Янги

Чет эллик директор учун ЖШДСни тўламаса бўладими

30.10.23
“Ташкилот директори – чет эл фуқароси, масофадан туриб ишлайди, Ўзбекистонга тез-тез келмайди. У билан меҳнат шартномаси тузилган ва ишлаш учун рухсатнома олинган. Агар у резидентлик сертификатини тақдим этса, биз ЖШДСни тўламасак бўладими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Офшор зонада рўйхатдан ўтказилган компаниядан даромад олган бўлсангиз

27.10.23
“АТ-парки резиденти бўлган компания Багама оролларида рўйхатдан ўтказилган норезидент бўлган компания билан ахборот технологиялари соҳасида хизматлар экспортига доир контракт тузишни режалаштирмоқда. Багама ороллари ва Ўзбекистон ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим имзоланганми? Биз банкда бирор бир муаммога дуч келишимиз мумкинми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларига оид сўнгги ўзгаришлар

27.10.23
Уч йил аввал, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг жорий этилиши билан, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш тартиби белгиланган. Уларни сентябрь ойидаги ўзгартиришларга қадар жами даромади олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар тўлашлари керак бўлган. Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарори билан жами даромаднинг ушбу чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача оширилди. Янгилик 2023 йилнинг IV чорагидан жорий этилди. Тадбиркорлик субъектлари ушбу янгиликдан қандай ўтишди ва қандай жиҳатлар давлат регулятори эътиборини талаб қилади – бу борада ўз кузатишлари билан солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ ўртоқлашди:

Солиқ ҳисоботини автоматик тарзда шакллантириш: нимага тайёрланиш керак

25.10.23
2024 йил 1 январдан бошлаб 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низом бўйича солиқ тўловчилар ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлашлари мумкин бўлади. Ушбу янгилик нималарни ўзгартиришини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Корхона чет эллик ҳамкорнинг хизматлари учун маблағларни ўтказса, норезидент даромадидан олинадиган солиқ қандай тўланади

25.10.23
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Дубайда рўйхатдан ўтказилган компания билан компаниянинг дастурий комплекси сервисига киришни тақдим этиш бўйича хизматларга доир шартнома тузди. Чет эллик ҳамкор Ўзбекистонда ДМга эга эмас. Корхона компаниянинг дастурий комплекси сервисидан интернет-ресурси орқали фойдаланади. Фойдаланиш имконияти ва хизматни ўчириб қўймасликлари учун биз вақти-вақти билан ўз шахсий ҳисоб рақамимиздан БАА банкида очилган чет эллик ҳамкорнинг ҳисоб рақамига валюта пул маблағларини тўлдириб – ўтказиб турамиз. Шахсий ҳисоб рақами дастурий комплекс сервисида акс эттирилади ва маблағлар қолдиғини кўрсатади. Шу тариқа, ҳар куни бизнинг шахсий ҳисоб рақамимиздан чет эллик ҳамкорнинг хизматлари учун сумма ҳисобдан чиқарилади. Ҳисобот ойи тугагандан сўнг 10-санага қадар чет эллик ҳамкор бизга электрон ҳисобот юборади. Ҳисоботда чет эллик ҳамкорнинг дастурий комплексидан фойдаланиш хизмати ҳисобига ҳисобдан чиқарилган пул маблағларининг умумий суммаси кўрсатилади. Агар Дубайда рўйхатдан ўтказилган компания резидентлик сертификатини тақдим этолмаса, Ўзбекистон корхонаси ҳар бир ўтказма бўйича эмас, балки ой якунлари бўйича чет эллик ҳамкор ҳисоботининг умумий суммасидан 10% ставка бўйича норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлаши мумкинми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

Солиқ тўловчилар сотиш чекларини тузатиш учун кўпроқ вақтга эга бўлишди

24.10.23
Онлайн-НКТнинг сотиш чекларида йўл қўйилган техник хатоларни тузатиш мумкин бўлган муддат ўзгартирилди. У 10 кунга – сотиш чеки шакллантирилган ой учун ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топшириш санасига қадар узайтирилди. Чекларни тузатишда эса алоҳида ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш учун СКнинг 257-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинади. Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди.

Резидентлик сертификати QR-кодсиз бўлганда

24.10.23
“Қирғизистон фуқароси (жисмоний шахс) QR-кодсиз резидентлик сертификати ва сайтга ҳаволани тақдим этди. Сертификат солиқ органининг муҳри ва масъул ходимнинг имзоси билан тасдиқланган. Бундай сертификатга апостиль қўйиш керакми ёки муҳр ва имзо етарли бўладими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Автоматлаштирилган солиқ ҳисоботлари мажбурийми ёки ихтиёрий?

24.10.23
Солиқ Қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра 2024 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС, АОС, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари Солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантириш тартиби жорий этилади. Ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантириш хусусидаги фикрлари билан МҲХС, ДипИФР бўйича эксперт Иброҳим АХМАДХОНОВ ўртоқлашади.

Доимий муассасалар МҲХСга ўтиши керакми

23.10.23
Ўзбекистон норезидентларининг айрим доимий муассасалари уларни хизмат кўрсатиш учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ўтказиш ҳақида хабарнома олишди. Шу муносабат билан ДМ вакилларида МҲХСга ўтиш-ўтмаслик борасида шубҳа юзага келмоқда. МҲХСга ўтиш зарурлигини тасдиқлаётган ҲСИ айрим ходимларининг жавоблари ноаниқликни оширмоқда. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Солиқ ҳисоботларини автоматик тарзда шакллантириш: асосий жиҳатлар

23.10.23
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлаши мумкин бўлади. Тегишли Низом 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган.