ВМҚ лойиҳаси: солиқчилар солиқ солиш мақсадларида товарлар ва хизматлар нархини қандай аниқлашмоқчи

preview

Regulation.gov.uzда Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини муҳокама қилиш давом этмоқда – ID 98908. 197 та таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Муҳокаманинг боришини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

 

Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.

 

– Низом лойиҳаси жамоатчилик эътиборидан четда қолмади, бироқ уни фаолроқ муҳокама қилиш мумкин. Барча хоҳловчиларда ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириш учун тахминан бир ҳафта вақт бор.

Эътибор беринг

ВМҚ лойиҳаси 2024 йил 22 майда жойлаштирилган: https://regulation.gov.uz/uz/d/98908.

Фикр-мулоҳаза ва таклифларни 2024 йил 6 июнга қадар бериш мумкин.

 

Билдирилган фикр ва мулоҳазалар орасида лойиҳани тўлиқ оқлайдиган ва маъқуллайдиган биттагина фикрни кўрдим. Унинг муаллифи Солиқ қўмитасининг вакили эканлиги ажабланарли эмас.

Биз «ВМҚ лойиҳаси: солиқ органлари нарх белгилашнинг қандай тартибини жорий этишни таклиф қилишмоқда» материалида ҳужжат лойиҳасининг моҳияти ҳақида батафсил ёзганмиз.

 

Солиқ тўловчилар нималарга рози эмас

Солиқ тўловчиларнинг қайд этишларича, лойиҳа қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган эркин нарх шакллантириш меъёрларига зиддир. Солиқ кодекси бунга ваколат бермаган ҳолда, Солиқ қўмитаси нима учун бозор нархларини белгилаш ва тартибга солишга киришганлиги ҳолати тушунмовчиликни келтириб чиқаради.

Руслан Содиқовнинг шарҳи қизиқарли: “қарор лойиҳаси фуқаролик қонунчилигининг фундаментал асослари ҳисобланадиган шартнома эркинлиги ва томонлар иродасининг мустақиллиги тамойилларига зид. Шартнома нархини белгилаш фақат томонлар ваколатига кириши керак. Давлат органларининг нарх шакллантириш жараёнига аралашуви ва солиқ базасига бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг эркинлигини чеклайди.

Қарор лойиҳасининг қоидалари товар бозорларида рақобат муҳитини бузиб кўрсатиши мумкин. Солиқ солишда ўртача бозор нархларига мўлжал олиш хўжалик юритувчи субъектларда ўз маҳсулотига нархни арзонлаштириш қизиқишини сўндиради, сабаби бу улар солиқ юкининг ошишига олиб келади. Бу нарх рақобати ривожланишига ва таннархни пасайтиришга йўналтирилган янги технологияларнинг жорий қилинишига тўсқинлик қилади”.

Умуман мен Содиқовнинг позициясига қўшиламан. Мен нарх шаклланишини назорат қилиш учун Солиқ кодексида мустаҳкамлаб қўйилган трансферт нархини белгилаш тушунчаси мавжудлигига эътиборни қаратганман. Содиқов халқаро тажрибага асосланган ҳолда, трансферт нархини белгилаш – солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишнинг самарали воситаси эканлигини ҳам таъкидлайди.

Шунингдек, халқаро тажрибага ҳавола берган ҳолда, у “солиқларни минималлаштириш учун нархларни манипуляция қилишга самарали қарши курашиш хавф-хатарга йўналтирилган ёндашувга асосланиши кераклигига эътиборни қаратади. У нарх шартлари аффилланган шахслар сабабли бозор даражасидан оғган деб тахмин қилиш мумкин бўлганларга нисбатан битимлар устидан аниқ назорат қилишни кўзда тутади.

ИҲТТнинг трансмиллий компаниялар ва солиқ органлари учун трансферт нархини белгилаш бўйича тавсиялари бу ерда фундаментал халқаро ҳужжат ҳисобланади. Улар таъсир остидаги корхоналар, яъни компанияларнинг битта гуруҳига кирадиган ташкилотлар ўртасидаги битимларга алоҳида эътибор берилиши кераклигини назарда тутади ёки otherwise under common control. Бунда ўзаро боғлиқлик капитал, бошқарув, назоратда бевосита ёки билвосита иштирок этиш мезонларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бош ва шуъба компаниялари ўртасида товарларни (хизматларни) мустақил контрагентлар ўртасида бўлиши мумкин бўлган нархлардан фарқ қиладиган нархларда реализация қилиш намунавий мисол ҳисобланади. Айтайлик, агар дистрибьюторнинг маҳаллий бозордаги одатдаги устамаси 10 фоизни ташкил этса, хорижий етказиб берувчи ўз товарини шуъба савдо компаниясига 30 фоиз устама билан етказиб берса, бу фойдани чиқариш мақсадларида нархни асоссиз ошириш индекатори бўлиб хизмат қилади.

Шубҳали битимларнинг бошқа синфи – бу паст солиқли юрисдикцияларда рўйхатдан ўтказилган контрагентлар билан операциялар. Масалан, номоддий активлардан фойдаланганлик учун офшор зонада жойлашган ўзаро боғлиқ компания номига яққол оширилган ставкаларда роялти.

Шунга ўхшаш “қизил байроқлар” мавжуд бўлганда солиқ органлари солиқ тўловчидан назорат қилинадиган битимларнинг тижорий ва молиявий шартларини асословчи ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли. У томонларнинг функционал таҳлили, фойдаланилаётган активларнинг хусусиятлари, хавф-хатарларни тақсимлаш, трансферт нархини белгилашнинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлигини ўз ичига олиши керак. Агар тақдим этилган далиллар ишончсиз бўлса, солиқ базасига ИҲТТ тавсияларида мустаҳкамлаб қўйилган усуллардан бири орқали аниқланган нархларнинг бозор даражасидан келиб чиқиб тузатиш киритилади (қиёсий назорат қилинмайдиган нарх усули, кейинчалик реализация қилиш нархи усули, харажатли усул ва бошқалар)”.

 

Регуляторда бозор нархини сифатли аниқлаш учун ресурслар ва ваколат мавжудми?

Агар Низом қабул қилинадиган бўлса, солиқ тўловчиларни бозор нархини аниқлаш сифати масаласи хавотирлантиради.

Нархлар тўғрисидаги ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича мажбурият аниқ кимга юклатилади?  Ушбу ходимларнинг малакаси қандай текширилади? Улар ишининг сифатини ким текширади? Низом меъёрларини амалга ошириш товарлар ва хизматларнинг кенг ассортименти учун бозор нархлари даражасини мониторинг қилиш ва аниқлаш бўйича жиддий маъмурий ресурсларни талаб қилади. Бунда бозор нархини кўплаб позициялар бўйича ишончли аниқлаш фаол бозорнинг мавжуд эмаслиги, битимларнинг реал нархлари тўғрисидаги ахборотнинг ёпиқлиги, кўплаб нарх шакллантирувчи омилларни ҳисобга олиш зарурияти туфайли мураккаб.

Бозор – жонли! Сотувчилар ва истеъмолчилар нархни талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ўзлари шакллантиради. Лойиҳа кўплаб долзарб саволларга жавобларни бермайди ва солиқ органлари билан низолар сони шубҳасиз ошади.

Хизмат учун бозор нархи тушунчаси ёзилмаган. Бу ерда умуман ҳаммаси ҳар бир муайян ҳолатга боғлиқ: бажариладиган ишлар ҳажми, бажарувчининг малакаси, материалларнинг сифати, бажариш муддатлари ва ҳоказо. Хизматлар учун бозор нархини қандай чиқариш мумкин?

Товарни импорт қилувчи ва ушбу товарга биринчи нархни белгиловчи тўғридан-тўғри дистрибьюторлар қандай йўл тутиши лозим? Ишлаб чиқарувчиларчи? Тез бузиладиган товарларни сотувчилар  қандай йўл тутиши керак? Солиқ тўловчида бозор нархлари қайд қилинадиган ахборот тизимига тўғридан-тўғри кириш имконияти бўладими?

Жамоатчилик фикри амалдаги қонунчилик нархни суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш учун етарли эканлигидан иборат. Таклиф қилинаётган Низом жиддий муаммоларни ҳал қилмайди, балки ишчанлик муҳитининг ёмонлашишига олиб келади.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text200269_vmq_loyihasi_soliqchilar_soliq_solish_maqsadlarida_tovarlar_va_hizmatlar_narhini_qanday_aniqlashmoqchi