Комиссия савдосида онлайн-НКТ билан боғлиқ 4 та одатдаги хато қандай тузатилади

preview

Маркетплейслар, электрон тўлов иловалари, хизматлар агрегаторларининг оммавийлиги ўсиши билан воситачилар орқали сотувлар ҳажми ошмоқда. Комиссия савдосида онлайн-НКТ созламасидаги энг кўп учрайдиган хатолар ечимини кўриб чиқамиз.

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

Комиссионернинг ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботида хато тарзда товарлар, хизматлар реализациясининг барча суммаси акс эттирилмоқда.

Комиссионер онлайн-НКТ хотирасига киритилган товарлар рўйхатида комитентнинг СТИРини (ЖШШИРини) кўрсатмаганлиги ёки нотўғри кўрсатганлиги хатонинг сабаби бўлиши мумкин.

Вазиятни қандай тузатиш мумкин:

1. Ҳисоботлар тўғри шакллантирилиши учун my3.soliq.uzдаги чекка тузатиш киритиш учун функционал ёрдамида урилган чекларга тузатиш киритинг.

2. Кейинги чекларда хатоларни олдини олиш учун – онлайн-НКТ хотирасига киритилган товарларнинг маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришлар киритинг.

 

Товарларни реализация қилиш бўйича маълумотлар субкомиссионернинг солиқ ҳисоботида акс эттирилган, комитентда эса – улар тўғрисида ахборот мавжуд эмас.

Бундай вазиятда нима қилиш керак:

1. Шартноманинг ҳар бир томони созламани тўғри амалга оширганлигини текширинг, аниқланган камчиликларни бартараф этинг;

2. Ҳисоботлар тўғри шакллантирилиши учун my3.soliq.uzдаги чекка тузатиш киритиш учун функционал ёрдамида урилган чекларга тузатиш киритинг.

3. Кейинги чекларда хатоларни олдини олиш учун субкомиссионер онлайн-НКТ хотирасига киритилган товарлар тўғрисида маълумотларни текшириши ва хатони тузатиши керак.

 

Комиссионер товарга комитентнинг ID-рақамини кўрсатмади ёки тўққизта белгили кодда хатога йўл қўйди.

Вазиятдан қандай чиқиш мумкин:

1. Комитентнинг IDсини олинг.

2. Ҳисоботлар тўғри шакллантирилиши учун my3.soliq.uzдаги чекка тузатиш киритиш учун функционал ёрдамида урилган чекларга тузатиш киритинг.

3. Кейинги чекларда хатоларни олдини олиш учун онлайн-НКТ хотирасига киритилган товарлар тўғрисида маълумотларни текшириш ва хатони тузатиш керак.

 

Субкомиссия шартномалари бўйича товарларни (хизматларни) сотишдан олинган барча тушум субкомиссионернинг ҳисоботларида акс эттирилади.

Бундай вазиятда нима қилиш керак:

1. Комиссионер у созламаларни тўғри амалга оширганлигини текшириши ва камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда уларни бартараф этиши лозим.

2. Чекларда кўрсатиладиган комиссионернинг ID-рақами тўғрилигини текширинг. Зарурият бўлганда илгари берилган чекларга тузатиш киритинг.

3. Онлайн-НКТ хотирасига киритилган ахборотда хатолар мавжуд бўлган тақдирда тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритинг.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади