Ўзбекистонлик юридик шахс норезидент санъаткорларнинг чет элдаги хизматларига ҳақ тўласа, ЖШДС ва ижтимоий солиқ юзага келадими

preview

«Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс ҳуқуқий-фуқаролик тусдаги шартнома бўйича Қирғизистон фуқаролари бўлган норезидент жисмоний шахсларга: мусиқачилар, раққослар, техник ходимлар ва лойиҳа маъмурига тўловларни амалга оширади. Хизматлар Ўзбекистондан ташқарида кўрсатилади.

Бундай ҳолларда жисмоний шахсларнинг даромадларидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ ушлаб қолинадими?»

Саволга  buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва ҳисобот бўйича янги мақолалардан хабардор бўлиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш ҳамда фойда ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Келишув бор (Тошкент, 24.12.1996 й.,17.03.2000 йилдан кучга кирган).

Келишув асосида, агар Қирғизистон солиқ резидентига даромад санъат ходими (мусиқачи, раққос, театр, кино, радио ёки телевидение ижодкори) сифатидаги фаолияти учун тўланадиган бўлса, бундай даромад тўлов манбаида, яъни кўриб чиқилаётган ҳолатда, Ўзбекистонда солиққа тортилади . Келишувда солиқ солишдан озод қилиш назарда тутилмаган.

Бундай шахснинг фаолияти ваколатли органлар томонидан маъқулланган ва ҳукуматлар, маҳаллий ҳокимият органлари ёки давлатларнинг жамоат фондлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштириладиган маданий ёки спорт алмашинуви дастури доирасида амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолда олинадиган даромад ушбу санъат ходими резидент бўлган давлатда солиққа тортилади . ва имтиёзни қўллаш учун жисмоний шахс резидентлик гувоҳномасини тақдим этиши керак .

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича даромад тўланадиган Қирғизистон резидентлари – техник ходимлар ва маъмурларга келадиган бўлсак, уларнинг хизматларига Келишувнинг  14-моддаси қоидаси татбиқ қилинади, яъни бу мустақил тусдаги хизматлардир. Ўзбекистон ҳудудида доимий база бўлмаган тақдирда техник ходимлар ва лойиҳа маъмури томонидан олинадиган даромад резидентлик жойи бўйича – Қирғизистонда солиққа тортилади . Ушбу имтиёзларни қўллаш учун жисмоний шахслар резидентлик сертификатини тақдим қилишлари керак .

 

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text195949_uzbekistonlik_yuridik_shahs_norezident_sanatkorlarning_chet_eldagi_hizmatlariga_haq_tulasa_jshds_va_ijtimoiy_soliq_yuzaga_keladimi