2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, сояни олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда. ...
2021 йил 21 апрел куни Президент томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ПҚ-5087-сон қарор имзоланди. Унинг қабул қилиниши билан нима ўзгариши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...
20 апрель куни Президент томонидан “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Иш берувчига 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтаришдан ташқари, ҳужжат бошқа преференцияларни ҳам ўз ичига олади: ...
Жисмоний ва юридик шахслардан ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг мураккаб, потенциал низоли тартиб-таомилини тартибга соладиган Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ...
Жорий йилнинг май ойидан бошлаб 2023 йил 1 январгача барча солиқ тўловчилар-юридик шахсларга 25 ёшдан ошмаган шахсларнинг меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтарилади, яъни Давлат бюджети томонидан қопланади, деб хабар берди Молия вазирлиги ахборот хизмати. ...
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги янги 3294-сонли Низом 3 апрелдан кучга кирди. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди: ...
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.04.2021 йилдаги 216-сон ВМҚ). Ҳужжат қуйидагиларни белгилайди: 1) қарздорликларни аниқлаш ва уларни асослантирувчи ҳужжатлар; 2) экспорт ва импорт шартномалари бўйича муддати ўтган умидсиз дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби; 3) ТСОЯЭАТдан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳисобдорлик механизми. ...
Адлия вазирлиги томонидан янги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3294, 3.04.2021 й.). ...
ҚҲТБТда "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини муҳокама қилиш бошланди. Ҳужжат ЭРИ тўғрисидаги одатий тасаввурни ўзгартирадиган янги тушунчаларни ўз ичига олган. Улардан айримларини buxgalter.uz илтимосига биноан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари тушунтиришди: ...
ДСҚ солиқ тўловчиларга 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонга асосан имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилиши ҳақида эслатиб ўтди. У ўз ишлаб чиқаришларини модернизация қилган, шу жумладан - бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига модернизация қилган корхоналарга дахл қилган. Электротехника саноати корхоналари аксинча 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорга асосан янги имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади. Бу ҳақда батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ...
Об основных изменениях в национальном законодательстве, которые вступят в силу с 1 апреля 2021 года, написал портал norma.uz. Мы выбрали те из них, что касаются налогов или предпринимательской деятельности: ...
23 март куни Президент томонидан ПФ-6191-сон Фармон имзоланди, унга асосан 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчилар-жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга олиш ЖШШИРга ўтказилади. Фуқароларга СТИР берилмайди, “электрон ҳукумат” хизматларидан фойдаланиш соддалаштирилади, бир қатор давлат хизматлари олиш учун эса қўшимча маълумотномаларни сўраб олиш тўхтатилади. Энг муҳим янгиликлар тўғрисида батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ...
ЯММТга олий маълумоти ва ҳарбий хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади, пенсионерларнинг пластик карталари шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида хизмат қилади, ПЖнинг мобиль иловалари пенсия олиш шаклини, санаси ва вақтини танлаш имконини беради. Бу ва бошқа ўзгартиришлар ҚҲТБТ порталига муҳокама учун жойлаштирилган Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ...
Президент томонидан 17 март куни «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжатда, бошқалар қаторида, 2021 йил 15 июндан бошлаб ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинадиган товарларни белгилайди. ...
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 16.03.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги 139-сон қарор қабул қилинди. Унга бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларида 30% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилиши тўғрисидаги банд киритилган. ...
Солиқлар бўйича қарзни ундириш учун учта янги низом ишлаб чиқилди - юридик шахсларнинг мол-мулкини хатлаш тўғрисида; бошқа шахсларга ўтказилган мол-мулклар ҳисобидан ундириш тўғрисида; манфаатдор шахсларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш тўғрисида. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди: ...