Янги
29.11.22
Тиббиёт клиникаси юқори малакали мутахассислар – шифокорлар ва бошқарув ходимларини ишга таклиф қилмоқда. Ушбу хорижлик ходимлар тиббиёт университетида дарс ҳам бермоқчилар. Хорижлик тиббиёт муассасалари ходимлари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Ушбу имтиёзлар ўриндошларга нисбатан татбиқ этиладими? Клиника меҳнат шартномалари доирасида хорижлик мутахассислар учун квартираларнинг ижара ҳақини тўлайди. Бундай даромадларга қандай солиқ солинади?».
Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Profi Training» бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) жавоб берди:
25.11.22
Ишлаб чиқувчилар қонунчиликда белгиланган барча ҳолларда, шу жумладан кафолат муддати давомида онлайн-НКТ қайтариш чекини расмийлаштириш бўйича функционални янада такомиллаштирдилар.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ янгилик ҳақида батафсил тушунтириш берди:
25.11.22
«Америка компанияси комиссия келишуви асосида Россия компаниясидан IT-хизматлар ва IT-маҳсулотлар сотиб олиш учун Ўзбекистонда фирма очди (РФ резидентлик сертификати мавжуд). Ўзбекистондаги воситачи фирма Россия компаниясидан ишлаб чиқилган ДТни сотиб олади ёки буюртиради ва уларнинг ҳақини рублда тўлайди. Сўнг уларни доллар эквивалентида Америка компаниясига бериб, хизматлари учун ундан комиссион ҳақ олади.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи воситачи бундай вазиятда хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаши ва солиқ ҳисоботини тақдим этиши керакми? Хизматлар импорти учун ҚҚС тўлашга тўғри келса (29 коди), ҚҚС учун ШҲК очиш керакми? Воситачи ҚҚС тўлашга ўтиши керакми? Хизматлар импортини ва уларни буюртмачига бериш бўйича харажатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштира олади?».
Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:
24.11.22
«Хорижий компания ваколатхонаси Ўзбекистонда автомобиль сотиб олмоқда. Етказиб берувчи – ҚҚС тўловчиси. Ваколатхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди. Сотиб олинган автомобиль учун тўланган ҚҚСни ваколатхонага қайтариш мумкинми?».
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ушбу саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
24.11.22
«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи Ўзбекистон корхонаси хорижий етказиб берувчи (консигнант) билан консигнация шартномасини тузиб, воситачи (консигнатор) сифатида унинг товарларини Ўзбекистонда реализация қилмоқчи. Бундай консигнатор ҚҚС тўлашга ўтишга мажбурми? Қандай ҳолда комиссия (топшириқ) шартномаси бўйича воситачи – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига, реализация қилинган товар улушида солиқ бўйича солиқ базасини камайтиришга ҳақли экани белгиланган СК 464-м. 2-қ. 2-б. нормаси қўлланилади?»
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ мутахассислари вазиятга ойдинлик киритдилар:
23.11.22
2022 йил 2 ноябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларини 1 календарь кун ичида кўриб чиқиш зарур. Харидор ҳужжатни тасдиқлаши ёки, унда кўрсатилган маълумотларга қўшилмаса, уни рад этиши мумкин. Асосийси – бунга календарь сутка давомида улгуриш керак.
01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 6-илованинг 6-банди билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 63-бандига тегишли ўзгартириш киритилган.
23.11.22
«Етказиб берувчининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси тўхтатиб турилганидан хабаримиз бўлмагани учун унинг ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактурасини қабул қилдик. Энди Ҳисоб-китобни шакллантираётганда солиқни ҳисобга ололмаяпмиз. Гувоҳномаси тўхтатиб турилган етказиб берувчи ҚҚС қайд этилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишга ҳақлими? Нима учун бундай ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚСни ҳисобга ололмаймиз?».
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Олег ЦОЙ вазиятга ойдинлик киритди:
22.11.22
Бугун, 2022 йилнинг 22 ноябрида Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-банди кучга киради. У бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш йўли билан расмийлаштириладиган харажатлар ва бошқа даромадлар рўйхатини белгилайди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан нормани солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
22.11.22
Молия вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВнинг хусусий болалар боғчаси хизматларига ҳақ тўлашда ўриндошнинг даромадларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш тўғрисидаги эълон қилинган тушунтириши солиқ маслаҳатчилари орасида фаол муҳокамаларга сабаб бўлди.
Модомики низо бор экан, демак, имтиёз тўғрисидаги нормани унинг камситишга доир хусусиятини истисно қилиш учун СКда аниқлаштириш лозим – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:
21.11.22
МЧЖни ихтиёрий тугатишнинг қайси босқичида таъсисчи активларни олиб кетиши мумкин – тугатиш тўғрисидаги қарорга қадарми ёки солиқ текширувидан кейинми? МЧЖни ихтиёрий тугатишда таъсисчига активларни топширишда қандай солиқлар юзага келиши мумкин? Сотиб олинган активлар ва хизматлар бўйича ҳисобга олинадиган жамғарилган ҚҚС корхонани тугатишда бекор қилинадими ёки қайтариладими?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: