Янги

2023 йил октябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

03.10.23
Бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисоботлар бўйича материаллардан бохабар бўлиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.   5 октябрь : 2023 йил сентябрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар

Контрагент ҚҚСни ҳисобга олиш учун тузатилган ЭҲФни сўраса, бу сотувчи учун қандай оқибатларга сабаб бўлади

03.10.23
“Корхонамиз маҳсулотларни контрагентларга етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Бизга харидорлар ва буюртмачилар уларнинг ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлмаган даврда тақдим этилган ЭҲФга тузатувчи ҳисобварақ-фактуралар юборишни сўраб мурожаат қилишди. Бунингсабаби улар мазкур ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишолмаган. Агар биз харидорлар ва буюртмачиларга такроран тузатувчи ЭҲФ юборсак, бизда солиқ ёки салбий оқибатлар юзага келадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари жавоб беради:

Солиқ жаримасини қўллашнинг янги қоидалари

29.09.23
1 октябрдан бошлаб 10 млн сўмдан юқори бўлган солиққа оид қоидабузарликлар учун молиявий санкциялар, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, фақат суд қарори асосида қўлланилиши мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра янги нормани шарҳлади:

Жисмоний шахс учун солиқ солинадиган даромадни қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

29.09.23
«Ходим август ойида ишдан бўшади. У билан иш ҳақи бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилинди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланди. Компания ижтимоий пакет сифатида спортзал билан шартнома имзолади. Сентябрь ойининг бошида август ойи учун хизматлар етказиб берувчидан (спортзал) ҳисобварақ-фактура келиб тушди, унда ишдан бўшаган шахс спортзал хизматларидан фойдаланганлиги кўрсатилган. Собиқ ходимда моддий наф тарзида даромад юзага келди. Бухгалтерия бўлими ЖШДС ҳисоблади, аммо ушбу ходимдан ҳисобланган ЖШДС суммасини ушлаб қолишнинг имкони йўқ. Ишдан бўшаган ходимнинг ушбу даромадларини компания харажатларига киритиш мумкинми ва бу ҳолатда тўланиши керак бўлган ЖШДСнинг якуний суммасини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Ўқув таътилини қандай ҳисоблаб чиқариш керак

29.09.23
«Ходим ўқув таътили олди. Таътил тўлови суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси катта мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ жавоб берди:

Экспорт бўйича дебиторлик қарзи мавжуд бўлса, солиқ оқибатлари пайдо бўладими

28.09.23
«Корхона товарларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Шартномада 100% олдиндан тўлов назарда тутилган. Охирги экспорт етказиб бериш олдиндан олинган тўловдан кўпроқ суммага расмийлаштирилган. Муддати бир юз саксон кундан ошмайдиган дебиторлик қарзи юзага келди. Корхонанинг дебиторлик қарзи муносабати билан корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» экперти Олег Цой изоҳлади.

2023 йилнинг III чораги учун статистика бўйича ким ҳисобот топширади

27.09.23
Бугунги кунда статистика агентлиги сайтида 4-kb savolnoma ва 4-kb (sanoat) шакли бўйича 2023 йилнинг III чораги учун танлама кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинди.

Қандай ёрдамни меценатлик кўмагига киритиш мумкин

26.09.23
«Ташкилот нодавлат таълим муассасасига моддий ёрдам кўрсатди (ОКЭД – 85420, олий маълумот). Ушбу пул маблағлари кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли болалари учун IT-технологиялари бакалавр йўналиши бўйича шартномаларни тўлаш учун сарфланиши керак. Ўқув-тарбия муассасаси талқинини олий таълим муссасасига қўллаш мумкинми? Солиқ кодексининг 317-моддаси 7-бандига кўра фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатлар учун солиқ солинадиган даромадни камайтириш мумкинми?» buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Мол-мулк солиғини аввалги мулкдорнинг баҳолаш қиймати бўйича ҳисоблаш мумкинми

25.09.23
«Корхона кўчмас мулк объектини сотди, у бўйича мол-мулк солиғи 2022 йилда ҳисобланган қийматдан келиб чиқиб тўланган. Объект харидорида мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини шакллантиришда ушбу қиймат автоматик равишда акс эттирилади. Харидор баҳолаш учун унга ҳужжатларни беришни сўрамоқда. Корхонамиз томонидан ўтказилган кўчмас мулк объектини баҳолаш бошқа компанияда мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун асос бўлиши мумкинми?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Олег Цой изоҳлади:

Юк ташишда бекор туриб қолиш ҳолатини қандай расмийлаштириш керак

23.09.23
«Бизнинг транспорт компаниямиз бор, шунингдек экспедиторлик билан ҳам шуғулланамиз. Баъзан транспорт воситалари бекор туриб қоладиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Шартномада буюртмачи ижрочига ҳар бир бекор туриб қолиш куни учун 600 000 сўм тўлаши белгиланган. Бизнинг компаниямиз ҳам, буюртмачи ҳам Ўзбекистон резиденти. Бекор туриб қолиш қандай кўрсатилиши керак? Ҳисобварақ-фактура ёки қандайдир хат керакми? Агар ижрочи (ташувчи) бекор туриб қолиш далолатномаси (варағи)ни тўлдирмаган, аммо томонлар бекор туриб қолишни оғзаки тасдиқлаган бўлса, низо бўлмаса, бекор туриб қолиш қандай тўланади?» Саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: