Адлия вазирлигининг Yurxizmat.uz интерактив сервиси - бу юридик ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ва бошқалар) тайёрлаш, ишлов бериш ва фойдаланиш учун “онлайн-конструктор”. Buxgalter.uz у ерда нималар борлиги ва ундан қандай фойдаланишни аниқлаштирди. ...
Товар- моддий ресурслар ҳаракатланишини ҳисоб-китобини «E-aktiv» тизимида акс эттириш апробациясида 31 ташкилот иштирок этмоқда. 2022 йилнинг 1 январидан барча ҚҚС тўловчилар ва УФда (УК) 50% ва ундан ортиқ давлат улушига эга корхоналар ундан фойдаланишлари шарт. Келгусида эса эҳтимол қолган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳам бунда иштирок этишлари мумкиндир. ...
24.02.2021йилаги 100-сонли ВМҚга мувофиқ, саёҳат ташкилотчилари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун (ички туризм) йўл чипталари ва меҳмонхона хизматлари нархининг бир қисмини субсидия ҳисобидан қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун нима қилиш лозимлиги ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ...
Яхши янгиликлар! ДСҚ 2022 йилга солиқ - бюджет сиёсати Концепциясига ҚҚС бўйича солиқ ҳисоб-китобини топшириш муддатларини унификация қилиш бўйича ўзгартиш киритди. Мазкур идора ҚҚС бўйича манфий фарқни қайтариш юзасидан аризалар рад этилиши ҳолатларини камайтиришни истайди. ...
Бугун, 2021 йилнинг 10 сентябрида, август ойи учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги куни ДСҚ онлайн-НКМдан фойдаланган ҳолда бўнак тўловларини қабул қилишда ва тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни (хизматларни) реализация қилишда махсус касса чекларини шакллантиришнинг техник имкониятини яратиш устида ишлаётганлигини маълум қилди. ...
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди доирасида Президент ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларини тақдим этди. Солиқ ставкаларининг айрим турлари пасайтирилиши эълон қилинди. ...
27 август куни сенаторлар томонидан Тошкент шаҳрининг 4 та тумани ҳамда Тошкент вилоятининг 4 та тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ўзгартиришлар дахл қиладиган фуқаролар ва юридик шахслар кадастр ҳужжатларини ва транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишларига тўғри келади. Батафсил –¬ buxgalter.uz шарҳида: ...
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (20.08.2021 йилдаги 531-сон ВМҚга 1-илова). Ҳужжат 2021 йил 22 ноябрда кучга киради. ...
Президент Шавкат МИРЗИЁЕВ тадбиркорлар билан учрашувда солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгартиришларни эълон қилди. Энг кўп қизиқиш уйғотадиганларини санаб ўтамиз: ...
0239-07/4-сон СанҚваНга (рўйхат рақами 31, 19.07.2021 й.) киритилган қўшимчада кўрсатилган ташкилот ходимлари вакцина олишдан бош тортганлиги учун ишдан четлаштирилиши мумкин. Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига киритилган ўзгартиришлар ҳам бундан далолат беради. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқармаси бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ва «Норма» компанияси эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб бердилар: ...
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ва “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси таҳририяти сизни: “Энг яхши бухгалтер - 2021”, “Энг яхши аудитор - 2021” ва “Энг яхши ички аудитор - 2021” республика танловларида иштирок этишга таклиф қилади. Барча танлов иштирокчиларига муваффақият тилаймиз! Биз сизга ишонамиз ва ҳар бир иштирокчини қўллаб-қувватлаймиз! ...
2021 йил 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди. Тегишли Фармон Президент томонидан 17.08.2021 йилда имзоланди.
Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар 1,1 баробарга оширилди. Иш берувчиларга иш ҳақини МҲЭКМдан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаш тавсия қилинди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ...
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. ...