Ташқи савдо контрактлари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаганлик учун жарималар тўғрисидаги талабномага қандай жавоб бериш керак

preview

Ташқи савдо контрактлари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар солиқ органларидан  талабнома олишди, унда аниқланган ҳуқуқбузарликлар тасдиқланган тақдирда 14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚда назарда тутилган жарима солиниши ҳақида сўз боради.

Ушбу хатга қандай жавоб бериш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

Телеграм-каналда материалларимизни кузатиб боринг.

 

– Менга солиқчилар хатида кўрсатилган жарима миқдори тўғрисидаги савол билан мурожаат қилишди. Кўриб чиққач, биз бухгалтер 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ чиққунга қадар сақлаб қўйган 14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚ матнига мурожаат қилганлигини тушундик. Шу билан бирга, 471-сон қарор Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга жиддий ўзгартиришлар киритади.

Умуман Талабнома ҳақида гапирсак, у янгиланган Низом меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўғри тузилган. Бу кўриб чиқилаётган масаланинг ёқимли қисми, сабаби 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ қабул қилиниши билан санкциялар юмшатилди, хусусан, жарималар 2 баравар камайтирилди.

Жарима миқдорлари Низомнинг 27-бандида белгиланган.

Талабномага СКнинг 138-моддасига мувофиқ жавоб бериш лозим: сиз баён этилганларга рози бўласиз ва кўрсатилган жарималарни тўлайсиз ёки рози бўлмайсиз ва солиқ органларига ўз нуқтаи назарингиз асосномасини юборасиз. Иккинчи ҳолатда, катта эҳтимол билан, иш суд билан тугайди.

Агар сизнинг ҳолатингиз Низомнинг 27-бандига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жаримага тортилмайдиган вазиятлар, айнан қуйидагилар жумласига кирса, иккинчи йўлдан борганингиз мақсадга мувофиқдир:

  • жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан;
  • асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб 180 кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;
  • транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
  • айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;
  • Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;
  • экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда.

Шунингдек, тугалланмаган валюта операцияларининг оқибатлари ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тушунтиришларида ўқинг.