Янги
06.09.23
“Корхонанинг омборида мавжуд бўлмаган “Daewoo” русумидаги автомобилнинг текинга олинган эҳтиёт қисмлари узоқ вақтдан буён сақланмоқда. Корхона – давлат унитар корхонаси (ҳокимликнинг улуши – 100%). Бошқа ҳокимлик улушига эга бўлган ДУК эҳтиёт қисмларни текинга бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Раҳбар текинга бериш тўғрисидаги таклифни маъқуллади.
1. Эҳтиёт қисмларни топширишда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? Таъсисчини хабардор қилиш лозимми?
2. Қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? ЭҲФ расмийлаштириш керакми?
3. Қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
05.09.23
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган Ўзбекистон компанияси агентлик битими тузди. Шартнома бўйича Россия компанияси – агент Ўзбекистон компанияси учун бошқа Россия компаниясига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма беради.
Ўзбекистон компанияси агентнинг хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплайди ва агентга воситачилик ҳақи тўлайди. Шартли равишда, ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар учун 1 000 Россия рубли қоплаб берилади, воситачилик ҳақи 200 рублга тенг, шартноманинг умумий суммаси – 1 200 рубль.
Ўзбекистон компаниясида қайси суммадан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Иккала Россия компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олиш керакми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
04.09.23
“СКнинг 47-моддаси 4-қисмига мувофиқ реализация қилиш қиймати, нарх ўзгарганда, миқдор аниқлаштирилганда ҳисобварақ-фактурани тузатиш лозим. Бизнинг ҳисобварақ-фактурамизда бир имтиёз ўрнига хато тарзда бошқаси кўрсатилган.
Бундан ташқари, мазкур ҳисобварақ-фактура ЭҲФни тасдиқлаш учун ЭРИсига эга бўлмаган жисмоний шахсга тақдим этилган. Тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этишга уринишда тизим хато – бошланғич ЭҲФда контрагентнинг имзоси мавжуд эмаслиги ҳақида хабар чиқаради”.
Бундай вазиятда солиқ тўловчи нима қилиши кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бўлими бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ тушунтирди:
04.09.23
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона Uzum Market билан шартнома бўйича товарларни реализация қилишни йўлга қўймоқчи. Корхонамиз товарларни топширади, интернет-дўкон уларни жисмоний шахслар ёки юридик шахсларга реализация қилади. Келиб тушган пуллардан Uzum Market воситачилик ҳақи фоизини ушлаб қолади, қолган суммани эса корхонамизга тўлайди.
Корхонамиз мазкур ҳолда Uzum Market билан олди-сотди шартномаси асосида ишлаши тўғрими? Бунда корхонамиз учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
31.08.23
“Солиқ солишдан озод этилган, импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар лизингга берилганда ҚҚС бўйича солиқ базаси мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланади.
1. Лизинг объектини “реализация қилиш нархи” атамаси нимани англатади?
2. Импорт қилинган асбоб-ускунанинг сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш керак?
3. ЭҲФда импорт қилинган асбоб-ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҚҚСни қандай тўғри акс эттириш керак?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ назорати департаменти директори ўринбосари Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.
31.08.23
“Корхона норезидент бўлган жисмоний шахсга, кузатув кенгаши аъзосига даромад тўлайди.
Ушбу тўловларга қандай солиқлар солинади ва улар бўйича қандай ҳисоботларни солиқ органларига тақдим этиш лозим?”
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:
30.08.23
Бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисоботлар бўйича материаллардан бохабар бўлиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
5 сентябрь :
2023 йил август ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар
30.08.23
Йирик солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига солиқ органларининг хабарномаси келиб тушди. Солиқчилар 3 иш куни давомида юридик шахслар учун солиқ ҳисоботларини тақдим этишни сўрашмоқда ва МЖТКнинг 175-моддасида белгиланган жавобгарлик тўғрисида эслатиб ўтишмоқда.
Бунда хабарнома солиқчилар талабини бажаришни мураккаблаштирадиган ноаниқликлар ва низоли масалаларни олиб ташламайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради:
30.08.23
“95% ва 5% улушга эга икки нафар таъсисчи (жисмоний шахслар) ўз улушини учинчи шахсга номинал қийматидан паст нархда сотади. Жисмоний шахс бўлган харидор МЧЖнинг ягона таъсисчисига айланади.
МЧЖ устав фондидаги улушни номинал қийматидан паст нархда олди-сотди битими иштирокчилари қандай солиқларни тўлашлари керак бўлади?”
Вазиятни “Норма” экспертлари Дилором САИДОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтиришди:
28.08.23
“Солиқ текшируви якунлари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар, пеня ва жарималарни тўладик. Аммо шахсий ҳисобварақада 199 коди бўйича қарздорлик – СОРЖга тўлов акс эттирилган.
Бу қандай тўлов, у қаердан олинган? Уни солиқлар бўйича ортиқча тўлов ҳисобидан сўндириш мумкинми?”
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: