Янги

Нима учун солиқ мониторингини танлашингиз керак

09.06.21
Солиқ мониторинги - бу тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги очиқликка асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорлик эвазига солиқ текширувлари ўтказилишидан халос бўлиш. Бу - фақат солиқ тўловчининг ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин бўлган солиқ назоратининг ягона тури. Аммо ҳамма ташкилотлар эмас, балки олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган йирик корхоналар унинг иштирокчилари бўла олишади. СК 169-м., 5-қ.

ЯТТ кирим/чиқим китобини қандай шаклда юритиши керак

09.06.21
Якка тартибдаги тадбиркор ихтиёрий асосда 1С дастурида молия-хўжалик фаолияти ҳисобини юритади. У кирим/чиқим китобини юритмаслиги мумкинми, сабаби бу ҳолда ёзувлар такрорланади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш бўлими бошлиғи Адҳам АБДУРАҲМОНОВ жавоб берди:

Май ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдираётганда нималарга эътибор бериш лозим

08.06.21
Бухгалтерлар 2021 йил 6 майдаги 3221-2-сон ДСҚнинг қарори билан ҚҚС бўйича ҳисоб-китобига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ижобий баҳоладилар: қўл ишлари камайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу жиҳатларни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Савдо автомати остидаги жой - аукцион орқали

08.06.21
Савдо автоматлари орқали кўчма савдони ташкил этишнинг янги қоидалари кучга кирди. Бу ҳақдаги қарор 4 июнда имзоланди (04.06.2021 йилдаги ПҚ-5136-сон қарор). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.

Офис учун ичимлик суви харид қилиш харажатларига қандай солиқлар солинади

08.06.21
Ташкилот ходимлари учун ичимлик суви ва унинг истеъмоли учун ускуна (кулер) сотиб олади. Солиқ текширувлари амалиётининг кўрсатишича, ушбу операцияда турли солиқ хатарлари мавжуд бўлади. Солиқларни ҳисоблашда ичимлик суви ва кулер аппаратини сотиб олиш харажатларини қандай тўғри ҳисобга олиш ва хатарлар даражасини камайтиришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди:

ДСҚ чет элликлар учун даромадлар тўғрисидаги маълумотномани тўлдириш бўйича саволларга жавоб берди

07.06.21
Чет эллик ходимга даромадлари тўғрисида маълумотнома зарурми” материали мавзусининг давомида buxgalter.uz саволлар билан Давлат солиқ қўмитаси мутахассисларига мурожаат қилди. Уларга ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Шуҳрат ҲАИТБАЕВ жавоб берди:

Сертификатлаш харажатларини қандай ҳисобга олиш мумкин

07.06.21
Импорт қилишда олиб кириладиган товарлар зарурат туғилганда сертификатланади. Бунинг учун сертификатлаш органи кейинчалик қайтарилмайдиган маълум миқдорда маҳсулотни олиб қўяди. Бундай вазият учун ҳисобга олиш тартибини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:

Ҳисобварақ-фактурада қайси МХИК кўрсатилиши лозим: аввалгисими ёки янгиси?

03.06.21
Электрон ҳисобварақ-фактураларни ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришда МХИК қайси кодлари қўлланилади? 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ қабул қилинганидан кейин солиқ тўловчилар мушкул аҳволда қолдилар, Давлат солиқ қўмитасининг тушунтиришлари зарур бўляпти. Buxgalter.uz юзага келган вазият бўйича далилларни тўплади.

Шартномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

03.06.21
ВМнинг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш тажриба режимида жорий этилди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz текширди.

Норезидент УФдаги ўз улушини норезидентга сотади: солиқ оқибатлари

03.06.21
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган МЧЖ РФнинг юридик шахси бўлган таъсисчига эга. У ўз улушини (50%) Россиянинг бошқа юридик шахсига сотади. Мулк ҳуқуқини ўтказиш расмийлаштирилгунга қадар МЧЖ, солиқ агенти сифатида, СКнинг 356-моддасига асосан Ўзбекистоннинг солиқ органларига норезидентнинг даромадлари бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиши ва ундан солиқ тўлаши керак. Улушни реализация қилишдан солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади - корхонанинг соф активлари қийматиданми ёки активларнинг умумий қийматидан? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: