Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Чет эллик томонидан кўчмас мулкни реализация қилишда солиқ оқибатлари
Агар жисмоний шахс-норезидент жисмоний шахс-Ўзбекистон резидентига кўчмас мулкни сотса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Бундай битимга солиқ солишнинг хусусиятларини buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди.
1. Кўчмас мулкни Ўзбекистонда сотиш чоғида норезидент ЖШДС тўлаши керакми?
- Ҳа, агар норезидент Ўзбекистондаги манбалардан даромад олса, солиқ тўловчи деб эътироф этилади . Бунда унинг даромадларига солиқ солиш тўловлар Ўзбекистоннинг ичкарисида ёки ташқарисида .
2. Норезидент томонидан кўчмас мулкни сотишда бюджетга ким ЖШДС тўлайди?
- ЖШДСни жисмоний шахс-сотиб олувчи тўлайди. У солиқ агенти ҳисобланади ва солиқни ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт .
3. Қайси суммадан солиқ ушлаб қолинади?
- Норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромади объектни реализация қилиш суммасининг уни ҳужжатлар билан тасдиқланадиган сотиб олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади.
Агар сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, солиқ агенти солиқни мол-мулкни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ушлаб қолади .
4. Норезидентнинг даромадига қандай ставка бўйича солиқ солинади?
- Норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадига 20% ставка бўйича солиқ солинади .
5. Агар норезидент 3 йилдан ортиқ муддат олдин сотиб олинган уй-жой кўчмас мулкини сотса, норезидентнинг даромадига нисбатан имтиёзни қўллаш мумкинми?
- Йўқ, норезидентларнинг даромадларига нисбатан имтиёзлар қўлланилмайди .
6. Сотиб олувчи норезидентга даромадни тўлаш чоғида солиқни ушлаб қолмади. Қандай оқибатлар юзага келади?
- Бу ҳолда сотиб олувчи (солиқ агенти) ушлаб қолинмаган суммани ва у билан боғлиқ пеняни ўзи бюджетга ўтказиши шарт .
7. Норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадларига солиқ солиш тартиби қандай?
1) қийматини кўрсатган ҳолда кўчмас мулк олди-сотди шартномасини тузинг;
2) агар норезидентда мол-мулкни сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлса, ундан уларнинг нусхаларини олинг;
3) тўланадиган солиқ суммасини ҳисоблаб чиқаринг;
4) қўчмас мулк жойлашган жойдаги солиқ органига норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадларига солиқ ҳисоб-китобини тақдим этинг;
5) солиқ ҳисоботига мол-мулкни олди-сотди шартномаси нусхасини ва уни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини (агар мавжуд бўлса) илова қилинг. Агар мол-мулкни сотиб олиш қиймати ҳисоб-китобни тузиш валютасида ифодаланмаган бўлса, уни ҳисоб-китобни тузиш валютасига мол-мулкни сотиб олиш санасида МБ курси бўйича қайта ҳисоблаш лозим бўлади;
6) солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан 10 иш куни давомида солиқ органлари солиқ суммасини кўрсатган ҳолда тўлов хабарномасини ёки норезидент томонидан мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадга солиқ бўйича қарз мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома ёзиб беришади.
7) солиқни сотиб олинаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказгунча (расмийлаштиргунча) тўланг;
8) тўлов тўғрисидаги ҳужжатни солиқ органига тақдим этинг ва солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома олинг. Маълумотномани 1 иш куни давомида олиш мумкин;
9) барча зарур ҳужжатларни, шу жумладан – солиқ органидан олинган қарз мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этинг ва мулк ҳуқуқини расмийлаштиринг.