Янги
17.07.23
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Эътиборингизни асосий жиҳатларга қаратамиз.
14.07.23
Иш берувчи фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан ва белгиланган ҳолларда меҳнатга “натура шакли”да ҳақ тўлашга ҳақлидир. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан ушбу амалиётни регламентлади.
12.07.23
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди (07.07.2023 йилдаги 279-сон ВМҚга илова).
04.07.23
Вазирлар Маҳкамаси ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодлари билан “сув ва салқин ичимликлар” гуруҳи товарларини босқичма-босқич рақамли маркировкалашнинг янги муддатларини белгилади. Ўзгартиришлар 30.06.2023 йилдаги 269-сон ВМҚ билан киритилди.
03.07.23
1 июлда қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz уларнинг энг муҳимлари бўйича шарҳ тайёрлади.
Шундай қилиб, 1 июлдан бошлаб:
20.06.23
Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз ходимлари учун (cавдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган ЯТТлардан ташқари) тўлаши лозим бўлган ҳар йилги ижтимоий солиқ микдори БҲМнинг 6 бараваридан БҲМнинг 1 бараваригача миқдорга камайтирилмоқда. Бу 16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон Қонунда назарда тутилган.
Шу ҳужжат билан “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга – ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш қисмида ўзгартиришлар киритилди.
19.06.23
E-aktivдан ихтиёрий фойдаланиш тартиби 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилди. 14.06.2023 йилдаги ПҚ-192-сон қарордаги бошқа янгиликлар тўғрисида батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
19.06.23
Уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари миқдорида белгиланди. Бу 14.06.2023 йилдаги ЎРҚ-846-сон Қонунда назарда тутилган.
Ушбу соҳада лицензиялар олиш учун айрим бошқа божлар 2 баравар камайтирилди, бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
13.06.23
2023 йил 12 июнда янги имтиёзлар тасдиқланди: 1) Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун (ЎРҚ-845-сон Қонун) ва 2) “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун (ПФ-91-сон Фармон). Тафсилотларни norma.uz портали келтириб ўтади:
09.06.23
Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тасдиқланди.
Хўжалик юритувчи субъектлар бундай вазиятда Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган QR-код билан сертификат олишлари мумкин.
Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.