Янги
18.04.22
2022 йил 13 апрель куни Президент томонидан ПФ-105-сон Фармон имзоланди, унга кўра «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармонга тузатишлар киритилади. Қандай ўзгаришлар бўлди?
11.04.22
Президентнинг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони билан айрим солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинди. Илгари солиқ тўловчиларнинг чекланган доирасига берилган бошқа имтиёзлар эса тармоқнинг барча хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этилади. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади:
08.04.22
Президентнинг 07.04.2022 йилдаги “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан муҳим ўзгартиришлар киритилмоқда:
08.04.22
Молия вазирлиги томонидан Бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар» тасдиқланди (АВ рўйхат рақами №3361, 1.04.2022 й.). Стандарт 2023 йил 1 январдан кучга киради.
06.04.22
2023 йил январда Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортлари ҳудудида Tax-Free тизимининг ҚҚС суммасини қайтариш бўйича дастлабки тажриба шохобчалари очилади. 2022 йил 1 августга қадар эса ушбу тизимга кириш истагини билдирган Ўзбекистоннинг юридик шахслари билан шартномалар тузиш тартиби ва шартлари ишлаб чиқилган бўлиши керак.
НҲҲ лойиҳаси тизимга кириш шартлари билан ҚҲТБТда жойлаштирилган. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
06.04.22
Президент томонидан 6 апрель куни “Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб- қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат билан экспорт қилувчи корхоналарга 1 йил муддатга -2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 апрелга қадар янги преференциялар берилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.
05.04.22
Маиший техникани мажбурий рақамли маркировкалаш рўйхатлари ва муддатлари белгиланди (02.04.2022 йилдаги 148-сон ВМҚ):
05.04.22
Солиқ тўловчиларни солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди 2.04.2022 йилдаги 150-сон ВМҚ.:
05.04.22
Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сон қарори ушбу товарларни 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни назарда тутади.
05.04.22
1 апрелдан бошлаб IT Park резидентлари қўшимча имтиёз ва преференцияларга эга бўлди. Идора ахборот хизмати вакилининг сўзларига кўра - “НҲҲ имзолаш босқичида, бироқ имтиёзлар амал қилмоқда”. Сўз нима ҳақида бормоқда?