Янгиликлар
Материал санаси 06.10.2023
Солиқ қўмитаси 1 октябрь ҳолатига йирик солиқ тўловчиларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. 737 та солиқ тўловчининг мақоми йирик солиқ тўловчилар этиб қайта малакаланган. Улар 5 кун мобайнида шахсий кабинетларига хабарнома олишади. Рўйхатга янги киритилганлар қандай вазифаларни зудлик билан ҳал қилишларига тўғри келиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди. ... 

Материал санаси 19.09.2023
2023 йил 1 октябрдан бошлаб Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури амалга оширилади. Бизнесни ривожлантириш банки Дастурни амалга ошириш ва такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк бўлади. ... 

Материал санаси 18.09.2023
1 октябрдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар учун янги МХИК кодларини қўллаш мажбурий бўлади. МХИКдаги ўзгаришларнинг сабаби ва янгиланган рўйхат билан ишлашга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассислари сўзлаб беришди. ... 

Материал санаси 14.09.2023
13 сентябрдан 23 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси томонидан онлайн-НКМ, виртуал касса, маркетплейс ва электрон тўловлар тизимларининг 2022 йил учун чекларида комитентнинг МХИК ва СТИРига тузатиш киритиш имконияти тақдим этилди. ... 

Материал санаси 14.09.2023
Президент «Ўзбекистон-2030» стратегиясини ва уни 2023 йилда амалга ошириш чораларини тасдиқлади. Стратегия жамоатчилик муҳокамаси асосида ишлаб чиқилди. Янгиликлар ва ўзгаришларнинг бир қисми яқин вақт ичидаёқ кучга киради. ... 

Материал санаси 06.09.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда. ... 

Материал санаси 22.08.2023
Мол-мулкни ижарага беришдан, нотурар жой ва 36 календарь ойдан кам муддатда шахсий мулки бўлган турар жойларни сотишдан ҳамда яқин қариндоши бўлмаган шахслардан ҳадя тартибида олган даромадлардан декларация асосида ЖШДС тўланади. Энди декларация асосида даромад солиғи ҳисобланганларга солиқ органлари томонидан манзилли тарзда йўлланадиган SMS-хабар солиқни ўз вақтида ва осон тўлашга ёрдам беради. ... 

Материал санаси 17.08.2023
Soliq.uz сайтида янгиланган Йирик солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди. 2023 йил 11 июлдаги рўйхатда 896 та корхона мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА мазкур рўйхат эълон қилиниши билан одатда профессионал ҳамжамиятда юзага келадиган қизғин саволларни тушунтирди. ... 

Материал санаси 17.08.2023
Солиқ қўмитаси 2023 йилнинг 17 августидан 31 августига қадар шу йили (2023 йил 1 январдан бошлаб) хатолар билан урилган онлайн-НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейс, ЭТТ) чекларига тузатиш киритиш имкониятини очди. ... 

Материал санаси 17.08.2023
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди. ... 

Материал санаси 14.08.2023
Давлат хизматлари марказлари тугатиш бўйича хизматларни кўрсатиш чоғида бошқа ваколатли давлат органлари билан мулоқот қилганда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизимларидан фаолроқ фойдаланади. Бу тадбиркорларни баъзи сарсонликлардан ҳалос қилади. Тафсилотлар 09.08.2023 йилдаги 348-сон ВМҚда. ... 

Материал санаси 11.08.2023
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Янги ставкалар 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради. Айрим тўловлар 2 баравардан ортиқ оширилади. ... 

Материал санаси 09.08.2023
Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2023 йилдаги “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 332-сон Қарори қабул қилинди. ... 

Материал санаси 08.08.2023
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди (03.08.2023 йилдаги 331-сон ВМҚ). Агросубсидиялар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уларни олиш механизми – Buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 08.08.2023
Тошкент шаҳрида учинчи марта бухгалтерлар, аудиторлар ва молиячилар учун “Expert” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур ўйин нафақат кўнгилочар тадбир ҳисобланади, балки профессионал равишда ўсиш имконини беради. ... 

Материал санаси 03.08.2023
Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган йиғилишда солиқ органларини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ташаббусларни айтиб ўтди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. ... 

Материал санаси 27.07.2023
2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Янги маркаларга ўтиш жараёни 26.07.2023 йилдаги 313-сон ВМҚ билан регламентланган. ... 

Материал санаси 27.07.2023
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (21.07.2023 йилдаги 305-сон ВМҚ). ... 

Материал санаси 18.07.2023
Солиқ бошқармалари Солиқ қўмитасининг топшириғига биноан чет эл ташувчиларининг транспорт хизматларидан фойдаланадиган ТИФ иштирокчиларига оммавий тарзда хатлар йўллашди. Хатларда охирги 5 йил учун доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича топширилган ҳисоботларни мустақил равишда тузатиш юзасидан кўрсатма берилган. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур хатга қандай тўғри муносабат билдиришни тушунтирди. ... 

Материал санаси 18.07.2023
Май ойида аудиторлик ташкилотларининг ҳар йилги рэнкинги натижалари эълон қилинди. “TSIAR-FINANS” аудиторлик ташкилоти раҳбари Собир САФАЕВ унда нима лозим даражада эмаслиги ва уни қандай яхшилаш ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. ...