Янги

Нотижорат ташкилоти ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлса

18.02.22
ДСҚ нотижорат ташкилотларга улар ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтишлари кераклиги ҳақида хабарнома йўллади. Бундай тавсияни шунчаки маълумот учун қабул қилиб, ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаса бўладими? Шунингдек, ҚҚС тўловчилар сафига қўшилганларда савол туғилмоқда - агар улар ҳали гувоҳномани олишмаган бўлса, нима қилиш керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Товар қайтарилиб, хизматлар рад этилганда ҚҚСга тузатиш қандай киритилади

18.02.22
Товарлар қайтарилган ҳолатлар тез-тез учраб туради. Аввал сотилган товарлар яроқлилик муддати тугаганлиги сабабли ҳамда нуқсонлари аниқланган тақдирда ва бошқа ҳолатларда қайтарилиши мумкин. Бундай операциялар ҳужжатлар - қайтариш далолатномаси ёки юкхати, қўшимча ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилиши керак. Бундан ташқари, сотувчи ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши лозим. Буни қандай тўғри амалга оширишни “Норма” компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди:

ДСҚ воситачи шартномаси, бўлиб тўлаш ва бўнак асосида реализация қилишни чекларда қандай акс эттиришни тушунтирди

17.02.22
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида воситачилик шартномаси, бўлиб тўлаш асосида (кредитга) ва харидордан бўнак олинганда реализация қилишни чекларда қандай акс эттириш тўғрисидаги йўриқнома ДСҚ матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Таъсисчидан ТМЗ олган бўлсангиз

17.02.22
“Умумий овқатланиш корхонаси - айланмадан олинадиган солиқ тўловчи. Қоида тариқасида, маҳсулотларни йирик супермаркетларда КПК орқали харид қиламиз. Бироқ баъзан истисно тариқасида, таъсисчи маҳсулотларни ўз пулларига харид қилади. Ушбу тушумларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Бунда солиқ оқибатлари бўладими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

Soliq.uz иловаси орқали қандай кешбэк олиш мумкин (йўриқнома)

17.02.22
Онлайн-НКТ чекини қандай қилиб soliq.uz мобиль иловасида рўйхатдан ўтказиш мумкин? Дастурдаги белгилар ва хабарлар нимани билдиради? Сизга харидингиз қийматининг 1%ини қачон тўлаб беришади? Аниқ бир чек бўйича тўловни кутмаслик кераклигини қандай тушуниш мумкин? Ниҳоят, харидор кимдан хавотирланиши керак? Унинг учун ким кешбэк олиши мумкин? Buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг:

Солиқ бўйича ҳисоб-китобнинг янги шаклларида имтиёз қандай қўлланилади

16.02.22
Солиқ имтиёзларини айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шаклида қандай тўғри қўллаш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВ тушунтирди:

МҲХС бўйича йиллик молиявий ҳисобот топшириш 15 майга қадар кечиктирилди

16.02.22
Молия вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги Ахборот хабари бундай ҳисоботни топшириш учун муҳим аниқлаштиришларни ўз ичига олади.

Моддий наф ёки кредит?

16.02.22
Ходим Россияда санаторий-курортда даволанишга йўлланма ва авиачипта учун ҳақ тўлашни сўради. СКнинг 376-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан тўланган йўлланма қиймати - бу ходимнинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади. Авиачипталар қийматини нима қилиш керак?

Харидорларингиз SoliqUz иловаси орқали кэшбэк ололмаса, нима бўлади

16.02.22
Агар харидор сизнинг чекингиз бўйича SoliqUz мобиль иловасида кешбэк ололмаса, бу жиддий муаммоларга олиб келади. Харидорнинг эътирозларига тўғри муносабат билдирган ҳолда қандай йўл тутган маъқул?

Қачон ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритиш лозим

15.02.22
2021 йил якунларини ёпиш чоғида бухгалтерлар ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқариб, унга тузатиш киритиш лозим бўлган вазиятларга дуч келишади. Буни айнан қандай ҳолларда ва қандай тўғри амалга оширишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: