Янги

Умумий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳажми 90 фоиздан кам бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни қандай расмийлаштириш керак

20.12.24
«Ресторанда битта фаолият тури – умумий овқатланиш маҳсулотларини тайёрлаш ва бар, алкоголли маҳсулотларни сотишга рухсат бор. Бизда қўшимча чакана савдо нуқтаси йўқ, лекин алкоголь ва тамаки маҳсулотлари маркировкаланган товарлар қаторига киритилганлиги сабабли, биз уларни «ASL-BELGISI» тизимида

Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак

19.12.24
Хизмат автомобили – компания учун қулайлик, лекин бухгалтер учун бош қотирувчи масала ҳисобланади. Унга доир қайси харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда ҳисобга олиш мумкин, қайсиларини чиқариб ташлаш керак? Бу мураккаб масалани ечиш учун биз «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВАдан тавсиялар сўрадик.

Норезидентлар билан ишлайдиган солиқ агентлари учун автоматлаштирилган ҳисобот тизимини жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин

19.12.24
Норезидентлар билан ишлайдиган солиқ агентлари учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича автоматлаштирилган ҳисобот тизимининг жорий этилиши йирик солиқ тўловчиларга муаммоларни қўшди. Янгиликнинг асосий камчилиги ҳисобот 2025 йилдан жорий этилмаслиги. Мутахассислар ноябрь ойи учун ҳисоботни топшириш муддатини жаримасиз узайтириш ёки 2024 йил учун ҳисоботни эски шаклда топшириш имкониятини бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашмоқда. Бу фикрни «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳам қўллаб-қувватлайди:

Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак

18.12.24
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади? Вuxgalter.uz илтимосига кўра вазиятнинг батафсил таҳлилини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тақдим этди:

Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди

18.12.24
Фуқаро А. қўшни ер участкаларида жойлашган икки уй-жойни сотиб олди, участкаларни бирлаштирди, эски уй-жойларни бузиб ташлаб, учта янги уй қурди. Ҳар бир янги уй учун алоҳида кадастр ҳужжатини олди. Кейин учала турар-жойни сотди: биттасини – инвентаризация қиймати бўйича, иккинчисини – ундан паст

Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса

17.12.24
Корхона ҳудудида инвентаризация ўтказиш пайтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва янги 19-сон БҲМС бўйича «топилма»ни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Buxgalter.uz тушунтиради:

Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар

16.12.24
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда. Бироқ, ўзини ўзи банд қилиш амалиётини, шу жумладан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу институтнинг 4 йиллик фаолияти давомида қонунчилик даражасида ҳал этилиши талаб этиладиган кўплаб саволлар ва бўшлиқлар тўпланиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Малика ҚОДИРХОНОВА қуйидагиларни сўзлаб берди:

Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади

16.12.24
Компания муҳим сана муносабати билан ходимлар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этадиган корпоратив байрам ташкил этади. Байрам ўтказиладиган жой ижарага олинади, майдончани безатиш ва фотозона қуриш учун жиҳозлар харид қилинади. Банкет ўтказиш бўйича шартнома тузилади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофавий ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталари брон қилинади ва тўлов қилинади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшаш учун шартномалар тузилади. Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади? Масофадан ишлайдиганларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисоблаш мумкинми? Корпоратив пайтида масофадан ишлайдиган ходимларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш харажатларини корхона харажатлари сифатида қандай баҳолаш керак? Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди:

Инвентаризация натижалари бўйича қарздорлик билан қандай иш тутиш керак

12.12.24
Инвентаризация натижалари бўйича баъзан даромад ва харажатларни тан олишга тўғри келади ва бу солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. «Норма» экспертлари янги 19-сонли БҲМС бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризация қилишда нималарни ҳисобга олиш кераклигини тушунтириб беришди:

29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди

11.12.24
Резидентлик сертификатларини ҳисобга олган ҳолда норезидентлар фойдасига тўловлар бўйича ҳисоботларни такомиллаштириш тўғрисидаги кўплаб илтимослар натижасида 137 (Норезидентнинг даромадига солиқ) ва 29 (Хизматлар импортига ҚҚС) кодлар бўйича ҳисобот шакли ўзгартирилди. Бироқ янги функционалдан фойдаланишнинг дастлабки кунларида бухгалтерлар кўплаб муаммоларга дуч келишди. Buxgalter.uz вужудга келган вазият бўйича шарҳлар ва янги шаклларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан олди: