Янгиликлар

Тошкент шаҳрида 2026 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентлар тасдиқланди

29.12.25
27 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг VII-18-207-14-0-К/25-сонли қарори билан кўчмас мулк ва автомобилларни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентлар тасдиқланди. Тафсилотлар – бухгалтер.уз шарҳида:

СК-2026: Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар

29.12.25
Якунланаётган йилнинг сўнгги кунларидаги тортишувларга сабаб бўлаётган мавзу – айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг рақамли платформалар орқали жисмоний шахслар билан ёки электрон ҳужжат айланиши тизимлари орқали – юридик шахслар билан ишлаётганига боғлиқ бўладими, деган муҳим масала ечими – муваффақиятли ҳал этилди. Ҳар иккаласи учун ҳам солиқ ставкаси 1% бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ айланмадан олинадиган солиқ билан боғлиқ ўзгаришларга изоҳ берди:

2026 йилга алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси учун йиғимларнинг чекланган ставкалари

29.12.25
2026 йил учун айрим турдаги товарлар (алкоголь, тамаки маҳсулотлари) билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари тасдиқланди (25.12.2025 й. ЎРҚ-1105-сонга 9-илова). ўтган йилги билан солиштирганда улар ўзгармади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2026 йил январь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

29.12.25
2026 йил январь ойида айрим ташкилотлар декабрь, чорак ёки йил учун янги статистика ҳисоботи шакллари бўйича ҳисобот беришлари керак бўлади. Бундан ташқари, Миллий статистика қўмитаси танланма кузатувларга тушадиган омадлилар рўйхатини ҳам эълон қилди. Ўзимизни – buxgalter.uz сайтининг анъанавий шарҳидаги жадвалдан излаймиз:

СК-2026: ҚҚСни тезлаштирилган тартибда қайтариладиган тоифа кенгайтирилди

28.12.25
СКнинг 274-моддасига айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга ҚҚСни тезлаштирилган тартибда қайтариш қисмига тузатишлар киритилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ тушунтирди:

СК-2026: қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДСни бекор қилиш

28.12.25
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида (25.12.2025 й. ЎРҚ-1108-сон) қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш тартибини бекор қилиш назарда тутилган. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ СКдаги ўзгаришларга изоҳ берди:

2026 йил учун хорижий автотранспортнинг кириши ва транзити бўйича йиғим ставкалари тасдиқланди

28.12.25
2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги ЎРҚ-1105-сон Қонун билан 2025 йил 25 декабрда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва транзити учун йиғим ставкалари тасдиқланди. Ўтган йилга нисбатан ставкалар ўзгаришсиз қолди. Ставкаларга қўшимча тўловлар ва коэффициентлар мавжудлигини эслатиб ўтамиз:

СК-2026: ЭҲФни хавф даражаси бўйича автоматлаштирилган таҳлил қилиш тизимини жорий этиш

28.12.25
ЭҲФни реал вақт режимида автоматлаштирилган таҳлил қилиш тизими маълумотлари асосида ҚҚСни хавф даражасига қараб ҳисобга олиш тартиби Солиқ кодексига киритилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВнинг шу тизимга оид шарҳини эълон қиламиз:

СК-2026: маркетплейслар орқали экспорт маълумотлар алмашинуви томонидан автоматик равишда тасдиқланади

28.12.25
Маркетплейслар орқали сотилган товарларни олиб чиқиш бўйича ҳужжатлар экспортни тасдиқловчи ҳужжатлар таркибига киритилган. Бу 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонунда назарда тутилган. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ СКга киритилган тузатишларга изоҳ берди:

2026 йил учун ҳисоб сиёсати конструктори: янгиланди ва ишга тайёр!

27.12.25
Ҳисоб сиёсати конструктори 2026 йил учун ҳисоб сиёсатини шакллантиришда ёрдам беради. Бу ташкилотингизнинг ўзига хос хусусиятини инобатга олиб, бир неча босқичда ҳисоб сиёсатини шакллантирувчи сервис. Саволларга жавоб берсангиз бас.

СК-2026: қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинди

26.12.25
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинди. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ СКга киритилган тегишли тузатишларга изоҳ берди:

СК-2026: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси

26.12.25
25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси белгиланди. Buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ СКга киритилган тегишли тузатишларга изоҳ берди:

2026 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди

26.12.25
25.12.2025 йилдаги «2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Ставкалар ошган бўлса-да, бу фақат асосий кўрсаткичлардир: солиқ солиш мақсадлари учун ҳақиқий сумма халқ депутатлари Кенгашлари белгилашга ваколатли бўлган оширувчи коэффициентларни инобатга олган ҳолда юқорироқ бўлиши мумкин. 2026 йилда энг кам ижара ставкалари қандай ўзгариши ва уларни қўллаш қоидалари ҳақида buxgalter.uz шарҳида:

2026 йилда бизни қандай қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар кутмоқда

25.12.25
Президентнинг 24 декабрдаги ПФ-257-сон Фармони билан Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, ўзбекистонликлар ҳақиқий «Янги йил таътили»га эга бўлишди – 5 кун давомида 31 декабрдан 4 январгача узлуксиз дам олишади. Шунингдек, 2026 йилда бошқа қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар белгиланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

ПФ-250-сон Фармон бўйича ТИФ иштирокчилари учун 12 та муҳим ўзгариш

25.12.25
2026 йил 1 мартдан бошлаб товарларни чегара ўтказиш пунктларига етиб келгунига қадар олдиндан декларациялаш йўли билан «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиришда божхона расмийлаштируви йиғими 20 фоизга камайтирилади. Ва – божхона тўловларини 14 кунгача бўлган муддатга бўлиб-бўлиб (кечиктириб) тўлашда фоизлар ҳисобланмайди. Бу экспорт ва импорт қилувчиларни, шу жумладан ваколатли иқтисодий операторларни бутун 2026 йил ва ундан кейинги даврда кутилаётган божхона маъмуриятчилиги соҳасидаги ўзгаришларнинг кичик бир қисмидир. Buxgalter.uz сайтида янги 17.12.2025 йилдаги ПФ-250-сон Фармонни кўриб чиқамиз:

Ўзбекистон ишлаб чиқариш календари: 2025 йилда иш ва байрам кунлари

25.12.25
2025 йил учун ишлаб чиқариш календари Бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган. 2025 йил учун Ўзбекистонда бутун йил учун қўшимча дам олиш кунларини белгиловчи Президент фармони қабул қилинмади. Бу ишлаб чиқариш календари Меҳнат кодекси нормалари асосида тузилганини ва расмий қарорлар қабул қилинишига қараб янгиланиб боришини англатади.

Саноат зоналарининг собиқ иштирокчиларига инвестицияларни қоплаш масаласи қандай ҳал этилади

22.12.25
Саноат зоналари иштирокчилари томонидан тугалланмаган лойиҳаларни янги инвесторларга реализация қилишда амалга оширилган инвестицияларни баҳолаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди ва кучга кирди. Ушбу ҳужжатни кўриб чиқамиз:

Нима учун солиқ маъмуриятчилигидаги сўнгги янгиликлар бўйича расмий тасдиқланган тартиб йўқ

22.12.25
«Солиқ ходими қўнғироқ қилиб, сиз қатъий белгиланган солиқда экансиз, зудлик билан айланмадан олинадиган солиқни фоизлар бўйича тўлашингиз ҳақида хабарнома юборинг, деб огоҳлантирмоқда». «Телефон орқали Paynet Холисда рўйхатдан ўтишни талаб қилишмоқда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мумкин эмас, акс ҳолда МЧЖга ўтишга тўғри келади, дейишмоқда...» Солиқ маъмурчилигидаги сўнгги глобал ўзгаришлар бўйича расман тасдиқланган тартиб мавжуд бўлмаганда оғзаки тартибга солиш амалиёти қанчалик тўғри? Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:

Дори воситасининг рецепт асосида берилишини ЯИДХП орқали қандай текшириш мумкин

22.12.25
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида дори воситаси – рецепт асосида ёки рецептсиз берилиши ҳақида тезкор маълумот олиш имконини берувчи янги хизмат ишга туширилди. Бу қандай ишлашини текшириб кўрдик. Хизматдан фойдаланиш учун порталда авторизациядан ўтиш шарт эмас, бунинг учун ишлаб чиқувчиларга алоҳида раҳмат:

2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар кутилмоқда

19.12.25
Сенат 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Энди бу ҳужжат лойиҳасини Президент тасдиқлаши керак. Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини амалга ошириш доирасида Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Вuxgalter.uz илтимосига биноан молиявий ҳисоб ва солиққа тортиш бўйича эксперт Умид ҲАМРОEВ улар ҳақида батафсил маълумот берди: