Ўлчов бирликлари бўйича чеклардаги хатолар туфайли солиқ текширувига қай тарзда асос яратмаслик мумкин

preview

Солиқ қўмитаси чеклардаги ўлчов бирликлари билан боғлиқ хатолар оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бундай хатолар чиқадиган солиқ тўловчиларни омборида камомад ёки кирим қилинмаган товар мавжуд солиқ тўловчи сифатида белгилайди. Бу ҳолда ҳолатни қўшимча равишда аниқлаштириш учун солиқ текшируви тайинланиши мумкин.

Бундай текширувни ўзингизга “чорламаслик” учун нима қилиш керак?

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

1. Ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида МХИКга бириктирилган ўлчов бирликларини қўллаш керак. Агар сиз ушбу МХИКда мувофиқ келадиган ўлчов бирликлари мавжуд эмас деб ҳисобласангиз, уларни қўшиш учун ариза беришингиз мумкин. Ариза tasnif.soliq.uz сайти функционали ёрдамида берилади.

Керакли ўлчов бирлигини қандай танлаш ва ундан қандай фойдаланиш ҳақида қуйидаги тавсияда батафсил ўқинг:

 

2. Чекларингизда ўлчов бирликлари билан боғлиқ хатолар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текширинг. My3.soliq.uzдаги “Онлайн-НКМ ва виртуал кассага доир ахборот” интерактив хизматининг “МХИК ва ўлчов бирликларидаги хатолар” қўшимча ҳаволаси сервисидан фойдаланинг.

Қуйидаги тавсиялар сизга чеклардаги хатоларни аниқлашда ёрдам беради:

 

3. Ҳужжатларингизда хато МХИК ва ўлчов бирликлари мавжуд бўлса, янги ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида хатоларга йўл қўймаслик ҳам муҳим вазифадир.

Бунинг учун:

  • tasnif.soliq.uzда сиз томондан танланган МХИКга ушбу МХИК бўйича таклиф қилинганлар жумласидан сизга керакли ўлчов бирликларини бириктириб қўйинг ва уларни ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда қўлланг;
  • сизнинг онлайн-НКТга киритилган товарлар номенклатураси маълумотларига тузатиш киритинг.

 

4. Март ойи учун ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларидаги хатоларни тузатинг.

Хатоларни тузатиш ишларида сизга қуйидаги тавсияларимиз фойдали бўлади:

 

Эътибор беринг

Фақатгина ўтган ой учун чекдаги хатоларни тузатиш мумкин. Мисол учун, ушбу ойда март ойи учун тузатиш мумкин – февраль ойи учун эса кеч бўлди.

Мисол учун, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар март ойи учун чеклардаги техник хатоларни 2024 йил 15 апрелдан кечиктирмай тузатишга улгуришлари лозим.

ҚҚС тўловчилар эса март ойи учун чеклардаги техник хатоларни 2024 йил 20 апрелдан кечиктирмай тузатишга улгуришлари лозим.