашувни таъминламайди. Масалан, ўзгарувчан тўловларни олиш ва қатъий белгиланган тўловларни амалга оширишни қамраб оладиган фоизли своп билан бирлашган ўзгарувчан фоиз ставкасига асосланган узоқ муддатли қарз қатъий белгиланган фоиз ставкасига асосланган узоқ муддатли қарзни синтез қилади. Биргаликда синтетик инструментни ташкил этадиган индивидуал молиявий инструментларнинг ҳар бири ўзининг шартлари билан шартли ҳуқуқ ва жавобгарликларни акс эттиради ва ҳар бири алоҳида ўтказилиши ёки ҳисоб-китоб қилиниши мумкин. Ҳар бир молиявий инструмент бошқа молиявий инструментлар дучор бўлган рисклардан фарқли рискларга дучор бўлади. Шу сабабли, синтетик инструмент таркибидаги инструментнинг бири актив, бошқаси мажбурият бўлса, улар 42-банддаги ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мезонини қаноатлантирмагунча, улар ўзаро ҳисоб-китоб қилинмайди ҳамда ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида соф асосда тақдим этилмайди.


ҚК40. [Чиқариб ташланган]



------------------------------------------------------------------

*) Мазкур кўрсатмада монетар суммалар "пул бирлиги (п.б.)"да ифодаланган.


**) 2005 йил август ойида БҲХСҚ томонидан молиявий инструментларга тегишли барча ёритиб бериш талабларини 7-сон МҲХС "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш"га ўтказилган. Маълумотларни ёритиб бериш.


***) Мазкур кўрсатмада монетар суммалар "пул бирлиги (п.б.)"да ифодаланган.


****) Бу барча деривативлар учун эмас, балки кўпчилиги учун тўғри, масалан, баъзи кросс-валюта фоизли свопларда асосий сумма аввалида айирбошланади (ва муддат сўнгида қайта айрибошланади).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь