Янги
13.01.23
2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ихтиёрий тартибда қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашга ўтиши мумкин.. Қабул қилинган қарор тўғрисида солиқ органларини қандай хабардор қилишни ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВ сўзлаб берди:
13.01.23
“Ташкилот 2022 йилда ЕТТБга Ўзбекистон ҳудудида бир нечта объектлар (ЎзР резидентлари) бўйича аудиторлик хизматларини кўрсатди. Кўрсатилган хизматлар учун счёт бевосита ЕТТБга (штаб-квартираси Лондонда) тақдим этилди. Мутаносиб усулни қўллашда кирувчи солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқи билан ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми? ЭҲФ шакллантиришда қандай имтиёзни танлаш керак?”.
Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
12.01.23
Давлат мулкини ижарага оладиган ҚҚС тўловчилари жуда кўнгилсиз муаммога дуч келишди: Давлат мулкини ижарага бериш маркази 2023 йил учун шартнома тузишни рад этмоқда, сабаби ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳали тасдиқланмаган. Ijara.soliq.uz да рўйхатдан ўтказилган ижара шартномасининг мавжуд эмаслиги эса ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг тўхтатиб турилишига олиб келади.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
12.01.23
Харидор 2022 йилнинг декабрь ойида жўнатилган товар туркумини қайтариш ниятини баён этди. Бундай қайтаришга ҚҚС ставкасининг 12%гача камайтирилганлиги ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди:
11.01.23
“Корхона ихтиёрий тугатиш жараёнида. Фаолият тури – тиббий хизматлар. Баланс бўйича 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 8330 “Пай ва улушлар”, 8720 “Қопланмаган зарар”, 8530 “Текинга олинган мулк” (тиббиёт фаолиятидан имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш натижаси) счётларида қолдиқлар мавжуд. Ишлаб чиқариш захиралари ва АВ счётлари бўйича қолдиқлар мавжуд эмас. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари – мавжуд эмас. Таъсисчи ягона – юридик шахс”.
Тугатиш балансини тузишда мавжуд зарарни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ўтказмалари ва солиқ оқибатлари қандай бўлишини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
11.01.23
“Компания газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш учун деталларни импорт қилади. Шартнома шартларига кўра, яроқсиз ёки нуқсонли деталлар аниқланган тақдирда етказиб берувчи ТМҚни компенсация қилишни кафолатлайди. Етказиб берувчидан яроқсиз деталлар ўрнига деталлар олинишига фойда солиғи солинадими?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:
10.01.23
Фойда солиғини тўловчилар кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқига эга (СК 340-м. 11-қ.). Ушбу масала юзасидан 2023 йилда қандай жиҳатлар ҳисобга олиниши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди:
10.01.23
“Пахта-тўқимачилик кластери 22.06.2020 йилдаги 397-сон ВМҚнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасига киради. У ҳар бир гектар ер участкаси учун ҳар ойда тенг улушларда ҳар ойнинг биринчи декадасидан кечиктирмай – БҲМнинг 10%и миқдорида аъзолик бадалларини тўлайди. Уюшма кластерга аъзолик бадаллари учун ЭҲФ тақдим этиши керакми? Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:
10.01.23
Агар солиқ органларининг ахборот тизимларида ташкилотнинг ўзгарган раҳбари ёки бош бухгалтерининг реквизитлари қолган бўлса, ташкилотда мураккабликлар юзага келиши мумкин. ДСҚ уларнинг ўзгарганлиги тўғрисида солиқ органларини масофадан туриб – my.soliq.uzдаги шахсий кабинет орқали хабардор қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
09.01.23
“Корхона ўтган йилда мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш учун кўчмас мулкни мустақил баҳолашни амалга оширмади. Буни 2023 йилда амалга ошириш мумкинми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: