Янги
01.01.25
Тавсияда:
– ижтимоий солиқ қайтарилишининг тартиби;
– ижтимоий солиқни қайтаришга аризани қандай топшириш керак;
– ижтимоий солиқнинг қайтарилишини бухгалтерия ҳисобида ва фойда солиғи бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак.
27.12.24
25.10.2024 йилдаги ВМҚ-706-сон 13-бандига мувофиқ аутстаффинг шартномаси бўйича баъзи турдаги ишларни амалга оширишга йўл қўйилмайди. Қандай ишлар ҳақида гап кетаётгооани сизни қизиқтирадими? Объектлар ва ускуналардаги қандай турдаги ишлар хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар (ускуналар)га, шу жумладан портлаш-ёнғин хавфи бўлган, агрессив ёки радиоактив хавфли ускуналар жумласига киритилган?
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси, юрист Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб берди:
24.12.24
«Хизмат кўрсатувчи қандайдир сабабларга кўра ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмади. Шунинг учун биз ўзимизнинг бирламчи ҳужжатимизни расмийлаштиришимиз керак. Булар қандай ҳужжатлар бўлиши керак?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:
24.12.24
«Корхона умумий овқатланиш хизматларини кўрсатади (кафе). Мy3.soliq.uz сайтида харид далолатномаларини расмийлаштириш мажбурийми? Агар "ҳа" бўлса, қайси санадан бошлаб? Шаклни тўлдиришда кимнинг ЖШШИРи керак? Агар сотувчиларнинг ЖШШИРи бўлса, харид ҳужжатида 50 тагача позиция мавжуд бўлган ҳолда, буни қандай амалга ошириш мумкин? Ахир гўштни бир сотувчидан, кўкатларни бошқасидан ва ҳоказо сотиб оламиз-ку?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
20.12.24
«Ўзбекистон резиденти бўлган логистика компанияси Европадан Хитойга электромобилларни харид қилиш ва етказиб бериш бўйича халқаро тендерда иштирок этади. Буюртмачи – хорижий юридик шахс. Бундай фаолият қандай солиқ оқибатларига олиб келади?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
17.12.24
«Корхона цемент сотиб олади. Ой охирида етказиб берувчи пул чегирмаси тақдим этади ва унинг суммасига «минус»ли ЭҲФ тақдим этади. Бу тўғрими? Бундай чегирмани олишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
14.12.24
«Ишлаб чиқариш корхонаси полиэтилен гранулаларни импорт қилади, уларни олиб киришда адвалор ставка бўйича акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади. Сўнгра гранулалар полиэтилен плёнкага қайта ишланади, плёнка 100% экспорт қилинади.
Экспорт тасдиқланган тақдирда акциз солиғини қайтариш механизми борми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:
14.12.24
«Ташкилотнинг бош бухгалтери ўриндошлик асосида ишлайди. Маоши – 4 млн сўм. Меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги назарда тутилган. Меҳнат шартномасида ишланган ой учун иш ҳақи маошни иш вақти меъёрига бўлиш ва ҳақиқатда ишланган вақтга кўпайтириш йўли билан аниқланиши кўрсатилган. Бухгалтер ойлар бўйича турли вақт ишлайди. Ҳақиқатда ишланган вақт ойлар бўйича турлича бўлгани учун ҳисобланган иш ҳақи ҳам турлича чиқмоқда.
Таътил пули (фойдаланилмаган таътил учун компенсация)ни ҳисоблаш учун ўриндош бухгалтернинг ўртача ойлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак? Ойлар бўйича иш ҳақи турлича бўлгани учун ўртача ойлик иш ҳақини белгиланган 4 млн сўмлик маошнинг 1/12 қисми сифатида аниқлаш мумкинми?»
Саволга Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ жавоб берди:
13.12.24
«Юридик шахсларга хорижий ижтимоий тармоқларда реклама харажатларини корпоратив валюта карталари орқали тўлашга 19.05.2023 йилдаги ВМҚ-207-сон қарори билан рухсат берилган. Корхона Инстаграм ижтимоий тармоғидаги реклама бериш харажатларини корпоратив валюта картаси орқали тўлади. Бу ҳолда у қандай солиқларни тўлаши керак?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
12.12.24
«Корхона ходими касал бўлиб, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган. Унинг биринчи никоҳидан боласи бор, унга алимент тўлайди. Ҳозирги никоҳда ҳам икки фарзанди бор. Ушбу ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: