2024 йилда Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти натижалари бўйича Фармон нималарни назарда тутади

preview

30 август куни Президент томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот натижалари бўйича ПФ-132-сон Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат қандай чора-тадбирларни назарда тутиши, у қандай муаммоларни ҳал қилиши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

  • 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб тижорат банклари ва микромолия ташкилотларига Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури  доирасида қайта молиялаштириш ёки кафиллик тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, ўз ресурслари ҳисобидан гаровсиз микрокредитлар миқдорини 300 млн сўмгача оширишга рухсат этилади.

 

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасига 2025 йил 1 январдан бошлаб электрон онлайн-аукцион савдоларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

  • Вазирлар Маҳкамасига 2024 йил 1 ноябрга қадар тадбиркорлик субъектларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, улар истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва шартномавий лимитлардан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чораларини кўриш топширилди.

 

  • Экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммалари ўрнини қоплашда:

– Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;

– божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.

Ушбу тартиб ПФ-132-сон Фармон кучга киргунга қадар экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммалари ўрнини қоплаш учун топширилган аризаларга ҳам татбиқ этилади.

 

  • асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмлар импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати эътироф этилади.

 

  • 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

 

  • 2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган ҚҚСнинг бир қисми республика бюджетидан қайтарилади. Режим 2028 йил 1 январга қадар амал қилади. Тўловлар ҳар ойнинг 25-санасигача қайтарилади:

а) ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи; 60 фоиздан кам бўлса - тўланган солиқ суммасининг 20 фоизи миқдорида;

б) туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига - ҳар ойда тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи миқдорида.

 

  • 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри  жорий қилинади.

2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади, бундан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини суд тартибида ҳамда қонунда белгиланадиган асослар бўйича тўхтатиб туриш ҳолатлари мустасно.

2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади (яна битта?). Назорат қилувчи органлар томонидан текширув ва профилактика тадбирларини ташаббус этиш ушбу тизим натижалари асосида амалга оширилади .

Бош прокуратурага Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни содир этганлик бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган зарар миқдорини 2 баравар ошириш бўйича қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритиш топширилди.

 

  • ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга ташқи савдодаги тариф ва нотариф чораларни ЖСТ талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилди.

 

Эътибор беринг

Эслатиб ўтамиз, илгари “ICONSULTANT” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА айтиб ўтилган ташаббусларни амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган МҲҲда аниқ ёзиб қўйилиши керак бўлган масалаларга эътибор қаратган эди:

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text202356_2024_yilda_prezidentning_tadbirkorlar_bilan_muloqoti_natijalari_buyicha_farmon_nimalarni_nazarda_tutadi