Янги
24.09.21
ДСҚнинг янги сервисида ўз мақомини текширган ҳолда, солиқ тўловчилар баҳолашнинг ўзгарувчанлиги (натижа ҳар доим ўзгаради) ва айрим мезонларнинг ноаниқлигини қайд этмоқдалар. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Давлат солиқ қўмитасида шарҳлаб беришди.
24.09.21
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «ҚҚC тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизматида янги сервис – «Мақомни текшириш» хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат қандай ишлаши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Фурқат ҚЎШЧОНОВ сўзлаб берди:
24.09.21
Вазирлар Маҳкамаси янги Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова). Мақсади - солиқ тўловчилар ҳисобини тизимлаштириш, “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини назорат қилиш ва солиқнинг тўлиқ бюджетга тўланишини таъминловчи солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг ягона тизимини шакллантириш. Низом 2021 йил 22 декабрда кучга киради. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
23.09.21
СКнинг 237-моддасига ўзгартиш киритилган, унга мувофиқ: ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Бу борада buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасидан нималарни билиб олди?
22.09.21
Агар сизнинг раҳбарингиз ёки таъсисчингиз (иштирокчингиз) илгари банкрот деб топилган ташкилот раҳбариятига алоқаси бўлса ёки солиқлардан қасддан бўйин товлаш учун раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) сифатида жавобгарликка тортилган бўлса, солиқ органи сизнинг корхонангизни юқори хавф тоифасига киритиши ва ҚҚСни ҳисобга олишга бўлган ҳуқуқни рад этиши мумкин. ДСҚ нима учун бундайлигини тушунтирди.
22.09.21
Зарарли ишлаб чиқаришда банд бўлган ҳомиладор ходимага енгилроқ меҳнат тайинланган. Бу ҳақда тиббий хулосада айтилган. Бундай иш корхонада фақат омборда мавжуд. Бироқ ходима унинг розилигисиз ўтказиш имконсизлигини баён этган ҳолда, у ерга ўтишни рад этди. Унинг сўзларига кўра, “декретгача” у уйда ўтиради, иш берувчи эса унга ўртача иш ҳақини тўлаши шарт. Шундайми?
22.09.21
Корпоратив банк пластик картаси – юридик шахслар учун қулай ҳисоб-китоб қилиш воситасидир. Шу билан бирга бухгалтернинг «бош оғриқ»ларидан бири ҳамдир. КПКдан мақсадли фойдаланилмаганда қандай муаммолар юзага келиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «ARKAD AUDIT» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА сўзлаб берди:
22.09.21
Энди тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси текшируви ҳақидаги ахборотни СМС орқали олиш мумкин. Ушбу ахборотни олишнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд. Улардан қандай фойдаланиш ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг.
22.09.21
Ўзбекистон корхонаси хорижий компания билан товарни Буюк Британиядан Ўзбекистонга ташиш бўйича транспорт хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузди. Шартнома бўйича транспорт хизматлари кўрсатиш доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Бундай битимга солиқ солиш тартибини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди:
20.09.21
Президентнинг 07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил январь-июль ойларида Хоразм вилоятида эксперимент ўтказилади. Солиқ ҳисоботларини солиқ тўловчилар эмас, балки солиқчилар тайёрлашади.
Солиқ органи томонидан тайёрланган ҳисоботнинг ҳаққонийлигига ким жавоб беради? Агар солиқ тўловчи бундай ҳисоботнинг маълумотларидан рози бўлмаса, тузатиш киритиш мумкинми?
Buxgalter.uz эксперимент тўғрисидаги саволларни молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВга берди: