Резидентлик сертификати бўлмаса, халқаро битим нормаларини қўллаш мумкинми

preview

“Компаниямиз Ўзбекистоннинг норезиденти билан хизматлар кўрсатишга доир шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу электрон шаклдаги хизматлар ҳисобланади. Мазкур хизмат интернетда реклама жойлаштиришдан иборат. Хорижий ҳамкор БААда, Дубай шаҳрида резидентликка эга, ДМ ҳисобланмайди.

ЎзР ва БАА ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида Битим имзоланган. Аммо хорижий ҳамкор резидентлик сертификатини фақатгина 2023 йил учун молиявий ҳисобот топширилганидан сўнг (БАА қонун ҳужжатлари талаби) тақдим этиши мумкин. 2023 йил учун сертификатни биз 2024 йилда оламиз.

Бундай вазиятда Битимни қандай қўллаш мумкин? 2024 йилда 2023 йил учун резидентлик сертификатини олгандан сўнг норезидентнинг даромадидан олинадиган солиқни қайта ҳисоблаш ва илгари бюджетга тўланган суммани қайтариш имконияти бўладими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Халқаро шартноманинг қоидалари даромад олувчи томонидан солиқ агентига солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай тақдим этилиши шарти билан қўлланилади . Бундай ҳужжатга талаблар СКнинг 358–моддасида белгиланган.

Агар сиз тўлов пайтида амалдаги резидентлик сертификатига эга бўлмасангиз, халқаро шартноманинг нормаларини қўллашингиз мумкин эмас. Сиз норезидентнинг даромадидан олинадиган солиқ суммасини ушлаб қолишингиз ёки ўз маблағларингиз ҳисобидан уни тўлашингиз керак.

Агар сиз солиқни ўз маблағларингиз ҳисобидан тўласангиз, резидентлик сертификати тақдим этилганидан сўнг тўланган солиқ суммасини қайтариб ололмайсиз. Аммо, агар сиз норезидентнинг даромадидан олинадиган солиқ суммасини ушлаб қолиб, уни бюджетга ўтказсангиз, норезидент ортиқча тўланган солиқни қайтариш учун ариза бериш ҳуқуқига эга .

Резидентлик сертификатини олдинги солиқ даври учун қўллаш мумкинми ва ҳисоботларни қайта топшириш ҳуқуқи мавжудми” материалида батафсил ўқинг.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text194453_rezidentlik_sertifikati_bulmasa_halqaro_bitim_normalarini_qullash_mumkinmi