2022 йил март учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби қандай топширилади

preview

2022 йил 1 апрелда my.soliq.uz да шахсий кабинетлардаги электрон ҳисобот шаклларида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 11101_14 кодли янги шакли жойлаштирилган бўлиб, унда ушбу шакл 2022 йил 1 мартдан бошлаб жорий этилганлиги кўрсатилган. Аввалги 11101_13 кодли шакл  рўпарасида жорий йилнинг 28 февралидан бошлаб унинг фаоллиги тўхтатилган, деган ёзув пайдо бўлди. Афтидан, ёзув “ўтган сана” билан амалга оширилган, сабаби 1 апрель кунининг биринчи ярмида тўлдириш учун фақат 11101_13 кодли шакл мавжуд бўлган ва тизим уни қабул қилган. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширишда қандай йўл тутишни тушунтиришди.

 

Қайта топшириш зарурми

Март ойи учун Ҳисоб-китобни 11101_13 кодли шакл бўйича топширишга улгурганлар тизим томонидан у муваффақиятли қабул қилинган тақдирда, уни қайта топшириш шарт эмас.

Ҳисоб-китобни топширишга тайёрланаётганлар - уни 11101_14 кодли янги шакл бўйича топширишлари лозим.

 

Шаклда нима ўзгарди

11101_14 кодли шаклда Ҳисоб-китобга 5-иловада иккита янги устун қўшилди. Уларнинг иккаласини тўлдириш мажбурийдир:

  • 4-устун “Иш ўрни ташкил этилган сана”;
  • 10-устун “Иш ўрни”.

 

4-устунда “Иш ўрни ташкил этилган сана”:

  • агар иш ўрни 2022 йил 1 январга қадар ташкил этилган бўлса, санани 01.01.2022 йил деб кўрсатинг;
  • агар иш ўрни 2022 йилда ташкил этилган бўлса, ташкил этишнинг аниқ санасини кўрсатинг.

 

10-устунда “Иш ўрни”:

  • агар ходим йил бошидан доимий асосда ишлаган бўлса, “1” рақамини кўрсатинг;
  • агар ходим 01.01.2022 йил ҳолатига бўш иш ўрнига қабул қилинган бўлса, “2” рақамини кўрсатинг;
  • агар ходим бу йил янги ташкил этилган иш ўрнини эгаллаган бўлса, “3” рақамини кўрсатинг;
  • агар ходим бу йил мавсумий иш ўрнини эгаллаган бўлса, “4” рақамини кўрсатинг.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади