Солиқ органидан олинган ахборот сабабли қайта рўйхатдан ўтказишни рад этишса, нима қилиш лозим

preview

Ижарага берувчи офис учун ижара тўлови миқдорини оширди. Биз ижара тўлови пастроқ бўлган бошқа бизнес-марказига кўчиб ўтдик. Давлат хизматлари марказига манзил ўзгарганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилдик. Натижада солиқ органида ташкилотимизга нисбатан эътирозлар мавжудлиги важи билан асосланган рад жавобини олдик.

Ушбу вазиятдан қандай чиқишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналига обуна бўлинг.

 

– Давлат хизматлари маркази қуйидаги асосларда юридик шахсни қайта рўйхатдан ўтказишни рад этишга ҳақли :

  • ушбу юридик шахснинг БҲМнинг 50 бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги;
  • у томондан амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги;
  • у томондан солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатларда топширилмаганлиги.

Фақатгина ушбу муаммолар бартараф этилганидан сўнг қайта рўйхатдан ўтказиш имконияти пайдо бўлади .

Сизда муаммо қандай эканлигини тушуниш учун my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Автоматик тарздаги камерал текширувдан олдинги таҳлил” интерактив хизматидан фойдаланинг.

Сиз солиқ органи у бўйича сиздан қўшимча ахборот олишни истаган суммаларни кўрасиз. Умумий ҳолатнинг кўриниши ҳамда солиқлар кесимида ва солиқ органлари маълумотлари билан тафовут аниқланган ҳисобот даври кесимида анча батафсил кўриб чиқиш мумкинлиги қулайдир. Формула бўйича муаммонинг моҳиятини тушуниш мумкин.

Сўнгра ҳаммаси сиз тақдим этилган эътирозларга қанчалик рози эканлигингизга боғлиқ бўлади. СКнинг 138-моддасига мувофиқ ҳаракат қилиш лозим.

Агар сиз солиқ органларининг хулосаларига рози бўлсангиз, камчиликларни тузатишингиз керак бўлади: солиқ ҳисоботини топшириш (қайта топшириш), тўлаш (солиқ тўловларини қўшимча тўлаш) ва пенялар.

Солиқ органларининг хулосаларига рози бўлмасангиз ёки қисман рози бўлсангиз, сиз ўз позициянгизни солиқ органларига ёзма равишда етказишингиз лозим. Хатда нима учун солиқ органларининг хулосаларини қонунга хилоф деб ҳисоблашингиз борасида ўз позициянгизни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар билан асосланг.

Солиқ органлари сизнинг асосномангизни кўриб чиқиб, хулосаларингизга қўшилади ва тақдим этилган эътирозларни олиб ташлайди ёки кейинчалик муҳокама қилиш учун камерал солиқ текширувини тайинлайди .

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади