Янги
19.10.21
Хорижий компания айнан битта шартнома бўйича Ўзбекистоннинг қўшма корхонасига хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатишнинг бир қисми – Ўзбекистон ҳудудида, бошқа қисми – чет мамлакатда амалга оширилади. Бундай вазиятда хизматларни ҚҚСга тортишни қандай тартибда амалга ошириш лозим?
19.10.21
Йил давомида МҲЭКМ миқдори бир неча маротаба ўзгарди. 2021 йил бошида у 679 330 сўмни ташкил қилди, 1 февралдан бошлаб 747 300 сўмгача ўсди, 1 сентябрдан эса 822 000 сўмни ташкил этди. Ушбу ўзгаришларни ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари Татьяна ЛЫМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:
19.10.21
ДипИФР имтиҳони учун талабгорлар сонининг кўплиги боис декабрь сессияси учун ўринлар тугади. Бироқ ҳали ҳаммаси йўқотилмади, ҳамкасблар! Имтиҳонни масофадан туриб топшириш мумкин. Шошилинг: саноқли кунлар қолди...
19.10.21
Кечаги кундан бошлаб ЭҲФ тизимида хизматлар импорти ва воситачилар учун ҳисобварақ-фактураларни жўнатиш функционали ўчирилган. Қандай қилиб бу вазиятда қонунчиликни бузмаган ва корхона фаолиятини тўхтатмаган ҳолда ишлашни давом эттириш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
18.10.21
Айрим экспортчилар ҚҚС бўйича сентябрь ойи учун Ҳисоб-китоб топширишида ёқимли шокни бошдан кечирдилар. Улар илгари амалда бўлган, ўз ҳисобларига тушмаган валюта суммаларидан ҳисобга олиш мумкин бўлмаган нормага кўра солиқни ҳисобладилар. Дастур эса бу гал уларга ушбу ҳисобга олишни тақдим этди.
Бу сафар электрон ҳисобдорлик бўйича ахборот тизими ҳақ бўлиб чиқди. Buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни Гулнора Эргашева изоҳлаб берди.
18.10.21
Вазият: корхонанинг балансида асосий воситалар таркибида хизмат турар жойлари сифатида фойдаланилган квартиралар ҳисобда туради. Уларни ходимларга қолдиқ қиймати бўйича сотиш режалаштирилмоқда. Бундай хўжалик операциясини ҳисобда қандай акс эттириш ва у битим томонлари учун қандай солиқ оқибатларига эга бўлиши тўғрисида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи Асал ХАШИМОВА гапириб берди:
18.10.21
Янги функционал ходим томонидан фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзувларни, шунингдек янгиланган паспорт маълумотларини кўра олиш имкониятини яратади.
15.10.21
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3325, 13.10.2021 й.). Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида:
15.10.21
2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва УФ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар ўз активлари билан боғлиқ хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттирадилар 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б. «б» кичик б.. Buxgalter.uz ушбу тизим қандай ишлашини аниқлаштирди.
15.10.21
Корхона Covid-19 учун тест-системаларни импорт қилиш, сўнгра маҳаллий бозорда сотишни режалаштирмоқда. Улар тиббий буюмлар ҳисобланадими? Уларни республикага олиб кириш ва маҳаллий бозорда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: