Янги

2-сонли МҲМС: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳоларининг янги қоидалари

15.04.26
Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (2-сонли МҲМС) – «Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари» тасдиқланди (11.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3810-сон) ва 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Стандартни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча юридик шахслар (бундан жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари мустасно) қўллайдилар. 2-сонли МҲМСнинг асосий янгиликлари ҳақида қисқача – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда бонд омборлари қандай ишлайди

14.04.26
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда тажриба тариқасида божхона эркин омборининг янги шакли – бонд омборлари ташкил этилмоқда. Уларнинг фаолият юритиш хусусиятлари, солиқ солиниши ва товарларни бонд омборларидан реализация қилишда божхона тўловларини тўлаш тартиби – buxgalter.uz шарҳида.

154-сон ВМҚга кўра ҚҚС тўловчилар ва энди шундай бўлишни режалаштираётганлар учун нималар ўзгарди

13.04.26
ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4 та муҳим ўзгартириш киритилди. Бу сизга қай даражада таъсир қилиши мумкинлигини текширинг. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

«E-aktiv» расман бекор қилинди

13.04.26
22.09.2021 йилдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 595-сон ВМҚга тадбиркорларнинг хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилувчи тузатиш киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Заргарлик тармоғи корхоналарига тўланган ҚҚСнинг бир қисми ПҚ-207-сон қарорга асосан қандай шартларда қайтарилади

10.04.26
«Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний фаолият юритиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 745-сон ВМҚ яна битта Вақтинчалик низом билан тўлдирилди. Бу сафар заргарлар (ишлаб чиқариш, чакана савдо) рағбатлантирилади. Янги Вақтинчалик низом ўтган йилнинг июль ойида қабул қилинган ПҚ-207-сон Президент қарорига мувофиқ уларга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартибини белгилайди. Қайтариш шартлари ва схемаси – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда «спин-офф» корхоналар қандай имтиёзларга эга бўлади

07.04.26
Ўзбекистонда муассислари – олий таълим ва илмий ташкилотлар бўлган «спин-офф» корхоналар ташкил этилади. Бу Президентнинг 04.04.2026 йилдаги ПФ-54-сон Фармонида назарда тутилган. Албатта, улар кўплаб имтиёз ва преференциялар, жумладан, «зарар кўриш ҳуқуқи»га эга бўлишади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда солиқ юкини қандай камайтириш режалаштирилмоқда

07.04.26
«Солиқ юкини камайтириш мақсадида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТда 18 апрелга қадар муҳокама қилинади. Ишлаб чиқувчи – Адлия вазирлиги! Тузатишлар учта солиқ – ҚҚС, фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига таъсир қилади. Ушбу НҲҲ қабул қилингандан кейин солиқ юки кимга ва қандай қилиб камайтирилишини buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз:

Тошкент халқаро молия маркази қандай шартлар асосида ташкил этилади ва унга қандай имтиёзлар берилади

02.04.26
Президентнинг 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармони билан ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази иштирокчилари мисли кўрилмаган 50 йил давомида фойда солиғи ва ҚҚС тўлашдан озод этилади. Шунингдек, ЖШДС бўйича 2 та имтиёз –резидентликка қараб, ҚҚС, ижтимоий, ер ва бошқа солиқлар, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда 2026 йил апрель ойида нималар ўзгаради

31.03.26
2026 йил 1 апрелдан бошлаб турли соҳаларга оид қонунчилик ҳужжатларида кўплаб ўзгаришлар кучга киради. Бу ерда сув ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг мажбурий агрегацияси (чакана савдо кутиб қолди...), ичимликлар, чипслар ва нефть маҳсулотларига акциз солиғининг янги ставкалари, муайян товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларнинг янги қоидалари, янги талаблар... Бир сўз билан айтганда, қизиқарли нарсалар кўп. 24 та янгилик – buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда алкоголь ва тамакига акциз маркалари қандай янгиланади

31.03.26
2026 йил 30 мартдан бошлаб Ўзбекистонда алкоголь (пиводан ташқари) ва тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини ўзгартиришнинг умумий қоидалари амал қилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг қўшма қарори эски намунадаги акциз маркалардан янгиларига ўтиш тартибини жорий қилишнинг аниқ муддатлари ва уларни бузганлик учун оқибатларни батафсил тартибга солади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: