Янги

Этил спиртига тегишли ЭҲФни жўнатишга нима тўсқинлик қилмоқда

15.12.22
«Корхона этил спирти ишлаб чиқаради. 02207001001000004 МХИК (Истеъмолбоп хом ашёдан ректификацияланган этил спирти (ректификацияланган), олий даражада тозаланган) кўрсатилган ЭҲФни жўната олмаяпмиз. Тизим солиқ органи томонидан чекловлар белгилангани ҳақида хабар бермоқда. Солиқ хизматининг call-марказида изоҳлашларича, мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарларга бундай чеклов қўйилади. Тегишли майдон тўлдирилгач, ҳисобварақ-фактура ўтади. Бироқ биз ичимликларни эмас, балки уларни тайёрлаш учун хом ашёни сотамиз. Уни рақамли маркировкалаш талаб этилмайди. Маҳсулотимизни маркировкалашимиз керакми?». Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ «Алкоголь маҳсулотлари» товар гуруҳи мутахассиси Рустам ҚОДИРОВ вазиятни шарҳлади:

Ўзбек тилидаги МҲХС ҳуқуқий ҳужжат расмий мақомини олди

14.12.22
Ўзбек тилидаги МҲХС матнлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгач норматив ҳужжатларга айланди. МҲХСга ўтган барча ташкилотлар уларга амал қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 3400, 2022 йил 13 декабрда кучга кирган.

Агрегацияланган импорт кодлари (АИК) билан қандай ишлаш керак (йўриқнома)

14.12.22
Импорт қилувчилар мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни (тамаки, алкоголь ва пиво маҳсулотлари, маиший техника) олиб кириш чоғида агрегацияланган импорт кодидан (АИК) фойдаланишлари шарт. Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Asl Belgisi» тизимида бундай кодлар билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида гапириб берди:

Адвокатнинг даромади қандай ҳисобланади

12.12.22
«СК 478-м. мувофиқ, солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий солиқ чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Айтайлик, адвокат 10 млн сўм гонорар олди. Адвокатлик бюроси (ёзув-чизув моллари, жой ижараси ва б.) учун харажатлар 2 млн сўмни ташкил этди, Адвокатлар палатасига аъзолик бадали – 150 минг сўм, адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ – 2 млн сўм. 1. Адвокатлар палатасига аъзолик бадали адвокатнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадими ёки адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими? 2. Солиқлар ва адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи бўйича харажатлар адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими? 3. Адвокатнинг даромади ва ундан солиқлар қандай ҳисобланади? Адвокатнинг даромадлари юзасидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади? 4. Адвокатнинг даромадлари қандай проводкалар билан ҳисобланади?». Ушбу саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Автокамералнинг бир масала юзасидан такрорий хабарномасига қандай муносабат билдириш лозим

12.12.22
Текширувдан олдинги таҳлил натижаларига кўра хабарнома олиб, унда тақдим этилган қўшимча ҳисоблашларга буткул қўшилмаган бўлсангиз, қандай йўл тутиш лозим? Бунда илгари худди шундай мазмундаги хатни олганингизда солиқчилар автокамерал дастури хато ишлагани ҳақидаги далилларингизга қўшилган бўлса-чи? Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бундай муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди:

Нима учун IT Park резиденти мақомидан маҳрум бўлиш мумкин

12.12.22
Ноябрь ойининг охирида IT Park Дирекцияси 35 та компания ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун резидент мақомидан маҳрум қилинганини эълон қилди. Ушбу компаниялар мақом билан бирга тегишли солиқ имтиёзларидан ҳам маҳрум бўлдилар. Buxgalter.uz қандай қонунбузарликлар IT Park резиденти мақомидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкинлигини аниқлади.

Инвентарлашни неча марта ўтказишингиз мумкин ва шарт

09.12.22
19-сон БҲМСга мувофиқ, молия йилида инвентарлашни ўтказиш сонини ташкилот раҳбари белгилайди. Бироқ, ушбу масала унинг қарорига боғлиқ бўлмайдиган вазиятлар ҳам юзага келиб туради. Вuxgalter.uz илтимосига кўра «TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори Светлана ГОЛОСОВА хўжалик юритувчи субъект қандай вазиятларда ва қандай даврийлик билан ўз активлари ва мажбуриятларини инвентарлашдан ўтказиши шартлиги, шунингдек уни ўтказиш ташаббуси билан ташқаридан ким, қандай асосда чиқиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди:

ҚҚС бўйича узилиш коэффициенти нимадан далолат беради

09.12.22
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида акс эттириладиган ҚҚС бўйича узилиш коэффициенти нимани англатиши юзасидан тушунтириш берди.

Товарни тўлиқ кузатиб бориш шароитида жарима тўлашдан қандай қочиш мумкин

07.12.22
2022 йил 1 декабрдан бошлаб барча босқичларда – ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига реализация қилишгача – металл, шу жумладан алюмин идишда алкоголь маҳсулотларининг ҳаракатланиши тўлиқ кузатиб борилади. Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН ишлаб чиқарувчилар, импорт ва реализация қилувчилар бунда нималарга эътибор беришлари, хато ва кўпгина жарималардан қандай қочишлари кераклиги ҳақида гапириб берди:

ЭҲФни рақамлаш тартибини бузганлик учун жазолашлари мумкинми

07.12.22
«Солиқ текшируви давомида инспектор корхонада ҳисобварақ-фактураларни рақамлаш тартибига риоя этилмаслигини камчилик сифатида кўрсатиб ўтди. Бунинг учун жазолашлари мумкинми?». Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги, бошланғич бухгалтерия ҳужжатларини қандай тўғри рақамлаш лозимлиги юзасидан тушунтириш берди: