Янги

Нима учун ТД-40 да ҚҚС ҳисобга олишга “киритилмайди”

15.01.21
Тадбиркорлик субъекти декабрнинг сўнгги саналарида келган импорт товарни ТД-40 режимли БЮД билан расмийлаштирди, божхона ҚҚСни ечиб олди, ҚҚС бўйича ҳисоботда эса ушбу сумма ҳисобга олишга киритилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС бошқармаси бошлиғи Беҳзод ИСАҚУЛОВ тушунтирди:

Тўланган пеняни унутдингизми - қўшимча фойда солиғини ҳисобланг

15.01.21
Ҳисобот даврида корхоналарда бухгалтерия хизмати лозим даражада эътибор бермаган харажатлар бўлади. Шунчаки - улар жорий давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади. Агар уларнинг жумласига контрагентлар билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган ёки солиқ органлари томонидан қўйилган, корхона томонидан тан олинган пеня ва жарималар кирса, бу солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. Нима учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришда пеня ва жарималарни унутмаслик зарурлигини buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

ДСҚ алкоголь ва умумий овқатланиш билан бўлган масалани тушунтирди

15.01.21
Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати тушунтиришни эълон қилиб, унда алкоголни реализация қилувчи умумий овқатланиш корхоналарига 2021 йилда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш талаби татбиқ этилиши масаласи юзасидан идоранинг позициясини тушунтирди.

Тошкент тадбиркорлари 2021 йилда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни қандай тўлашади?

15.01.21
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни топшириш муддати ўтиб бормоқда. Тошкентнинг солиқ тўловчилари солиқ инспекцияларидан солиқни ҳисоблаб чиқариш учун ставкалар тўғрисидаги ахборотни олишмади. Бундай ахборот ДСҚнинг махсус ресурсида ҳам мавжуд эмас.

Умумий овқатланиш корхонаси алкоголни реализация қилди - ҚҚСга ўтиш зарурми

14.01.21
2021 йилдан бошлаб алкоголли маҳсулотларни чакана реализация қилиш бўйича турғун савдо шохобчалари айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга бўлишмайди ва ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишлари керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга молия вазиринниг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди:

Касса чекидаги хато қандай тузатилади

14.01.21
Ҳисобда тафовут бўлмаслиги учун касса чеки харид тўғрисидаги ахборотни ҳаққоний акс эттириши керак. Бироқ сотувчи хатога йўл қўйиши мумкин - нолга ортиқча босиши, бошқа товарни кўрсатиши, тўлов усулини (нақд пулда ёки терминал орқали) нотўғри кўрсатиши мумкин. Ва хатога йўл қўйиш қанчалик осон бўлса, уни тузатиш шунчалик қийин бўлади. Buxgalter.uz амалдаги қонунчиликка қўшимча киритган ҳолда муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан субсидия қандай олинади

14.01.21
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига субсидия ажратишни давом эттиради. Бу ёрдамни қандай олишни buxgalter.uz илтимосига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг юристи Маҳлиё КАРИМОВА тушунтириб берди:

Нима учун ишлайдиган пенсионер шахсан келиб, пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаши лозим?

13.01.21
Пенсиялари банк карталарига ўтказиладиган ишлайдиган пенсионерлар ҳар 6 ойда шахсан келиб пенсияга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлашлари лозим. Фаолият юритаётган иш берувчи, электрон ҳужжат айланиши, шахсни рақамли идентификациялаш ва ниҳоят, электрон ҳукумат мавжуд бўлган шароитда, нима учун ишлайдиган пенсионерлар бунга вақт сарфлаши ва Пенсия жамғармасига шахсан келиши талаб этилади?

Асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари қандай ҳисоблаб чиқарилади

13.01.21
2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий воситаларни ҳар йилги мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинган. Бу 2021 йилда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китобида қандай акс этишини МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА тушунтирди:

Қайси ташкилотлар ЯММТ тизимига штат жадвали тўғрисидаги маълумотларни киритиши керак

13.01.21
Янги йилдан бошлаб ЯММТда “Штат жадвалини рўйхатга олиш” янги функцияси пайдо бўлди, у ҳақда ҳали “ЯММТ" ИДАКда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда ҳеч нарса айтилмаган. Дастур ушбу тартиб-таомилни кечиктириш имконини беради, бироқ "Кейинроқ” тугмасига бир неча марта босгандан кейин - ишламай қолаяпти. Янгиликлар билан ишлашни қандай уддалашни buxgalter.uz илтимосига биноан “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА гапириб берди: