Янги
22.04.21
Суд чиқимлари – судга даъво аризаси беришда давлат божи ва почта харажатлари тўланишини бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш лозимлигини buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди:
22.04.21
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “ЮШнинг онлайн-НКМ ва виртуал кассалари тўғрисида маълумот” интерактив хизматининг “Тушумлар бўйича ҳисобот”даги “белги” салбий қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этиш имконияти ёпилгандан кейин бухгалтерларда юзага келган муаммоларнинг фақат бир қисмини ҳал қилади. Бироқ унинг ўрнини босиш мумкин бўлмаган бошқа вазиятларда қандай йўл тутиш зарур? Ушбу масала бўйича фикр билан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА ва «TRI-S-АUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА buxgalter.uz билан ўртоқлашди.
22.04.21
Раҳбариятнинг ҳисоблашича, асосийси - бу сотишлар, бухгалтерия учун эса бухгалтер жавоб беради. Бунда сотув бўлими ёки савдо шохобчалари ходимлари доим бошланғич ҳужжатлар билан муаммолар ҳосил қилишади. Ва бунинг учун уларга - ҳеч нарса, бухгалтерга эса - барча зарбалар ва бош оғриғи “насиб” этади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан бошқарув бўйича маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА мазкур муаммо бўйича ўз тавсияларини берди:
21.04.21
Фирманинг директори ва ягона таъсисчиси вафот этди. Фирмада машина учун охиригача тўланмаган лизинг осилиб қолган. Банк ҳисобварағи блокировка қилинган. Директорнинг ягона меросхўри - кекса онаси. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Она меросга кириши учун ярим йил кутиш лозимми? Ёки қандайдир тарзда вақтинчалик директорни тайинлаш мумкинми? Балки, фирмани ёпиш керакдир?
Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу мураккаб саволларга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди:
20.04.21
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн-НКМ (виртуал касса) чекидаги хатони тузатиш имконини берадиган функционал пайдо бўлди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ гапириб берди:
20.04.21
15 апрель куни кўплаб бухгалтерлар солиқ тўловчининг кабинети орқали ҚҚСни тўлиқ тўланмаганлиги ва улардан "шубҳали" контрагентларини аниқлаш тўғрисида хабарнома олишди. Buxgalter.uz сўровига кўра, 400 респондентдан 50 % дан кўпроғи хатни олганлигини (материал берилган пайтда) тасдиқлади. Бу ҳолда ДСҚ талабини бажариб бўлмайди!
19.04.21
Ўзбекистонда давлат мол-мулки сотиб олинганда ҚҚС у қўллайдиган солиқ режимидан қатъи назар харидор томонидан тўланади. Идора бу ҳолда солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилишини тушунтирди:
19.04.21
Ташкилот йирик солиқ тўловчи ҳисобланади. Бироқ у солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали йўлланган, 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХС асосида ҳисоб юритиши шарт бўлган 470 та компаниядан иборат рўйхатда кўрсатилмаган. У МҲХСга ўтиши лозимми ёки БҲМС бўйича ҳисоб юритишда давом этиши зарурми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ Департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ жавоб берди:
19.04.21
Ташкилот раҳбари бухгалтерия талабларини эътиборга олмай, бошланғич ҳужжатлар шаклини, муддатларини бузганда ва бошқа муҳим жиҳатларига риоя қилмаганда нима қилиш керак? Бунда бухгалтернинг тутган йўли ўзига салбий таъсир кўрсатяпти. Уни феъли оғир, номақбул, бошқа бўлинмаларнинг ишларига аралашаверадиган, ҳужжатлар билан ишлашни нормал ташкил эта олмайдиган ходим деб айблашмоқда.
16.04.21
Ташкилот директори ўриндошнинг ўрнига, унинг учун бу асосий иш бўладиган бошқа ходимни қабул қилишга қарор қилди. Ташкилот ушбу сабабга кўра ўриндошлик асосида ишловчи билан унинг розилигисиз меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми ва бу қандай амалга оширилади?