2026 йил июнь ойида Ўзбекистонда нималар ўзгаради

preview

2026 йил 1 июндан ўзбекистонликларни электр энергияси ва газ тарифларининг оширилиши, айрим тартиб-таомилларнинг соддалаштирилиши, айрим талабларнинг қатъийлаштирилиши, айрим имтиёзлар, давлат хизматчиларининг «муайян лавозимларда коррупцияга мойиллиги» бўйича профилактик диагностика ва бошқа шунга ўхшаш одатий янгиликлар кутмоқда.

Қайси янгиликлар айнан сизга тааллуқли эканлигини бизнинг шарҳимизда аниқлашингиз мумкин:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

1. Электр энергияси ва газ учун янги тарифлар .

Янги тарифлар жадвали – бу ерда > > >

 

2. Кўмир ва мазут билан иситиладиган янги иссиқхоналарни тақиқлаш . 

2026 йил 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида кўмир, мазут ва бошқа шунга ўхшаш ёқилғи турларидан фойдаланадиган янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тақиқланади. Тошкент вилоятининг қолган туманлари тақиққа тушмаган.

Эслатиб ўтамиз: 5 августдан бошлаб экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан янги жарималар қўлланилади > > >

 

3. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар ва преференциялар .

2026 йил 1 июндан бошлаб Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидагилар қопланади:

  • дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар учун – EU GMP, US FDA GMP расмий сертификатларини жорий этиш, шунингдек Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қайта малакасини олиш харажатларининг 50 фоизи (шу жумладан хорижий маслаҳатчилар хизматлари ва сертификатларнинг қиймати), бироқ 50 000 АҚШ долларидан ошмаслиги лозим;
  • илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчиларга – кўрсатиб ўтилган препаратларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш, клиник синовлар ва биоэквивалентликни ўрганиш харажатларининг 80 фоизи, бироқ 8 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
  • Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ юқори технологияли дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини 3 йил давомида амалга оширган ва саноат ишлаб чиқаришини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига лойиҳа доирасида жалб қилинган кредитлар бўйича фоиз харажатлари 2 йил давомида Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда қоплаб берилади:

– миллий валютадаги кредитлар бўйича - фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан 4 фоиз пунктидан ортиқ бўлган қисми, бироқ ставка асосий ставканинг 2 бараваридан ошмаслиги ва 10 фоиз пунктидан ошмаслиги шарти билан;

– хорижий валютадаги кредитлар бўйича – фоиз ставкасининг 6 фоиздан ошадиган, аммо 4 фоизли пунктидан ошмайдиган қисми.

Шунингдек, 2026 йил 1 июндан фармацевтика ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарига, истисно тариқасида, солиқлар ва йиғимлар бўйича БҲМнинг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда давлат харидларида иштирок этишга рухсат берилади. Кўрсатилган миқдор ошиб кетганда – қарз юзага келган пайтдан бошлаб 10 кун ичида иштирок этиш мумкин.

 

4. Божхона божини кечиктириб/бўлиб-бўлиб тўлаш .

2026 йил 1 июндан бошлаб:

  • тадбиркорлик субъектлари учун божхона божини 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
  • божхона тўловлари тўланишини бош таъминлаш усулларидан бири қўлланилганда тадбиркорлик субъектларига хавфларни бошқариш тизими натижаларидан келиб чиқиб, таъминот пасайтирилган миқдорда тақдим этилади.

 

5. Импорт қилишда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш .

2026 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни олиш талаблари бекор қилинади:

  • «FSSC 22000», «IFS Food», «BRCGS Global Standard for Food Safety», «SQF Food Safety Code» халқаро тизимлари доирасида расмийлаштирилган сертификатга эга корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда санитария-эпидемиология хулосаси. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этиш мажбурияти импорт қилувчи зиммасига юклатилади;
  • товарларни «эркин муомалага чиқариш (импорпт)» божхона режимига жойлаштиришда карантин рухсатномаси.

 

6. Қурилиш соҳасида экологик талабларни кучайтириш .

2026 йил 1 июндан бошлаб:

  • қурилиш объектлари (якка тартибдаги уй-жойлардан ташқари) қурилиш майдонининг бутун периметри бўйлаб ва чиқиш нуқталарида Экология қўмитасининг Ягона маълумотлар базаси билан интеграция қилинган фон мониторинги станциялари ва онлайн камералар билан жиҳозланиши керак;
  • 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган янги бино ва иншоотларни (якка тартибдаги уй-жойлардан ташқари) лойиҳалаштиришда кўкаламзорлаштириш майдони (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва кўчатлар экиш) қурилиш учун ажратилган ер участкаси умумий майдонининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

 

7. Давлат хизматчилари коррупцияга чидамлилик бўйича текширилади .

Давлат органларида коррупцияга чидамлилик даражасини диагностика қилиш тизими жорий этилади:

  • лавозими коррупция хавфининг «юқори» ва «ўрта» даражасини назарда тутадиган соҳаларни назорат қилиш учун масъул бўлган инспекциялар ходимлари учун;
  • бундай лавозимларга номзодлар учун.

«Барқарорлик даражаси паст» деган баҳо ушбу ходимни коррупция хавфи «паст» бўлган бошқа лавозимга ўтказишга олиб келади.

 

8.  Қурилиш ташкилотлари ва уларнинг буюртмачилари учун янги талаблар .

2026 йил 1 июндан бошлаб:

  • бино ва иншоотлар, йўллар ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ёки бузиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларини буюртмачи-юридик шахс шартнома доирасида қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ёки чиқинди полигонларига топшириши лозим;
  • қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш чиқиндиларининг ҳажми ва тўпланиш жойлари, шунингдек, уларни утилизация қилиш бўйича лойиҳа ечимлари назарда тутилиши керак;
  • буюртмачи амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ чанг ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чораларини кўради.

 

9. Ташувчилар чиқиш вақтида халқаро рухсатномаларни олишлари мумкин .

2026 йил 1 июндан бошлаб халқаро транспорт йўналиши бўйича чиқиш йўналишида ҳаракатланаётган транспорт воситаларига чегара божхона постларида автомобиль транспортида товарлар ва йўловчиларни халқаро ташиш учун хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Миллий ташувчилар хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни Транспорт вазирлигининг ахборот тизимида транспорт воситасига юк ортишдан 10 кун олдин банд қилишлари мумкин бўлади.

10. Тадбиркорларнинг сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимларини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харидларида иштирок этиш шартлари белгиланди . 

2026 йил 1 июндан бошлаб сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимларини (дастурий маҳсулотларни) жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харидлари қуйидаги асосларда амалга оширилади:

  • махсус реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари билан (уни юритиш тартибини Рақамли технологиялар вазирлиги, ИЛМА ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги белгилаши керак);
  • тўғридан-тўғри шартнома асосида умумий қиймати БҲМнинг 2 500 бараваридан ошмайдиган шартномалар доирасида.

Эътибор беринг

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил июнь ойи учун анъанавий «Бош бухгалтер режаси» аллақачон эълон қилинган. У билан сиз бирорта ҳам муҳим «бухгалтерия санаси»ни ўтказиб юбормайсиз.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text215318_2026_yil_iyun_oyida_uzbekistonda_nimalar_uzgaradi