Савол–жавоблар
Материал санаси 29.01.2025
«Жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва меҳнат стажи ҳамда келажакда пенсия олиш учун йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди. Ўзини ўзи банд қилган шахс ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 бараваридан кўпроқ ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқига эгами? Агар шундай бўлса, бу ҳолда унинг пенсияси қандай ҳисобланади?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди. ... 

Материал санаси 28.01.2025
«Корхонанинг икки муассиси бор: хорижий юридик шахс (норезидент) ва жисмоний шахс-резидент. Корхонанинг устав фонди – 2,43 млрд сўм. Хорижий муассиснинг улуши – 2,16 млрд сўм, ўзбекистонлик муассиснинг улуши – 0,27 млрд сўм. Захира фонди – 1,8 млрд сўм. 2024 йил якуни бўйича тақсимланмаган фойда – 42 млн сўм. Хорижий муассис МЧЖ таркибидан чиқмоқда. Муассислар йиғилиши баённомаси асосида унга УФдаги улушининг номинал қийматини (2,16 млрд сўм) пул маблағлари билан қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу вазиятда захира фонди ва тақсимланмаган фойда билан нима қилиш керак? Захира фонди ва тақсимланмаган фойда миқдори чиқиб кетаётган муассиснинг дивидендлари деб тан олинадими?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни "Норма" эксперти, "Жавоб берамиз!" хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 27.01.2025
«Компания электромобиллар ва бошқа электр автомототранспорт воситаларини қувватлаш хизматларини кўрсатади. Тўловни воситачилик ташкилоти - тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилиш (эквайринг) ташкилотчиси орқали олади. Бундай хизматни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 23.01.2025
«Икки хўжалик юритувчи субъект мулкдан вақтинча бепул фойдаланиш шартномасини тузган бўлиб, унга кўра шакл комплектлари топширилган. Энди мулкдор шартномани бекор қилиб, ўз мулкини қайтармоқчи, аммо фойдаланувчи уни қайтаришни истамаяпти. Шартномада мулкнинг қиймати (даъво предмети) кўрсатилмаган бўлса, судга даъво билан мурожаат қилишда давлат божини қанча миқдорда тўлаш керак?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 22.01.2025
«Корхона ходимни Қозоғистонга 5 кунлик хизмат сафарига юборди. Корхонада Хизмат сафарлари тўғрисида низом ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ ходимга кунига 50 АҚШ доллари миқдорида кундалик тўлов берилди. Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган кундалик меъёрлар кунига 25 АҚШ долларини ташкил этади. Ходим хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботини ёпиш учун барча ҳужжатларни, шу жумладан кундалик харажатлар бўйича ҳужжатларни тақдим этди. Меъёрдан ортиқча кундалик тўловлар бўйича ходимнинг даромадини ва ижтимоий солиқ, ЖШДС, ШЖБПҲ ажратмаларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.01.2025
«Мен МЧЖнинг таъсисчисиман. Корхонамнинг директори ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда, қариндошлари яшайдиган Нукусга тез-тез хизмат сафарига бормоқда. Бунда у харажатларни ташкилот ҳисобидан хизмат сафари харажатлари сифатида қоплаяпти. Мен таъсисчи сифатида директордан асоссиз хизмат сафарлари туфайли етказилган моддий зарарни ундириб олишга ҳақлиманми?» Саволга «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди: ... 

Материал санаси 20.01.2025
«Жисмоний шахс-таъсисчи корхонага ўз маблағларидан 2 млн АҚШ доллари миқдорида молиявий қарз бермоқда. Қарз шартномасини тузишда 3 ойлик имтиёзли муддат белгилаш ва бу давр мобайнида шартнома бўйича фоизларни ҳисобламаслик ва тўламаслик мумкинми?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 17.01.2025
«Ташкилот хизмат кўрсатиш учун К-savdo тизими орқали 3 йил муддатга кўчма савдо жойларини сотиб олди. Ушбу жойларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан ҳисобга олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди: ... 

