Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
МЧЖлар тўғрисидаги Қонунга 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонун билан МЧЖ устав фондига нақд пулсиз ҳиссаларни баҳолаш тўғрисидаги 17-моддага қўшимча киритилди. Ўзгартиришлар 2025 йил 8 майдан кучга киради.
Амалдаги қонунчиликнинг асосий қоидалари ва янги талабларни кўриб чиқамиз.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Янги тартиб устав фондига ҳиссаларни баҳолашнинг шаффофлиги ва холислигини оширишга қаратилган. Яъни, ЎРҚ-1025-сонди қонун кучга киргач, агар пулсиз (мол-мулк шаклидаги) ҳиссаларнинг қиймати БҲМнинг 10 000 бараваридан (3,75 млрд сўм) ошса, уни мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан мажбурий баҳолаш талаб этилади. Бунда қўйилманинг якуний қиймати унинг баҳолаш қийматидан ошмаслиги керак.
Солиқ кодекси устав фондига ҳиссаси ҳисобидан олинган амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қийматини аниқлаш учун махсус қоидаларни белгилайди . Ушбу қоидаларга кўра қиймат акциядорлар ёки иштирокчилар ўртасида келишув асосида аниқланади, лекин муҳим чеклов билан: у СК 299-моддасида кўрсатилганига ўхшаш тартибда аниқланадиган бозор қийматидан ошмаслиги керак.
Бухгалтерия ҳисобида 5-сон БҲМСнинг қоидалари амал қилади, унга кўра устав капиталига улуш ҳисобида киритилган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ҳам ташкилот муассислари ёки иштирокчилари томонидан келишилган пулдаги баҳоси асосида тан олинади . Бунда стандарт қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларни қўллаш имкониятини қолдиради.
Бизнес учун амалий хулосалар
1. Йирик пул шаклида бўлмаган ҳиссаларни (3,75 млрд сўмдан ортиқ) киритишда мустақил баҳоловчиларни жалб қилиш мажбурий.
2. Келишилган қиймат ва активларнинг бозор баҳоси нисбатини диққат билан кузатиб бориш керак.
3. Солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги талабларидаги фарқларни ҳисобга олиш муҳим.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади