Янги

ЯТТ ва юридик шахслар солиқ имтиёзлари бўйича мурожаатни қандай бекор қилишлари мумкин

15.05.26
Солиқ қўмитаси юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар энди солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича илгари берилган мурожаатларни масофадан туриб рад этишлари мумкинлигини маълум қилди:

15 майгача 12 korxona шакли бўйича кимлар ҳисобот бериши керак

13.05.26
Статистика ҳисоботлари рўйхатингизни текширинг: баъзи корхоналарда 15 май жума куни 12 korxona шакли бўйича ҳисобот муддатлари тугайди. У бўйича ҳисоботни ким ва қандай топшириши ҳақида buxgalter.uz шарҳида:

Диққат: 1 июлдан бошлаб 423 турдаги қурилиш материалининг МХИК коди муомаладан чиқарилади

05.05.26
Аввалроқ 2026 йил 1 июлдан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлмайдиган қурилиш материалларининг умумий номларига эга 200 та МХИК кодлари ҳақида хабар берилган эди. Энди бу рўйхат 423 тага етди. Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:

2026 йил май ойи учун бош бухгалтер режаси

01.05.26
2026 йил май ойида бизда иккита байрам – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда «Қурбон ҳайити» нишонланади. Дам олиш ва байрам кунларига тўғри келадиган ҳисобот саналарини кўчиришлар ҳам мавжуд. Келинг, бу саналарни «Май ойи учун бош бухгалтер режаси» билан солиштирамиз:

10 млрд сўмдан ортиқ суммага ЭҲФ расмийлаштириш учун рухсат сўраш керакми?

29.04.26
IT-Park резиденти бўлган компания 10 млрд сўмдан ортиқ суммага электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этишда чекловга дуч келди. ЭҲФ оператори (Didox) маълумотларига кўра, бунинг учун олдиндан my3.soliq.uz портали орқали ариза топшириш керак, бироқ порталда тегишли бўлим мавжуд эмас. 10 млрд сўмдан ортиқ суммага ЭҲФ тақдим этиш учун my3.soliq.uz порталининг қайси бўлими орқали ариза берилади? Buxgalter.uz «Янги технологиялар» ИАМдаги вазиятга аниқлик киритди:

Қайси онлайн-НКМ ва ТХКМлари талабларга риоя қилмаганлиги учун Давлат реестридан чиқарилган

28.04.26
Мана, ТХКМ ва онлайн-НКТ реестрларидан «дастлабки қалдирғочлар учиб кетди»... «Uzkass-85» онлайн-НКМ ва «Bestpos» МЧЖ қонунчиликда белгиланган талабларга мос келмаганлиги учун (943-сон ВМҚга ҳавола қилинган ҳолда) реестрдан чиқарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. Бундай кассани солиқ органларида ҳисобдан чиқариш керакми, деган саволга бизнинг илтимосимизга биноан «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ жавоб берди:

2026 йил май ойида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Қурбон ҳайитида неча кун дам оламиз

28.04.26
Бу масалада 2026 йилда кутилмаган ҳолатлар бўлмаслиги керак: Хотира ва қадрлаш кунида «беш кунлик» иш ҳафтасидагилар кетма-кет 3 кун, «олти кунлик»лар – 2 кун дам олади. Қурбон ҳайитида эса барчамизни узоқ кутилган – кетма-кет 5 кун дам олиш кунлари кутмоқда! Батафсил – buxgalter.uz сайтида:

2026 йил якунига қадар бухгалтерларнинг янги касб стандартлари ишлаб чиқилади (ПҚ-345-сон)

21.04.26
Бугунги кунда бухгалтерлар учун тўртта стандарт амал қилмоқда. Уларни бир-биридан мустақил равишда Бандлик вазирлиги (4–7-даражалар), Марказий банк (5–8-даражалар), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ғалати туюлса-да, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Ўрмон хўжалиги ва яшил зоналарни кенгайтириш агентлиги) ишлаб чиққан. Улардан учтаси – тармоқ стандартлари бўлиб, муайян идора учун ёзилган ва малака секторлар ўртасида ўтмайди. Ушбу тарқоқ стандартлар сифатли таълим стандартлари ва ўқув дастурларини, малака ошириш дастурларига ҳамда малакани мустақил баҳолашга қўйиладиган талабларни шакллантириш учун етарли эмас. Президентнинг ПҚ-345-сон қарорига мувофиқ 2026 йил якунига қадар янги касбий стандартлар ишлаб чиқилади. Ҳатто уларнинг лойиҳалари аллақачон мавжуд – сиз уларни кўздан кечиришингиз ва ўз таклифларингизни киритишингиз мумкин:

«E-kontrakt» тизимида сотиб олиш (18-тур) ва сотиш (19-тур) бўйича ТИФ-шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак

21.04.26
2026 йил 20 апрелдан бошлаб «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида сотиб олиш (18-тур) ва сотиш (19-тур) шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек ушбу операцияларни амалга ошириш имконияти яратилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қайси МХИКлар «давлат хизматлари учун тўлов» сифатида нақд пулда тўлашни чекловчи кодлар рўйхатидан чиқарилган

16.04.26
ПФ-246-сон Фармон бўйича чекловларга тушадиган МХИКлар рўйхатини жойлаштирганимизда у регулятор томонидан ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдик. Шундай қилиб, бу аллақачон содир бўлмоқда: 11199008003000001 «Туристик (меҳмонхона) йиғими» 10801002002000000 «Нодавлат мактабгача таълим хизматлари» ва бошқа баъзи МХИКлар «давлат хизматлари учун тўловлар» сифатида нақд пулга сотишда чекловлар киритилган рўйхатдан чиқарилди. Шу билан бирга, улар «25 млн сўмдан қиммат эмас» мезони бўйича чеклов остида қолади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу маълумотга «GAROV TARAQQIYOT НКМ» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ изоҳ берди: