Янги
11.03.25
Энди янги ихтисослашган зоналар фақат махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) ва саноат зоналари (СЗ) шаклида яратилади. Бу Президентнинг 04.03.2025 йилдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида назарда тутилган.
Янги қоидаларга биноан «Наманган» МИЗ шу йилнинг ўзида ташкил этилади.
Янги МИЗ ва СЗлар фаолияти шартлари - buxgalter.uz шарҳида:
11.03.25
ҚҲТБТда ўтган йил ёзда қабул қилинган «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ЎРҚ-940-сон Қонунга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинмоқда.
Қонун лойиҳаси жарима санкцияларини қўллаш ва энергия таъминотидан узиб қўйиш шартларини, шунингдек айрим атамаларни, хусусан, «ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» атамасини аниқлаштиради.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
05.03.25
2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб баъзи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар қуйидаги янги ҳужжатларда назарда тутилган:
1) 24.02.2025 йилдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Президент Фармони;
2) 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги Президент Қарори.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
28.02.25
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан оширувчи коэффициентларни нафақат туманлар ва зоналар бўйича, балки фаолият турлари ёки кўчмас мулк объектлари бўйича ҳам табақалаштиради.
Тафсилотлар ва солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг шарҳлари – buxgalter.uz шарҳида:
28.02.25
2028 йил 1 январгача 10 та фаолият йўналиши бўйича тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси узайтирилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
28.02.25
1 мартдан бошлаб миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар кучга киради.
Хусусан, Меҳнат инспекцияси камерал текширувларни бошлайди, шунингдек, давлат кўчмас мулкини ижарага олиш ёки сотиб олиш тартиби ўзгаради.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтининг шарҳида:
24.02.25
11 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 77-сон қарорини қабул қилди. Ҳужжат нафақат фойдаланилаётган атамалар сонини 26 тадан 15 тагача қисқартирди, балки факторингдан фойдаланиш орқали ташқи савдо операцияларида молиявий оқимларни оптималлаштириш учун янги механизмларни жорий этди.
«ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ташқи савдо операциялари иштирокчилари учун энг муҳим ўзгаришларни ажратиб кўрсатди:
20.02.25
Regulation.adliya.uz сайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан нақд пулга сотиб олувчи корхоналар учун муҳим бўлган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
19.02.25
Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги озиқ-овқат саноатида яна бир уюшма ташкил этишни ва 2027 йил 1 январгача озиқ-овқатга мўлжалланган барча турдаги ёғ-мой маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этишни таклиф қилмоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:
17.02.25
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўрганишда давом этамиз. Улар ўртача иш ҳақини ҳисоблашдан ташқари, «таътил пули»ни ҳисоблаш ва ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашга ҳам тааллуқли: