2021 йил октябрь ойи учун бош бухгалтернинг режаси

preview

2021 йилнинг III чораги учун ҳисобот топшириладиган давр яқинлашмоқда. Бухгалтерлар 9 ой бўйича якун чиқаришлари, улар бўйича солиқлар ва бўнак тўловларини тўлашлари ва албатта, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишлари лозим. buxgalter PRO базасидаги 2021 йилдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган МВ, ДСҚ ва «Норма» компанияси томонидан тайёрланган тавсиялар сизларга кўмакдош бўлади.


Октябрь ойида режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз.

 5 октябрь:

  • 2021 йил сентябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
  • Кимлар ЖШДС тўлаши лозим; 
  • ЖШДС солинадиган объект ва солиқ базаси қандай аниқланади. 
  • 2021 йил сентябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
  • Барча тўловчилар учун тавсиялар:  
  • Фойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилади; 
  • Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромад қандай акс эттирилади; Реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш қандай киритилади.

9 октябрь 

  • Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда 2021 йилнинг IV чораги ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
  • Солиқ солинадиган фойдани ўтган йиллардаги зарарлар суммасига қандай камайтириш мумкин.
  • 2021 йил октябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2020 йилнинг IV чораги йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни  
Эътибор беринг
  • Ер солиғи бўйича ҳисобот қандай топширилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.

10 октябрь

  • 2021 йил октябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади 

Эътибор беринг
  • Мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот қандай топширилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.
  • 2021 йил сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
  • Кимлар акциз солиғини тўлайди; 
  • Акциз солиғи бўйича ҳисобот қандай тақдим этилади ва солиқни қандай тартибда тўланади.
  • 2021 йил сентябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2021 йил сентябрь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
9 ва 10 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни 11 октябрга кўчирилади .

14 октябрь: 

  • 2021 йил сентябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

15 октябрь:

  • 2021 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
  • 2021 йилнинг III чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни  

20 октябрь:

  • 2021 йил сентябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йилнинг III чораги учун товарларни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
  • 2021 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунлари бўйича (2021 йил учун - бир йилда 1 марта) тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно.

Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади 

  • 2021 йил октябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади. 

  • 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2021 йил сентябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни.. Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил сентябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади *;  
  • 2021 йилнинг III чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
  • 2021 йил сентябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;
  • 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади   

23 октябрь: 

  • 2021 йил октябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни*

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

24 октябрь: 

  • 2021 йилнинг III чораги учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни 

*Қуйидагилар бундан мустасно:

  • молиявий ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар 
Эътибор беринг
23 ва 24 октябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни 25 октябрга кўчирилади .

25 октябрь: 

  • · 2021 йил сентябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни. 

Ҳисобварақ-фактураларни, бажарилган ишлар далолатномаларини ёддан чиқарманг!

Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим.

Белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.

ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ёки ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ёки ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади

Эътибор беринг
  • Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкин, бу ҳақда бу ерда ва бу ерда ўқинг.

ЭҲФ операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришингиз мумкин. Бунинг учун my.soliq.uz даги «ЭҲА операторини танлаш» хизматига киринг. ЭҲФ операторингизни танланг ва «Сақлаш» тугмасини босинг. Сўнгра роуминг тизими ЭҲФ операторингизни синхронлайди ва сиз бошқа ЭҲФ операторлари орқали контрагентлар юборадиган барча ЭҲФларни кўришингиз мумкин бўлади.

Татьяна ЛИМАРЕВА, 
«Норма» компанияси эксперти.