Материал санаси 17.01.2025
«Корхона юқори малакали чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилмоқда. Уларнинг даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни қайси ставка бўйича солиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.01.2025
«Корхона доимий равишда офис ходимлари учун мевалар, сут, қаҳва, чой, салфеткалар, сув, пластик ликопчалар ва шу кабиларни харид қилади. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда бу харажатлар чегириб ташланадими?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра бу мавзуни «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 14.01.2025
«Корхона биноларни ижарага беради. Шунингдек, у жисмоний шахсдан ўзи ҳам ижарага олади. 2025 йилда Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришда оширувчи коэффициентлар белгиланган. Корхона Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришда қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб солиқ тўлайди? Ва жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олишда солиқ агенти сифатида ЖШДС қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб тўланиши керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.01.2025
«Ходимга 2024 йил ноябрда моддий ёрдам берилди. ЖШДС бўйича имтиёз ҳисоб-китоб санасидаги ЭКИҲМ – 1 155 000 сўм асосида ҳисобланди, ЭКИҲМнинг 4,22 баравари – бу 4 874 100 сўм. Ҳозир «автокамерал»дан қўшимча ҳисоблаш олдик – унда ЖШДС бўйича имтиёзли суммани ҳисоблаш учун 2024 йил бошидаги ЭКИҲМ (1 050 000 сўм) қабул қилиниши кўрсатилган. Унда имтиёзли сумма камроқ чиқади. Ходимга моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини ҳисоблаш учун қайси ЭКИҲМни олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.01.2025
«Корхона металл юк контейнерини ижарага бермоқда. Ижара шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Контейнер учун ижара тўловини ҳисоблашда 1 кв. м учун минимал ижара тўлови ставкаси қўлланиладими?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.01.2025
«Компания норезидент билан товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича шартнома тузган. Норезидент ҳар ойда товар белгисидан фойдаланиш учун далолатномалар тақдим этади, шартнома бўйича тўлов йилда 1 марта амалга оширилади. 2023 йил учун кичик сумма ҳисобланган ва ҳамкор уни 2024 йил тўловлари билан бирга тўлашни ёзма равишда сўраган. Лекин хизмат кўрсатувчи банк энди 365 кун муддат ўтганлигини рўкач қилиб, 2023 йил учун тўловни ўтказишни рад этмоқда. Банк 2023 йил учун тўловни ўтказишни рад этиши асослими? Тўлов тўланмаганлиги учун судга мурожаат қилиши мумкин бўлган ҳамкор билан нима қилиш керак?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 27.12.2024
25.10.2024 йилдаги ВМҚ-706-сон 13-бандига мувофиқ аутстаффинг шартномаси бўйича баъзи турдаги ишларни амалга оширишга йўл қўйилмайди. Қандай ишлар ҳақида гап кетаётгооани сизни қизиқтирадими? Объектлар ва ускуналардаги қандай турдаги ишлар хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар (ускуналар)га, шу жумладан портлаш-ёнғин хавфи бўлган, агрессив ёки радиоактив хавфли ускуналар жумласига киритилган? Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси, юрист Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.12.2024
«Хизмат кўрсатувчи қандайдир сабабларга кўра ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмади. Шунинг учун биз ўзимизнинг бирламчи ҳужжатимизни расмийлаштиришимиз керак. Булар қандай ҳужжатлар бўлиши керак?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.12.2024
«Корхона умумий овқатланиш хизматларини кўрсатади (кафе). Мy3.soliq.uz сайтида харид далолатномаларини расмийлаштириш мажбурийми? Агар "ҳа" бўлса, қайси санадан бошлаб? Шаклни тўлдиришда кимнинг ЖШШИРи керак? Агар сотувчиларнинг ЖШШИРи бўлса, харид ҳужжатида 50 тагача позиция мавжуд бўлган ҳолда, буни қандай амалга ошириш мумкин? Ахир гўштни бир сотувчидан, кўкатларни бошқасидан ва ҳоказо сотиб оламиз-ку?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.12.2024
«Ўзбекистон резиденти бўлган логистика компанияси Европадан Хитойга электромобилларни харид қилиш ва етказиб бериш бўйича халқаро тендерда иштирок этади. Буюртмачи – хорижий юридик шахс. Бундай фаолият қандай солиқ оқибатларига олиб келади?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.12.2024
«Корхона цемент сотиб олади. Ой охирида етказиб берувчи пул чегирмаси тақдим этади ва унинг суммасига «минус»ли ЭҲФ тақдим этади. Бу тўғрими? Бундай чегирмани олишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 14.12.2024
«Ишлаб чиқариш корхонаси полиэтилен гранулаларни импорт қилади, уларни олиб киришда адвалор ставка бўйича акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади. Сўнгра гранулалар полиэтилен плёнкага қайта ишланади, плёнка 100% экспорт қилинади. Экспорт тасдиқланган тақдирда акциз солиғини қайтариш механизми борми?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...