ЯММТда «тўхтатиб туриш» – бу «бекор қилиш»ни англатмайди

preview

ЯММТ Дирекциясининг тушунтириш беришича, «ўз кучини йўқотади» тугмаси ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинишини англатмайди, бошқа йўллар билан амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли ундан ЯММТда шартномага ўзгартиришлар киритиш учун фойдаланилади. Buxgalter.uz нинг ҳисоблашича, атама нотўғри талқин қилиниши туфайли амалиётда бу борада хатоликлар юзага келиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз: «ЯММТда ходимнинг фуқаролик бўйича шахсга оид маълумотларини қандай ўзгартириш мумкин» материалида ЯММТ Дирекцияси вакили «тўхтатиб туриш» тугмасидан шартномага ўзгартиришлар киритиш учун фойдаланилишини маълум қилган эди.

Материалда келтирилган кадрлар хизмати раҳбарининг фикр-мулоҳазаларидан кўриниб турибдики, «бекор қилиш» атамаси нотўғри танланган, бу сўзнинг «тўхтатиб туриш», «ҳақиқий эмас деб тан олиш» каби синонимлари ҳам бор эди. Бу амалиётда нотўғри талқин қилишга ва хатоликларга олиб келади. Кадрлар ходими шартномани бекор қилиш керак деб тушуниши мумкин. Бекор қилиш эса йўқ қилишни англатади.

Вариант сифатида «Маълумотларни қайтадан киритиш» ёки ЯММТ Дирекциясининг таклифига кўра бошқа қандайдир атамадан фойдаланса бўларди.

Шунингдек идорадагиларнинг тушунтиришларича, ЯММТ тизимида «Шартномани бекор қилиш» махсус тугмаси назарда тутилган. Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини бекор қилишда ушбу тугмадан фойдаланилиши лозим.

Ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда: шартнома бўйича аввал киритилган маълумотларни ўчириш ва уларнинг ўрнига бошқа тўғри маълумотларни киритиш учун «тўхтатиб туриш» тугмасидан фойдаланилади.

Олег ГАЕВОЙ.

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /uz/publish/doc/text166671_yammtda_tuhtatib_turish_-_bu_bekor_qilishni_anglatmaydi